Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Хозирда чет эл капитали иштирокадаги хусусий ёки акциядорлик тижорат банкка утиш учун кандай хужжатлар тайёрлаш керак ва кайси харакатларни амалга ошириш керак?
2016 йил ноябр ойида хусусий акциядорлик тижорат банк сифатида ташкил этилган банкни 15 фоиз улушини хозирги кунда 30 фоиздан ошириб, чет эл капитали иштирокидаги (хусусий ёки акциядорлик тижорат)банк шаклига утишга эхтиёж бор. Хозирда валюта операциялари учун рухсат берилмаган ва шу сабабли чет эл корхонасининг 15 фоиз улуши депозитда турибди.


Ответы экспертов
Ответов: 213
06.02.2017

Таъкидлаш жоизки, чет эл капитали иштирокидаги банк - чет эллик инвесторларнинг иштироки устав капитали умумий суммасининг камида ўттиз фоизини ташкил этадиган банк. Бунда, чет эллик инвесторлардан бири юридик шахс бўлиши лозим. Бундай банкнинг устав капиталини шакллантиришда резидент жисмоний ва юридик шахслар ҳамда норезидент жисмоний ва юридик шахслар, шунингдек норезидент банклар иштирок этишлари мумкин (АВнинг 08.10.2009 й 2014-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-б.).

Чет эл капитали иштирокидаги банкни ташкил этиш учун қуйидагилар амалга оширилади:

- муассислар томонидан таъсис шартномаси имзоланганидан сўнг бир ой мобайнида Марказий банкка банкни очиш учун дастлабки рухсатни бериш тўғрисидаги ариза тақдим этилади;

Аризага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:

1) муассислар томонидан имзоланган ва уларнинг муҳрлари билан (муҳрлар мавжуд бўлган тақдирда) тасдиқланган таъсис шартномаси (уч нусхада, уларнинг биттаси асл нусха). Жисмоний шахсларнинг имзолари ва таъсис шартномаларининг нусхалари нотариал идора томонидан тасдиқланади (ягона муассислар бундан мустасно);

2) муассислар томонидан тасдиқланган ва банк кенгаши раиси томонидан имзоланган банк устави (учта асл нусхада);

3) таъсис йиғилишининг уч нусхада тайёрланган баённомаси. Бу ҳужжатда банкни ташкил этиш, устав капитали миқдори, банк устави ва бизнес-режани тасдиқлаш, банк кенгаши, бошқаруви ва тафтиш комиссиясини сайлаш тўғрисидаги қарорлар бўлиши лозим. Баённома нусхалари банк кенгаши раиси томонидан тасдиқланади;

4) муассислар тўғрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олган ҳужжатлар:

а) Адлия вазирлигида 2009 йил 8 октябрда 2014-сон билан рўйхатга олинган Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг (кейинги ўринларда – Низом деб юритилади) 1-иловасига мувофиқ банк кенгаши раиси томонидан тасдиқланган банкнинг барча муассислари тўғрисидаги маълумотлар;

б) муассис-жисмоний шахслар бўйича:

Низомнинг 2-иловасига мувофиқ ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг бир ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар ва уларнинг яқин қариндошлари ҳақидаги маълумотлар;

ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар учун қўшимча равишда Низомнинг 3-иловасига мувофиқ маълумотлар;

ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг ўн ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган жисмоний шахслар учун қўшимча равишда Низомнинг 4-иловасига мувофиқ охирги икки йил учун солиқ декларациялари (хусусий банклар устав капиталида иштирок этаётган резидент жисмоний шахслар бундан мустасно);

в) муассис-юридик шахслар бўйича:

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва тўлов реквизитлари;

ташкил этилаётган банкнинг устав капиталига киритилган бадаллар суммаси (жумладан, устав капитали умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида);

юридик шахснинг сўнгги уч йил учун, шу жумладан солиқ органларига тақдим этилган, аудиторлик ташкилоти томонидан тасдиқланган баланс ҳисоботлари;

ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган муассислар учун қўшимча равишда мазкур юридик шахснинг устав капиталида иштирок этаётган ҳар бир иштирокчининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва тўлов реквизитлари, шунингдек уларнинг улуши (фоиз кўринишида);

агар юридик шахс устав капиталида йирик иштирокчи-жисмоний шахс бўлса, Низомнинг 2-иловасига мувофиқ у тўғрисидаги маълумотлар;

Низомнинг 2-иловасига мувофиқ банкни ташкил этаётган муассис-юридик шахс кенгаши ва бошқаруви аъзолари тўғрисидаги маълумотлар;

г) ўзаро боғланган шахслар ҳақида маълумотлар:

муассис-жисмоний (юридик) шахс ёки муассис-жисмоний шахснинг яқин қариндошлари, юридик шахслар устав капиталидаги иштироки муносабати билан ёки бошқа усуллар билан уларнинг фаолиятига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган юридик шахслар тўғрисида ҳамда муассис-юридик шахснинг устав фондидаги улуши (агар мавжуд бўлса) тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар:

давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва тўлов реквизитлари;

муассислар рўйхати ва мазкур юридик шахс устав капиталига киритилган бадаллар суммаси (жумладан, устав капитали умумий суммасига нисбатан фоиз ҳисобида);

молиявий ҳолат тўғрисидаги маълумотлар (молиявий ҳисобот, жумладан чиқарилган облигациялар, олинган кредитлар ва берилган банк кафолатлари тўғрисидаги маълумотлар);

юридик шахс раҳбарининг фамилияси, исми, отасининг исми;

5) ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш ёки ундан ортиқ фоизига эгалик қиладиган муассислар қўшимча равишда ариза тақдим қилингунга қадар охирги беш йил мобайнида суд ёки давлат органлари томонидан уларга нисбатан қўлланилган барча жазо чоралари тўғрисидаги маълумотлар. Марказий банк зарур ҳолларда мазкур кичик банда келтирилган маълумотларни ташкил этилаётган банк овоз берувчи акцияларининг беш фоизидан кам бўлган улушига эгалик қиладиган муассислардан ҳам талаб қилишга ҳақли;

6) ташкил этилаётган банк кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари кўрсатилган ҳолда банк кенгаши аъзоларининг ҳамда бошқарув раиси ва бошқа раҳбар ходимлар рўйхати, жумладан, уларнинг аввалги меҳнат фаолиятлари, маълумот даражалари ҳамда уларга нисбатан қўлланган жазо чоралари тўғрисидаги, шунингдек уларнинг Марказий банк томонидан раҳбар ходимларга қўйилган талабларга мослигини тасдиқловчи маълумотлар;

7) банкнинг ташкилий тузилмаси;

8) банк ички аудити хизмати тўғрисида низом;

9) банкнинг ички кредит сиёсати тўғрисида низом;

10) банк бизнес-режаси. Унда Низомнинг 5-иловасига мувофиқ банк фаолияти стратегияси, йўналишлари, кўлами, молиявий истиқболлари ва бошқа зарурий маълумотлар очиб берилиши керак;

11) вакилнинг муассислар номидан ариза бериш ваколатига эга эканлигини тасдиқловчи (нотариал тартибда ёки бошқа усулда тасдиқланган) ҳужжат;

12) банкнинг инвестиция сиёсати тўғрисида низом. Банк кенгаши томонидан тасдиқланган банкнинг инвестиция сиёсати тўғрисидаги низомда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

инвестиция стратегияси ва мақсадлари;

банк маблағларини инвестициялаш режалаштирилаётган қимматли қоғозлар турлари ва шакллари, инвестицияларни амалга ошириш муддатлари;

қимматли қоғозлар эмитентлари ва уларнинг фаолият соҳалари бўйича акцияларни жамлашни чегаралаш;

қимматли қоғозларга қўйилмаларнинг хавфсизлигини ва уларнинг сифатини баҳолаш;

қимматли қоғозлар эмитентларининг молиявий аҳволини ва бошқариш тажрибасини баҳолаш;

инвестициялар диверсификациясини амалга ошириш;

13) банкнинг эмиссия сиёсати тўғрисида низом. Банк кенгаши томонидан тасдиқланган банкнинг эмиссия сиёсати тўғрисидаги низомда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

эмиссия фаолияти стратегияси ва мақсадлари;

банк чиқаришни режалаштираётган қимматли қоғозлар турлари ва шакллари, эмиссия муддатлари;

қимматли қоғозлар ликвидлилигини ва муомалада бўлишлигини сақлаб туриш;

қарз мажбуриятларининг ўз вақтида қопланишини таъминлаш;

14) аризани кўриб чиқиш учун тўланиши лозим бўлган йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.

Таъсис йиғилиши баёнида мазкур банднинг 7 - 9, 12 ва 13-кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатларни тасдиқлаш, шунингдек кенгаш раисини сайлаш тўғрисидаги қарорлар бўлиши лозим (АВнинг 08.10.2009 й 2014-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 49-б.).

Шунингдек келтирилган ҳужжатларга қўшимча равишда қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:

а) муассис ваколатли органининг унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банк устав капиталида иштирок этиши тўғрисидаги қарори нусхаси;

б) аудиторлик фирмаси томонидан тасдиқланган муассиснинг охирги уч йиллик молиявий ҳисоботи;

в) агар муассиснинг мамлакати қонунлари талаб қилса, муассис жойлашган мамлакат назорат органининг унинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги банк устав капиталида иштирок этишига розилигини тасдиқловчи ҳужжати;

г) муассиснинг тўловга лаёқатлилигини (устав капиталидаги ўз улушини тўлашга лаёқатлилигини) ва устав капиталига йўналтирадиган маблағларининг келиб чиқиш манбаларини, шу жумладан уларнинг кредит ва бошқа жалб қилинган маблағлардан шакллантирилмаганлигини тасдиқловчи биринчи даражали чет эл банки томонидан берилган тасдиқнома, шунингдек унинг маблағларининг қонунийлиги тўғрисидаги хорижий давлат ваколатли органининг маълумотномаси илова қилинади (хорижий молиявий ташкилотлар бундан мустасно);

д) муассиснинг таъсисчилари тўғрисида қуйидаги маълумотлар:

таъсисчи-юридик шахслар учун - фирма номи, давлат рўйхатидан ўтказилган санаси ва жойи, муассиснинг устав фондидаги (капиталидаги) улуши;

таъсисчи-жисмоний шахслар учун - фамилияси, исми, отасининг исми, турар жойи (тўлиқ манзили), ишбилармонлик ёки профессионал фаолияти тўғрисидаги маълумотлар, муассиснинг устав фондидаги (капиталидаги) улуши (АВнинг 08.10.2009 й 2014-сон билан рўйхатга олинган МБ Бошқарувининг 2009 йил 15 августдаги 23/3-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 59-б.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика