Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Талабага тўланадиган моддий ёрдам Солиқ кодексининг қайси моддасига асосан даромад ҳисобланади ва ундан қандай солиқлар ушланади? ЖШДС ҳисоботида моддий ёрдам олган талабалар сони асосий иш жойи бўйича даромад олган жисмоний шахслар сонига киритиладими ёки асосий бўлмаган иш жойи бўйичами? Мазкур талабалар бўйича солиқ органларига асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида маълумотнома тақдим этиладими?
Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқитишнинг тўлов-контракт шакли ва ундан тушган маблағларни тақсимлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (АВ рўй. №2431 26.02.2013й.) кўра ўқитишнинг контракт шаклидан тушган маблағлар ҳисобига олий таълим муассасалари талабаларини ижтимоий муҳофаза қилиш доирасида бир йилда бир талабага энг кам иш ҳақининг олти баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда бир йўла моддий ёрдам кўрсатиш мумкин. 2016 йилдан Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга асосан қай ҳолатларда бериладиган моддий ёрдамларга имтиёз қўлланилиши мумкинлиги аниқлаштирилди.


Ответы экспертов
Ответов: 55
14.03.2017

Солиқ rодексининг 179-моддаси 1-бандига асосан, жисмоний шахсларнинг даромад солиғига тортилмайдиган моддий ёрдам рўйхати белиланган. Талабага берилган моддий ёрдам ушбу рўйхатга киритилмаган, шунинг учун ушбу ёрдам суммаси даромад солиғига тортилиши лозим.

Талаба учун ўқув-таълим муассасаси асосий иш жойи бўлиши ёки бўлмаслигига келадиган бўлсак, СК 22-моддасида кўрсатилганки, асосий иш жойи деганда – иш берувчи меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ходимнинг меҳнат дафтарчасини юритиши шарт бўлган иш жойи ҳисобланади.

Ўқув юрти билан талаба ўртасида муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ тартибга солинмаслиги туфайли, ўқув юрти талаба учун иш жойи бўла олмайди.

Агар талаба ўқишдан ташқари мехнат шартномаси асосида ўкув юртида мехнат фаолиятини юритсагина, талаба учун ушбу ўқув юрти асосий иш жойи бўлиб ҳисобланиши мумкин.

Шундай экан, ушбу моддий ёрдам талаба учун асосий иш жойидан олинмаган даромад ҳисобланиб, асосий бўлмаган иш жойидан олган жисмоний шахсларнинг даромади тўғрисидаги ҳисоботда акс эттирилади.

Бундан келиб чиққан ҳолда, талаба жисмоний шахсларнинг жами йиллик даромади тўғрисидаги декларацияни топширишга мажбур. Агар унинг аризасига кўра белгиланган энг юқори ставка қўлланилган ҳолда даромад солиғи ушлаб қолинган бўлса, даромадлар тўғрисида декларация тақдим этилмайди (СКнинг 189-мод.).

Солиқ агенти асосий бўлмаган иш жойидан даромадлар олган жисмоний шахслар тўғрисида ДСҚ ва Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган шаклда, солиқ даври тугаганидан сўнг 30 кун ичида давлат солиқ хизмати органига маълумотнома тақдим этиши шарт. Агарда жисмоний шахснинг ёзма аризаси асосида жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи белгиланган энг юқори ставка солиққа солинган бўлса, унду ушбу маълумотнома тақдим этилмайди (СКнинг 187-мод.).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика