Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Шу холатда солиқ солиш базасини 25% камайтириш имтиёзи махсулот сотишдан тушган тушумга асосий воситаларни сотишдан олинган даромад кўшилган ҳолда ЯСТ ҳисобланадими ёки махсулот сотишдан тушган тушумга 25% имтиёз қўллаб, асосий воситаларни сотидан олинган даромадга эса имтиёз қўлламаган ҳолда тўлиқ солиққа тортишимиз керакми?
Жамиятимиз томонидан ўз маблағлари ва кредит ҳисобидан чет эл давлатидан янги технологик асбоб-ускуналар сотиб олинган. Солиқ кодексининг 356-моддаси 3-қисм 1-хатбошисига асосан солиқ солинадиган базини 25% камайтирган ҳолда ягона солиқ тўловини ҳисоблаймиз. Ушбу даврда жамият балансида ҳисобда турган асосий воситасини (ер майдонни) сотишдан даромад олганмиз.


Ответы экспертов
Ответов: 256
20.02.2017

ЯСТ солиқ солиш базасини 25 фоизга камайтириш имтиёзини қўллаш тартиби Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги Низом билан тартибга солинади (АВ рўй. №1688 11.06.2007й.).

Ушбу Низомга асосан ЯСТ бўйича солиқ солинадиган база янги технологик асбоб-ускуналар олишга йўналтирилган маблағлар суммасига, лекин солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25 фоизига камайтирилади.

ЯСТ бўйича солиқ солиш базаси бўлиб СКнинг 355-мод. асосан ҳисоблаб чиқилган ялпи тушум ҳисобланади.

Солиқ солиш мақсадида ялпи тушум таркибига қуйидагилар қўшилади:

1) товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан тушган тушум;

2) СКнинг 132-мод. назарда тутилган бошқа даромадлар.

СКнинг 132-мод. асосан асосий воситаларни чиқиб кетишидан олинадиган даромадлар бошқа даромадлар таркибига киради.

Шундай қилиб, ягона солиқ тўловини ҳисоблашда солиқ солиш базасини 25 фоизга камайтириш имтиёзи махсулот сотишдан тушган тушумга асосий воситаларни сотишдан олинган даромад қўшилган ҳолда жами солиқ солиш базасига нисбатан қўлланилади.

ЯСТ бўйича солиқ имтиёзини бутунлай солиқ солиш базасига нисбатан қўллаш ЯСТнинг тасдиқланган солиқ ҳисоботи шаклининг ўзида ҳам қўзда тутилган (МВ ва ДСҚ 04.03.2013й. 23, 2013-8-сон қарининг 13-илова, АВ рўй. №2439 22.03.2013й.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика