Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш мажбурийми ёки уни шакллантирмаса ҳам бўладими? 2. “Бюджет ташкилотлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш” бўйича харажатларга нималар киради? 3. Бюджет ташкилотларида товарлар ишлаб чиқариш, ишлар ва хизматлар кўрсатиш ва реализация қилиш харажатларига нималар киритилади?


Ответы экспертов
Ответов: 258
14.02.2017

3. Маҳсулот (иш, хизмат) ишлаб чиқариш жараёнида юзага келган барча харажатлар жами харажатлар таркибига киритилади. 

Давлат функцияларини амалга ошириш учун белгиланган тартибда давлат ҳокимияти органларининг қарорига кўра ташкил этилган, Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан сақлаб туриладиган нотижорат ташкилот бюджет ташкилотидир (Бюджет кодексининг 4-моддаси).

Бюджет томонидан молиялаштириш шуни назаода тутадики, бюджет ташкилотининг ўзига юклатилган вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатлари республика давлат бюджети маблағлари ҳисобига шакллантирилади ва қопланади. Яъни, бюджет маблағлари бюджет ташкилотларининг асосий молиявий манбаи ҳисобланади.

Агар бюджет ташкилоти Тартиб (АВ 25.01.2000й. 880-сон) га мувофиқ товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарса ва реализация қилса, улар тижорий фаолият билан боғлиқ харажатлар ҳисобини алоҳида юритишлари керак.

Фикримизча, кўрсатилган бандда жами харажатларга тижорий фаолият давомида маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича юзага келадиган жами харажатлар киритилади.

Жами харажатлар ўз навбатида ишлаб чиқариш харажатларига ва давр харажатларига ажратилади.

Маҳсулот (ишлар, хизматлар) таннархи калькуляциясини тузишда бюджет ташкилотлари  Бюджет ташкилотлари томонидан товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқарилиши ва сотилиши тартибига (АВ 25.01.2000 й. 880-сон) асосланишади.

Шундай қилиб, бюджет ташкилотларининг ишлаб чиқариш харажатлари Низомга (ВМ 05.02.1999й. 54-сон Қарорига илова, кейинги ўринларда Низом деб юритилади) мувофиқ гуруҳлаштирилади.

Ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари таркибига қуйидагилар киритилади:

-      иш ҳақи, шу жумладан, мукофотлаш тўғрисидаги низомларда назарда тутилган рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар (Низомнинг 1.2.1.-банди),

-     касб маҳорати ва мураббийлик учун тариф ставкаларига ва окладларга устамалар (Низомнинг 1.2.2.-банди),

-     авбатдаги (ҳар йилги) ва қўшимча таътиллар, навбатдаги (ҳар йилги) фойдаланилмаган ва қўшимча таътиллар учун компенсациялар (Низомнинг 1.2.5.1.-банди).

Ишлаб чиқариш тусидаги бошқа харажатларга қуйидагилар киради:

-          ишлаб чиқариш жараёнида иштирок этувчи ходимларга тўланадиган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари (Низомнинг 1.5.13.-банди).

Давр харажатлари, айнан бошқа операцион харажатлар ўз ичига қуйидагиларни олади:

-    бир марта бериладиган мукофотлар (Низомнинг 2.3.8.2-банди);

-    ходимларнинг овқатланиш харажатларини қоплаш (Низомнинг 2.3.8.8-банди);

-    ходимларга тўланадиган моддий ёрдам(Низомнинг 2.3.9.4-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 258
10.02.2017

2. Ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантиришга тўлов турлари кўп бўлиб, улардан фақат бюджет ташкилотида белгиланган тартибда назарда тутилган ва тасдиқланган тўловларгина қўлланилади.

Умумбелгиланган тартибда моддий рағбатлантиришга: мукофотлар, устамалар, бонуслар ва меҳнатни рағбатлантирувчи тўловлар киритилади.

Солиққа тортиш мақсадида рағбатлантирувчи тусдаги тўловларга қуйидагилар киритилади (СК 173-моддаси):

1) йиллик иш якунлари бўйича мукофот;

2) юридик шахснинг мукофотлаш тўғрисидаги қоидасида назарда тутилган рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар;

3) касб маҳорати, мураббийлик учун тариф ставкаларига ва маошларга устамалар;

4) таътилга қўшимча ҳақлар ҳамда моддий ёрдам (СК 178-моддасининг 16-бандида назарда тутилмаган);

5) кўп йил ишлаганлик учун пул мукофоти ва тўловлар;

6) рационализаторлик таклифи учун тўлов;

7) меҳнат натижалари билан боғлиқ бўлмаган бир йўла бериладиган мукофотлар.

Ижтимоий ҳимояга корхонанинг ходим манфаатларини кўзлаб қилган харажатлари ёки компенсация тўловлари киритилади. Масалан,

  • озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қиймати ёки озиқ-овқат ва йўл чипталарининг қийматини қоплаш.
  • коммунал хизматлар, ходимларга берилган уй-жой ҳақини, уй-жойдан фойдаланиш харажатлари ҳақини, ётоқхонадаги жойлар ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш.
  • жисмоний шахсларнинг болаларини мактабгача таълим муассасаларида ўқитиш, тарбиялаш;
  • санаторий-курортларда даволаниш йўлланмалари қийматини, дам олиш, стационар ва амбулаторияга қатнаб даволаниш ҳақини ёки уларнинг ўрнини қоплаш қийматини тўлаш;
  • юридик шахснинг маблағлари ҳисобидан тўланадиган пенсиялар ва нафақаларга қўшимчалар, стипендиялар;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимларга темир йўл, авиация, дарё, автомобиль транспорти ва шаҳар электр транспортида юриш бўйича бериладиган имтиёзлар суммаси.

Ижтимоий ҳимояга тегишли тўловлар одатда меҳнат натижаларига боғлиқ бўлмайди. Солиққа тортиш мақсадида улар жисмоний шахсларнинг моддий наф тарзидаги даромадлар ёки бошқа даромадлари таркибига киритилади.

Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларини ишлатиш аниқ тартиби юқори ташкилот томонидан тасдиқланиши керак..

Бюджет ташкилотлари томонидан маблағларнинг сарфланишини, шу жумладан Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси, унинг ҳудудий органлари ва ҳудудий молия органлари томонидан қонун ҳужжатлари билан берилган ваколатларга мувофиқ амалга оширилади (ВМҚ 03.09.1999й. 414-сон Қарорга илованинг 35-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 258
10.02.2017

1.Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасини шакллантириш мажбурий тусга эга эмас.

Аммо, унинг шакллантирилишида бюджет ташкилотининг ҳам, юқори турувчи ташкилотининг ҳам манфаати бор. Чунки бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси бюджетдан молиялаштириш билан биргаликда бюджет ташкилоти томонидан қўшимча даромад олиш мақсадида шакллантирилади.

Инобатга олиш керакки, агар олдин бюджет ташкилоти қўшимча даромад олса, давлат бюджетидан олинадиган маблағлар ушбу даромад суммасига тўғирланар эди. “Бюджет ташкилотларини молиялаштириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарорга мувофиқ (ВМҚ 03.09.1999й. 414-сон) юридик шахс мақомига эга бўлган бюджет ташкилотларини молиялаштириш механизмига  бутунлай янгича ёндашилган.

бюджет маблағларидан тежаб, самарали ва аниқ фойдаланиш ҳамда ўз ривожи учун даромад топишга рағбатлантириш мақсадида уларга товарлар (ишлар, хизматлар)ни фаолият йўналиши бўйича пулли асосда ва бюджет маблағлари ҳисобига ишлаб чиқариш ва сотиш ҳуқуқи берилган (АВ 25.01.2000й. 880-сон). Ишлаб топилган ва/ёки тежаб қолинган маблағлар ушбу бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасини шакллантиришга йўналтирилади.

Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармаси маблағлари қуйидагилар ҳисобидан шакллантирилади:

1)      ҳисобот чорагининг сўнгги иш куни охирида харажатлар сметаси бўйича тежалган маблағлар ҳисобидан, бундан капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар мустасно;

2)      фаолият ихтисослиги бўйича товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлар ҳисобидан;

3)      бюджет ташкилоти балансида турган мол-мулкни ижарага беришдан олинган маблағларнинг бир қисми ҳисобидан;

4)      белгиланган тартибда бюджет ташкилотлари тасарруфида қолдириладиган маблағлар ҳисобидан;

5)      ҳомийликдан олинган маблағлар ҳисобидан.

Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасига бюджет ташкилотларининг товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган даромадлари товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушумлар ва уларни ишлаб чиқариш бўйича харажатлар ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади (Бюджет кодекси 60-моддаси).

Агар бюджет ташкилоти бундай маблағларга эга бўлмаса, мос равишда, жамғармани шакллантирмайди.

Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармасини маблағларини шакллантириш ва сарфлаш махсус Низом билан тартибга солинади (АВ 13.11.2012й. 2400-сон .).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика