Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Кичик корхонанинг асосий фаолиятидан ва бошқа фаолият турларидан олинган даромадларга ва бошқа даромадларга ягона солиқ тўлови қандай хисобланади? 2. Президентнинг фармонига асосан ягона солиқ тўлови бўйича имтиёз бошқа фаолият турларига ва бошқа даромадларга ҳам тадбиқ этиладими? 3. Бунда Адлия вазирлигидан 2203-сон билан рўйхатга олинган низом тадбиқ этиладими? Агар тадбиқ этилса, ер майдонларининг қайсилари хисобга олинади? Ер солиғининг 3 баробар суммаси қайси фаолиятлардан олинган даромадлардан хисобланган ягона солиқ тўлови билан таққосланади?
Тиббиёт муассасаси Президентнинг 19.09.2007й. ПФ-3923-сонли фармонига асосан ягона солиқ тўловидан озод этилган. Корхона 50 кв.м ер майдони эгаллаган бинода жойлашган. Корхонанинг бошқа чакана савдо фаолиятини амалга оширувчи шохобчаси бошқа манзилда 30 кв.м ер майдони эгаллаган бинода жойлашган. Шунингдек, корхонанинг бошқа учинчи манзилда фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш биноси 200 кв.м ер майдонида жойлашган. Корхонанинг йил якунлари бўйича ялпи тушуми тиббий хизмат кўрсатишдан (стоматологиядан ташқари) 88 млн. сўм, стоматология хизматидан 6 млн. сўм, чакана савдодан 4 млн сўм ва бошқа даромадлари 2 млн. сўмни ташкил этади.


Ответы экспертов
Ответов: 429
12.06.2017

1. Турли солиқ солиш объектлари ва (ёки) ягона солиқ тўлови (ЯСТ) ставкалари белгиланган бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ЯСТ тўловчилари шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ЯСТ тўлашлари керак. Бунда корхонанинг бошқа даромадлари асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкалари бўйича солиқ солинади (СКнинг 353-моддаси).

Сизнинг ҳолатда тиббий хизматлар бўйича алоҳида ва чакана савдо фаолияти бўйича алоҳида ҳисоб юритилиши лозим. Бунда стоматология хизматлари бўйича тушган тушум тиббий хизматларнинг умумий ялпи тушумига қўшилган ҳолда ҳисоб юритилади. Корхонанинг бошқа даромадлари эса тиббий хизматлар учун белгиланган ЯСТ ставкасида солиққа тортилади.

2. Президентнинг ПФ-3923-сонли Фармонига асосан белгиланган солиқ имтиёзлари аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи тиббиёт муассасалари учун берилган, стоматология ва косметология хизматлари бундан мустасно.

Имтиёзли тиббий хизматлар қаторидан стоматология ва косметология хизматлари мустасно этилганлигидан келиб чиқиб, фикримизча ушбу имтиёз – асосий фаолияти тиббий хизматлар бўлган корхонанинг барча даромадига эмас, балки корхонанинг айнан имтиёзли тиббий хизматлардан олган даромадларига нисбатан тадбиқ этилади.

Бошқа фаолият турларидан олинган даромадлар ва корхонанинг бошқа даромадлари эса белгиланган тартибда солиққа тортилиши лозим деган фикрдамиз.

Ушбу саволга аниқлик киритишни сўраб Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қумитасига мурожаат қилганмиз. Улардан олинган тушунтиришлар асосида сизга қўшимча ахборот берилади.

3. Адлия вазирлигида 2203-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган барча ер участкалари ҳисобга олинади.

Ушбу Низом ЯСТ тўлашдан тўлиқ озод этилиш кўринишида имтиёзга эга бўлган корхоналарга нисбатан тадбиқ этилмайди.

ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлашда имтиёзли фаолият турлари учун фойдаланиладиган ер майдонларини ҳисобга олмаслик шартлари Низомда кўзда тутилмаган.

Яъни агар Президентнинг ПФ-3923-сонли Фармони билан белгиланган солиқ имтиёзлари аҳолига пуллик тиббий хизматлар кўрсатувчи тиббиёт муассасаларининг барча фаолият турлари бўйича олинган даромадларига нисбатан қўлланиладиган бўлса, унда 2203-сонли Низом бундай тиббиёт муассасасига нисбатан тадбиқ этилмайди.

Акс ҳолда  ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда корхона фойдаланаётган барча ер участкаларини ҳисобга олиши лозим бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика