Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Қонунчиликда ўриндошлик асосида ишловчи ходимлар учун асосий иш берувчига қандай жавобгарлик белгиланган?
Бюджетдан маблағ олувчи ташкилотда бўлим бошлиғи лавозимида ишловчи ходим (асосий иш жойи) бошқа ташкилотда ўриндошлик асосида ишлайди. Ташкилот рахбарияти ўриндошлик асосида ишлайдиган иш жойлари бўйича тушунтириш сўради.


Ответы экспертов
Ответов: 446
24.02.2017

Ўзбекистон қонун ҳужжатларида, ўриндошлик асосида ишлаш - ходимнинг ўзининг асосий ишини бажаришидан ташқари асосий ишидан бўш вақтида меҳнат шартномаси асосида бошқа ҳақ тўланадиган ишни бажариши хисобланади (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 2-банди).

ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарорининг 2-бандида,

давлат ва хўжалик бошқаруви органларида, шу жумладан, ўриндошлик асосида бир вақтнинг ўзида иккита раҳбарлик лавозимини эгаллашга йўл қўйилмаслиги, қонун ҳужжатларида белгиланган ҳоллар бундан мустаснолиги қайд қилинган.

Бундан ташқари қуйидагиларнинг ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланган:

ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар;

агар ўриндошлик асосида ишловчининг асосий иши меҳнатнинг ноқулай шарт-шароитлари билан боғлиқ бўлса, шундай шарт-шароитдаги ишларда ишлаш;

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати ходимлари (техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари), давлат бошқаруви органлари раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ва таркибий бўлинмалар бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ва аъзолари, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно;

вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари ва уларнинг ўринбосарлари;

бир-бирига бўйсунувчи ёки бир-бирининг назоратидаги ташкилотларда давлат бошқаруви органлари мутахассислари - соғлиқни сақлашни бошқариш органларида банд бўлган врачлар ва таълимни бошқариш органларида банд бўлган ўқитувчилар бундан мустасно;

қонун ҳужжатларига мувофиқ ўриндошлик асосида ишлаши тақиқланган бошқа шахслар (ходимлар).

Эслатиб ўтамизки, ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касб ва лавозимда ишлаш тартибига риоя қилиниши юзасидан жавобгарлик ходимни ўриндошлик асосида ишга қабул қилувчи ташкилотнинг раҳбари зиммасига юкланган (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 28-банди).

Келтириб ўтилган нормалар мазмунидан келиб чиқадики, жавобгарлик асосий иш жойидаги иш берувчига эмас, балки ўриндошлик асосида ишга қабул қилган иш берувчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган жавогарликка - яъни, энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши мумкин. 

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика