Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Жисмоний шахсга конейнерни сотишда ҳужжатларни тайёрлаш тартиби қандай?
2017 йил 6 –сонли «СБХ» газетасидаги «Жисмоний шахсга контейнерни сотамиз» мақоладан келиб чиқадиган саволларга жавоб топишда амалий ёрдам ьеришингизни сўраймиз. «Қуйидаги ҳужжатлар бундай вазиятда ёрдам беради: Ишлатилмаётганлиги сабаблари, шунингдек сотиш нархлари (бозор нархи ёки таннархи)ни кўрсатган ҳолда ортиқча ва ишлатилмаётган товар-моддий қийматлар тўғрисидаги корхона раҳбарининг буйруғи; инвентаризация далолатномаси; омбор мудирининг билдиришномаси; махсус комиссия хулосаси ва бошқ. »


Ответы экспертов
Ответов: 55
24.02.2017

Мақолада Сизга контейнерни товар сифатида эмас, материал сифатида сотишга ёрдам берадиган ҳужжат турлари кўрсатилган. Ушбу ҳужжатларнинг қайси бирини тайёрлаш – бу сизнинг қарорингиз.

Биз бундай мақсадга эришиш учун махсус комиссия хулосаси асосида корхона раҳбарининг чиқарган буйруғи етарли деб ҳисоблаймиз. Ушбу ҳужжатлар эркин равишда тузилади, чунки ушбу ҳужжатларнинг қонун тарафдан белгиланган шакл ёки намуналари ўрнатилмаган.

Ушбу контейнер нима сабабдан корхона томонидан сотиб олинганлиги ва ортиқча материалга айланганлиги бизга маълум бўлмаганлиги учун, кўрсатилагн ҳужжатларни шаблон тарзда кўрсатиб ўтамиз.

КТУТ шакли  ___________

СТИР  ___________

Ҳужжат рақами

Тузилган санаси

 

 

 _______________________
       ташкилот

Ишлаб чиқариш ташкилий бирлиги

Ишлаб чиқариш тури

Омбор

Цех (бўлим)

Участка

Бригада

 

 

 

 

 

 

 

ТОВАР-МОДДИЙ ҚИЙМАТЛАРНИ ҲИСОБДАН ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДАГИ

ХУЛОСА (ДАЛОЛАТНОМА)

____________________________________________________________________________________

(сабаб номи)

ни натижасида ҳисобдан чиқариладиган материалларни кўриб чиқишда қуйидагилар аниқлинди.

Материаллар

Ўлчов бирлиги

миқдори

нархи

суммаси

Номи, маркаси

Инв. рақами

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Комиссия хулосаси: _________________________________________________________________________

Комиссия раиси                           ____________  _____________   __________________________

                                                лавозими           имзоси          исми, шарифи, отасининг исми

Комиссия аъзолари                   ____________  _____________   __________________________

                                                лавозими           имзоси           исми, шарифи, отасининг исми

                                                               ____________  _____________   __________________________

                                               лавозими            имзоси           исми, шарифи, отасининг исми

 

МЧЖ «                                                        »

КТУТ шакли  ___________

СТИР  ___________ 

  

Тошкент ш.                                                                               «      » ____________ 2017 й.

Буйруқ №

Мол-мулкни сотиш тўғрисида

Товар-моддий қийматларни ҳисобдан чиқариш тўғрисидаги махсус комиссиянинг "___"__________ ___ й.  №___ сонли далолатномасига кўра, МЧЖ « ташкилот номи» ушбу далотаномада кўрсатилган №___ инвентар рақамли контейнерга муҳтож эмас. Ва Корхона фуқаро ( Ф.И.Ш.) билан "___"__________ ___ йилда тузилган №___ сонли контейнерни сотиш тўғрисидаги шартнома тузганлиги муносабати билан

 Буюраман:

Фуқаро ( Ф.И.Ш.) билан "___"__________ ___ йилда тузилган №___ сонли шартномага асосан комиссия далолатномасида кўрсатилган №___ инвентар рақамли контейнер сотилсин. Шуни инобатга олинсинки, сотиш нархи контейнернинг баланс қийматидан кам ўрнатилмасин.

Раҳбар

МЧЖ  «                  »

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика