Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ЎзР Адлия вазирлигида 2009 йил 31 мартда 1932-сон билан рўйхатга олинган Низомга кўра солик ва божхона имтиёзларини ёзма мурожаат билан, бирок «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тугрисида»ги конуннинг 5-моддаси 4-бандига асосан кичик тадбиркорлик субъектлари давлат органларига мурожаат қилмасдан қўллашлари мумкинлиги кўрсатилган. Шуни хисобга олиб, корхонамиз 2016 йил учун имтиёзлардан давлат идораларига мурожаат қилмасдан фойдаланиши мумкинми?
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2009 йил 31 мартда 1932-сон билан рўйхатга олинган «Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида НИЗОМ»нинг 2-параграф 4-бандидаги матн талаблари буйича ушбу Низомнинг 2-иловасидаги шаклни тулдирган холда Низомнинг 1-иловасида келтирилган товар гурухалариги нисбатан солик ва божхона имтиёзлари берилиши назарда тутилган. Бирок яна бир конунда, яъни «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тугрисида»ги конуннинг 5-моддаси 4-бандига асосан кичик тадбиркорлик субъектлари имтиёзни куллашлари учун давлат органларига мурожаат этишлари шарт эмаслиги езиб утилган. Шуни хисобга олиб, кайси турдаги тадбиркорлик субъектлари кайси норматив-хукукий хужжатни асос килган холда Президентимиз томонидан берилган имтиёз ва прифиренциялардан фойдаланиш имкониятига эга булади. Корхонамиз 2016 йилда ташкил этилган булиб, ОКОНХи 17151. Давлат идораларига имтиёзлардан фойдаланиш буйича хануз мурожаат килган эмас. 2016 йил учун имтиёзлардан фойдаланишга корхонанинг имконияти борми?


Ответы экспертов
Ответов: 213
02.02.2017

Тегишли вазирлик ва идоралар қарори билан тасдиқланган “Ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом” Ўзбекистон Республикасининг қонунлари асосида ҳамда уларни ижро этиш учун қабул қилиниши лозим (Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги Қонунинг 12-моддаси).

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўртасида тафовут бўлган тақдирда, юқори юридик кучга эга бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжат қўлланилади (Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги Қонунинг 16-моддаси).

Юқоридагилардан ҳамда қонунлар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлардан кўра юқори юридик кучга эга эканлигидан келиб чиқиб, агарда Сиз кичик тадбиркорлик субъекти тоифасига кирсангиз, қонунга мувофиқ тегишли органларга ёзма равишдаги мурожаатларсиз қонунчиликда белгиланган тегишли имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика