Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Полипропилен грануласидан ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти (ХХТУТ коди - 17116) билан шуғулланувчи кичик корхона табиатни муҳофаза қилиш бўлимига бирор бир даврий ҳисобот топширадими, шунингдек, компенсация тўловлари тўлайдими ва қайси қонун ҳужжатларига асосан?
Полипропилен грануласидан ип-калава маҳсулотлари ишлаб чиқариш фаолияти (ХХТУТ коди - 17116) билан шуғулланувчи кичик корхона табиатни муҳофаза қилиш бўлимига бирор бир даврий ҳисобот топширадими, шунингдек, компенсация тўловлари тўлайдими? Ушбу ҳолат бирор бир қонун ҳужжатлари ва нормативлар билан тартидбга солинадими? Корхона ҳисобчиси


Ответы экспертов
Ответов: 213
25.01.2017

Агарда Сизнинг корхонангиз ҳар йили тасдиқланадиган рўйхатга киритилган бўлса, Сиз 2016 йилдаги фаолият кўрсатган даврингиз учун “2016 йилда атроф муҳитни муҳофаза қилиш тўғрисидаги ҳисобот”, яъни 1-KB (eko) топширишингиз лозим (Давлат статистика қўмитасининг 2016 йил 1 ноябрдаги 3-мб-сон қарори 113/5-сон иловаси АВ рўйхат рақами 2843), мазкур рўйхатда Сизнинг корхонангиз киритилган ёки киритилмаганлиги борасидаги маълумотни www.stat.uz web – сайти орқали билиб олишингиз мумкин.

Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда табиатни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслардан фойдаланишга доир давлат статистика ҳисоботлари тўғри бўлишига риоя этилиши устидан давлат назоратини Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси олиб боради (Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги 232-I-сон қарорига илованинг 13-б. “д” кичик б.).  

Шу муносабат билан 1-KB (eko) ҳисоботи электрон шаклда йилнинг 27 февралдан, чет эл инвестициялари ва хорижий сармоя иштирокидаги микрофирма ва кичик корхоналар эса 27 мартдан кечиктирмай, Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий органлари билан келишилгандан сўнг, ҳудудий статистика органларига юборилади (ВМнинг 2014 йил 27 октябрдаги 295-сон қарори иловасининг 7-б.).

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ифлослантирувчи моддаларни атроф табиий муҳитга чиқариб ташловчи, оқова оқизувчи ва чиқиндиларни жойлаштирувчи юридик шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари тўловчилари ҳисобланади (ВМнинг 01.05.2003 йилдаги 199-сон қарорига 5-илованинг 2-б.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика