Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона қайтариб бериш шарти билан олинган фоизсиз молиявий ёрдам бўйича ҳисобланган даромадлардан қанақа умумбелгиланган солиқ турларини тўлаши лозим? Агар корхона фаолият юритмаган бўлса ва ушбу даврда корхонанинг бошқа даромад манбаи бўлмаган бўлса, 4-чоракда фоизсиз молиявий ёрдам бўйича олинган даромаддан ЯСТ қанақа ставкада ҳисобланиши керак? Фоизсиз молиявий ёрдам бўйича ҳисобланган даромадлар бухгалтерия ҳисобида қанақа ўтказмалар билан акс эттирилади?
2016 йилда ташкил топган МЧЖ шаклидаги корхона 9 ой мобайнида умумбелгиланган солиқларни тўлаб келган, 4-чоракдан бошлаб ЯСТ ўтган. Йил давомида хусусий тадбиркордан қайтариш шарти билан фоизсиз молиявий ёрдам олган. Бухгалтерияда фоизсиз қарзлар бўйича МБнинг қайта молиялаштириш ставкаси асосида 9-ойлик учун ҳисобланган даромад суммаси жами 232 520,55 сўм (25.07.2016-30.09.2016й. 165 205,48 сўм ҳамда 22.08.2016-30.09.2016й. 67 315,07 сўм). 4-чоракдан бошлаб корхона ЯСТ тўловчиси сифатида фоизсиз молиявий ёрдам бўйича 174 328,77 сўм даромад олган (30.09.2016-28.10.2016й. 69 041,10 сўм ҳамда 30.09.2016-30.11.2016й. 105 287,67 сўм). 2016 йил давомида юқоридаги даромаддан ташқари корхонанинг бошқа даромад манбаи бўлмаган. Корхонанинг 9-ой учун давр харажатлари 7 984 573,22 сўмни ташкил этади.


Ответы экспертов
Ответов: 234
28.02.2017

Қайтариб бериш шарти билан фоизсиз молиявий ёрдам олган юридик шахслар (қарз олувчилар) солиқ солиш мақсадида молиявий ёрдамни олиш санасидаги ЎзР МБнинг қайта молиялаштириш ставкасидан келиб чиққан ҳолда даромадни аниқлайдилар (СКнинг 135-мод.).

Умумбелгиланган солиқ тўловчилари учун ушбу даромад суммаси бошқа даромадлар таркибида жами даромадга қўшилади ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғига тортилади (СКнинг 129-мод.).

Солиқ тўловчининг харажатлари солиқ солинадиган фойдани аниқлаш пайтида чегириб ташланади (СКнинг 147-мод. кўзда тутилган чегириб ташланмайдиган харажатлар бундан мустасно).

Сиз келтирган вазиятда корхонанинг 2016 йил 9-ойи учун давр харажатлари фоизсиз молиявий ёрдам бўйича ҳисобланган даромадларга нисбатан бир неча марта кўп бўлган. Агар чегириб ташланадиган харажатлар жами даромад суммасидан ошиб кетса, тегишинча сизда солиқ солинадиган фойда юзага келмайди.

Фоизсиз молиявий ёрдам бўйича қарз олувчининг даромадлари фақат фойда солиғига тортилади, унинг суммаси бошқа умумбелгиланган солиқ турлари учун солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланмайди.

ЯСТ тўловчилари учун қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам бўйича даромад суммаси бошқа даромадлар таркибида солиққа тортиладиган ялпи тушумга қўшилади (СКнинг 355-мод. 1-қисм 2-банд) ва асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкаси бўйича солиққа тортилади (СКнинг 353-мод.).

Агар корхона ташкил топган кунидан хеч қандай фаолият юритмаган бўлса, унда ЯСТ ҳисоблашда корхона давлат рўйхатига олинганда унга белгиланган фаолият тури учун мос келадиган ЯСТ ставкаси қўлланилади. Фоизсиз молиявий ёрдам бўйича ҳисобланган даромадлар ҳам ушбу ЯСТ ставкасида солиққа тортилади.

Фоизсиз заём ёки қайтариб бериш шарти билан молиявий ёрдам бўйича қарз олувчининг даромадлари фақат солиқ солиш мақсадида аниқланади ва солиқ ҳисоботларида акс эттирилади. Ушбу даромадлар суммаси бухгалтерия ҳисобида акс эттирилмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика