Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
O'zbekiston Respublikasi qonunchiligida tadbirkorlik bilan shug'ullanuvchi fuqaro Rossiya davlatidan asbob-uskuna olib kelib ish boshlasa unga qanday imtiyoz yoki yordamlar beriladi?
Fuqaro O'zbekistonda tadbirkorlik bilan shug'ullanish istagida. U Rossiya davlatidan hunarmandchilikni yo'lga qo'yish uchun asbob-uskuna olib kelmoqchi. Ya'ni temirchilik dastgohlari olib kelib temir eshik, darvoza sexi ochmoqchi.


Ответы экспертов
Ответов: 179
03.03.2017

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш учун, Сиз энг аввало юридик шахс ташкил қилишингиз ёки ўзингиз якка тартибдаги тадбиркор (кейинги матнда - ЯТТ) сифатида давлат рўйхатидан ўтишингиз лозим. ЯТТ сифатида ишламоқчи бўлсангиз қонунчиликда белгиланган фаолият турларидан бирини ёки бир нечтасини танлашингиз мумкин (7.01.2011й. 6-сон ВМҚза 1-Илова[1]).

Хорижий давлатдан тадбиркорлик фаолияти учун керакли бўлган товарларни давлатимизга олиб кириш учун Сиз импорт шартномасини тузишингиз керак. Айрим турдаги технологик жиҳозларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирганда, улар импорт божхона божи ва қўшимча қиймат солиғидан озод қилинади (АВ 20.03.2013й. 2436-с. рег.ўтк. Илова, кейинги матнда- Рўйхат).  Руйхатда, жумладан, металл кесувчи ва металлга ишлов берувчи дастгоҳлар кўрсатилан. Демак, Сиз олиб кирмоқчи бўлган асбоб-ускуналар тури ва ТИФ ТН коди буйича Рўйхатда кўрсатилган технологик жиҳозларга мос келса, улар божхона божи ва қўшилган қиймат солиғидан озод қилинади.

Агар технологик жиҳозларни ЎзР ҳудудига юридик шахс бўла туриб олиб кирсангиз, қандай солиқ тўлашингизга қараб (фойда солиғи ёки ягона солиқ тўлови) солиқ базасини беш йил давомида камайтириш тарзида имтиёз белгиланган (14.03.2007й. ПФ-3860 1,3-бандлари).

 


[1] мазкур ҳужжатда металл ва тунукалардан буюмлар тайёрлаш ва таъмирлаш фаолият тури кўрсатилган

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика