Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Қуритилган меваларни таннархидан арзонга экспорт қилиш тўғрими? 2.Ушбу ҳолатда нима қилиш мумкин?
МЧЖ ЯСТ тўловчиси бўлиб, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиб олиб, ўз қуритиш ускуналарида маҳсулотни қуритиб, экспорт қилади. Қуритиш вақтида хўл қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг 50-60% и йўқолади. Масалан, 5 кг ўрикдан 1 кг қуритилган ўрик чиқади. 1 кг ўрикни нархи бозорда 1500-2000 сўмдан бўлса, 1 кг қуритилган ўрик таннархи 7 500 - 10 000 сўмгача бўлади. Экспорт қилишда давлат томонидан белгиланган нархда сотади, яъни 1,03 АҚШ доллари. Маҳсулот таннархи 7 500 – 10 000 сўмдан бўлса, сотиш нархи 3 200 сўмдан бўлади. Корхонага валюта керак бўлганлиги учун зарарга ишлаб келмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 247
03.02.2017

1. Ҳа, тўғри. Корхонангиз ўз фаолиятини қонунчилик доирасида олиб бормоқда.

Бошқа савол – корхона учун бу қанчалик фойдали. Чунки сизнинг ҳолатингизда қуруқ меваларни тайёрлаш ва реализация қилиш фаолияти фойда келтирмайди. Бунда шунингдек товарлар реализациясидан солиқ оқибатлари ҳам юзага келади, чунки ЯСТ ҳисоблаш мақсадида ялпи тушум сотилган маҳсулотнинг таннархидан келиб чиқиб аниқланади (СК 355-моддаси).

Аммо, Солиқ кодексида белгиланганки, баҳолари (тарифлари) давлат томонидан тартибга солиниши назарда тутилган товарлар (ишлар, хизматлар) учун реализация қилишдан олинадиган тушум белгиланган баҳолардан (тарифлардан) келиб чиққан ҳолда аниқланади.

Экспорт контрактлари жаҳон бозорларидаги конъюнктура нархларидан келиб чиқиб Халқаро мева-сабзавот ярмаркасининг, доимий ишлайдиган мева-сабзавот майдончаларининг ярмарка савдолари якунлари бўйича шаклланадиган ўртача нархлар ҳисобга олинган ҳолда талаб ва таклиф асосида шаклланадиган бозор нархлари асосида тузилади (ВМҚ 15.06.2016й. 207-сон Қарор 9-банди).

"Ўзагроэкспорт" АЖ томонидан ҳар ҳафтада оммавий ахборот воситаларида ва ўзининг расмий веб-сайтида (uzagroexport.uz) мева-сабзавот маҳсулотларига экспорт нархлар даражаси тўғрисида ахборот эълон қилинади. Бунда экспорт контрактлари контракт тузилган кунда "Ўзагроэкспорт" АЖ томонидан эълон қилинган нархлардан паст бўлмаган нархлар бўйича тузилади.

Бозор нархлари ёки ўртача нархлар давлат томонидан тартибга солинмайди. Шунинг учун, ЯСТни ҳисоблашда ялпи тушум сотилган маҳсулотларнинг таннархидан келиб чиқиб аниқланиши керак.

2. Зарарни камайтириш учун нима қилиш мумкин:

- фойда билан экспорт қилиш мумкин бўлган маҳсулот турларини сотиш;

- параллел равишда бошқа фойда келтирувчи фаолият турларини амалга ошириш;

- ушбу фаолият тури бўйича харажатларни оптималлаштириш;

- агар булар етарли бўлмаса, ўрикни етиштиришдан тортиб, қуруқ мевани тайёрлашгача бўлган жараён билан ўзи шуғулланиш. Бу ҳолатда етказиб берувчининг товарга қўйган устамалари учун қилинадиган харажат нолга тенглаштирилган бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика