Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Президентнинг 10.05.2012 йилдаги ПҚ-1754-сонли қарорида кўзда тутилган имтиёзлар нодавлат таълим муассасаларига (НТМ) ҳам тегишлими? 2. Ушбу қарорда микрофирма ва кичик корхоналарни 2017 йил 1 январгача ягона солиқ тўловидан озод қилиниши назарда тутилганми? 3. Солиқдан озод килинган сумма мақсадли ишлатилиши кўзда тутилганми? 4. Мақсадли ишлатиш деганда нима тушунилади? Уларни қанақа мақсадларда ишлатиш керак? 5. Мақсадли ва мақсадли бўлмаган имтиёзларни бухгалтерия ҳисобида ҳамда солиқ ҳисоботларида қанақа тартибда акс эттириш лозим? Бухгалтерия ўтказмалари қандай бўлади?


Ответы экспертов
Ответов: 260
17.02.2017

1. Президентнинг 17.04.2006й. ПҚ-325-сонли қарорига асосан, рўйхатга мувофиқ хизматлар кўрсатаётган юридик шахслар уч йил муддатга даромад (фойда) солиғи ва ягона солиқ тўлови тўлашдан озод этилган. Ушбу рўйҳатга таълим соҳасида ҳизматлар, жумладан компьютерда ишлашга ўргатиш ҳам киритилган.

Президентнинг 21.05.2007й. ПҚ-640, 29.12.2008й. ПҚ-1024, 30.12.2011й. ПҚ-1675, 10.05.2012й. ПҚ-1754 ва 27.12.2016й. ПҚ-2699-сонли қарорларига мувофиқ солиқ имтиёзларни амал қилиш муддати 2020 йил 1 январга қадар узайтирилган, аммо фақат микрофирма ва кичик корхоналар учун.

Яъни 2009 йил 1 январдан бошлаб ушбу солиқ имтиёзларидан фақат кичик тадбиркорлик субъектлари фойдаланиши мумкин.

Бугунги кунда НТМларнинг фаолияти қонун хужжатлари билан тўлиқлигича тартибга солинмаган, шу жоиз уларнинг ташкилий-ҳуқуқий мақомига ягона тартибда бахо бериш имкони бўлмаяпти.

Корхоналар ва ташкилотларнинг ягона давлат регистрида НТМлар нотижорат ташкилотлари сифатида таснифланган ва уларга қуйидаги фаолият кодлари белгиланади: ТҲШТ бўйича коди – муассаса, ДБИБД бўйича коди – 79974 – нодавлат нотижорат ташкилоти, «кичик тадбиркорлик субъектига таалуқлиги» ҳақидаги сатрда – «йўқ» белгиси қўйилади.

2017 йил 1 январдан кучга кирган Кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотларнинг таснифлагичи (ВМнинг 24.08.2016й. 275-сонли қарори 1-иловаси), нотижорат ташкилотларига нисбатан тадбиқ этилмаслиги белгиланган.

Агар НТМлар ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича нотижорат ташкилоти ҳисобланса, унда улар 2017 йил 1 январдан бошлаб кичик тадбиркорлик субъекти бўлиб ҳисоблана олмайди. Тегишинча нотижорат ташкилоти шаклидаги НТМлар юқорида кўрсатилган микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган солиқ имтиёзларидан фойдалана олмайди.

2. 2017 йил 1 январига қадар амал қилган Кичик тадбиркорлик (бизнес) субъектларига тегишли бўлган корхоналар ва ташкилотлар классификациясидан (ВМнинг 11.10.2003. 439-сонли қарорига илова) нотижорат ташкилотлари томонидан қўлланишига хеч қандай чек қўйилмаган эди. Шунинг учун ХХТУТ бўйича 92110, 92120, 92200, 92400 фаолият кодларига эга бўлган ва ходимларнинг ўртача йиллик сони 25 кишидан кўп бўлмаган таълим муассасалари кичик тадбиркорлик субъектлари сифатида таснифланиши мумкин эди.

Тегишинча кичик тадбиркорлик субъекларига тегишли бўлган НТМлар 2017 йил 1 январига қадар фойда солиғи ҳамда ЯСТ бўйича имтиёзлардан фойдаланиши мумкин эди.

3. Президентнинг 17.04.2006й. ПҚ-325-сонли қарорига асосан белгиланган имтиёзлар учун (ҳамда ушбу имтиёзларни амал қилиш муддатини узайтириш ҳақидаги 21.05.2007й. ПҚ-640, 29.12.2008й. ПҚ-1024, 30.12.2011й. ПҚ-1675, 10.05.2012й. ПҚ-1754 ва 27.12.2016й. ПҚ-2699-сонли қарорларида), бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шарти назарда тутилмаган.

4. Солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шарти билан берилиши мумкин. Одатда бўшаган маблағларни кайси мақсадларга йўналтириш мумкинлиги ва шартлари солиқ имтиёзларни белгиловчи қонун хужжатнинг ўзида акс эттирилади.

5. Бухгалтерия ҳисобида мақсадли имтиёзларни акс эттириш тартиби.

Бўшаётган маблағларни мақсадли вазифаларни бажаришга йўналтириш шарти билан солиқ имтиёзлари бухгалтерия ҳисобида 8840 – «Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари» ҳисобварағида, берилган солиқлар турлари бўйича юритилади.

Буда бухгалтерия ҳисобида белгиланган солиқ турлари белгиланган тартибда ҳисобланади ва қуйидаги проводка асосида 8840 – ҳисобварағига олиб борилади:

- Дт 6410 «Бюджетга тўловлар бўйича қарз»;

- Кт 8840 «Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари».

8840 ҳисобварағида ҳисобга олинадиган, солиқ имтиёзларини бериш натижасида бўшаган маблағлар суммалари қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади:

а) асосий воситалар, номоддий активлар, товар-моддий бойликларни харид қилишга, кредит ва қарзларни сўндиришга, асосий воситаларни реконструкция қилиш ва замонавийлаштиришга йўналтирганда, агар имтиёзли давр кўрсатилган бўлса - муддатларнинг энг ками бўйича: имтиёзли давр ёки ҳақиқатда ишлатиш тугаганда, имтиёзли давр кўрсатилмаган ҳолларда эса - ҳар йили:

- Дт 8840 «Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари»;

- Кт 8530 «Текинга олинган мол-мулк».

б) жорий мажбуриятларнинг ҳосил бўлишига (масалан: иш ҳақининг ҳисоблаб ёзилиши, ижара, давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар ва ҳоказо) олиб келадиган жорий харажатларни қоплашга йўналтирилганда:

- Дт 8840 «Мақсадли ишлатиладиган солиқ имтиёзлари»;

- Кт 6010 «Етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган ҳисобварақлар», 6710 «Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича ходимлар билан ҳисоб-китоблар» ёхуд бошқа тегишли ҳисобварақлар.

Мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган солиқларни бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартиби.

Солиқ имтиёзлари берилганда бўшаётган маблағлар суммалари, агар улардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобининг ҳисобварақларида акс эттирилмайди.

Вақтинчалик солиқ имтиёзлари чоғида бўшаётган маблағларнинг лозим даражадаги бухгалтерия ҳисобини таъминлаш мақсадида, бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури бўйича «Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари» алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақлари очилади.

Имтиёз берилган давр тугаганидан сўнг «Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари» балансдан ташқари ҳисобварақлари дебетида ҳисобга олинадиган бўшаган маблағлар суммаси ушбу ҳисобварақлар кредитига ҳисобдан чиқарилади.

Солиқ имтиёзларни солиқ ҳисоботларида акс эттириш тартиби.

Мақсадли солиқ имтиёзлари берилганида бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланганлигини тасдиқлаш учун ҳар йили йиллик молиявий ҳисоботга қўшиб давлат солиқ хизмати органларига Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни   бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 1-сон иловага биноан шаклда улардан фойдаланиш тўғрисидаги ҳисоб-китобни тақдим қиладилар (АВ рўй. №1463 02.04.2005й.).

Мақсадли бўлмаган имтиёзлар бўйича алоҳида ҳисоботларни тақдим этиш кўзда тутилмаган.

Тасдиқланган солиқ ҳисоботи шаклларида солиққа тортиладиган ҳамда солиқдан озод этилган даромад (ялпи тушум) суммасини акс эттириладиган сатрлар кўзда тутилган. Масалан, ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботи шаклида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ солиқ солинадиган ялпи тушумнинг камайтирилиши ЯСТ ҳисоб-китобининг 4-иловасининг 030-сатрида акс эттирилади (АВ рўй. №2439 22.03.2013й., МВ ва ДСҚнинг 04.03.2013й. 23, 2013-8-сон қарорига 13-илова).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика