Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
2017 йилдан бошлаб қурилиш ташкилотилари ягона ижтимоий тўловнинг минимал миқдорини қай тартибда ҳисоблайди? Мисол тариқасида тушунтириб берсангиз.
2017 йилга қадар ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ҳисобга олиш йўли билан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар Адлия вазирлигида 23.02.2011й. 2200-сон билан рўйхатга олинган Низомга асосан ҳисобга олинар эди. Ушбу низомга асосан қурилиш ташкилотлари қурилиш смета ҳужжатларида кўрсатилган ишчиларнинг меҳнат сарфи соатидан келиб чиқиб қўшимча тўловларни ҳисоблар эди.


Ответы экспертов
Ответов: 360
13.03.2017

Ҳақиқатдан, қурилиш корхоналари (шунингдек умумовқатланиш ва чакана савдо ташкилотлари) учун 2017 йилгача ЯИТ энг кам миқдорини ҳисоблаш учун алоҳида тартиб белгиланган эди (АВ 23.02.2011й. 2200-сон билан рўйхатдан ўтган). Унга кўра ЯИТ энг кам миқдори ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг белгиланган энг кам меъёрларидан келиб чиқиб ҳисобланар эди.

2017 йилдан эътиборан иқтисодиётнинг барча тармоғидаги корхоналар учун (жумладан қурилиш, умумовқатланиш ва чакана савдо ташкилотлари учун ҳам) ЯИТ энг кам миқдори ягона тартиб асосида ҳисобланади (АВ 13.04.2010й. 2095-сон билан рўйхатга олинган).  Унга кўра корхона ҳисобот ойида ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларидан ва белгиланган нормативлардан келиб чиққан ҳолда жами корхона бўйича ЯИТнинг энг кам миқдорини аниқлайди.

ЯИТнинг энг кам миқдори қуйидаги формула асосида аниқланади:

МРяит = К/n * N

бу ерда:

МРяит - ЯИТнинг бир ой учун энг кам миқдори;

К - бир ойда барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари (бир кунда ишлаган соатларидан қатъи назар) сони;

n - корхонада белгиланган бир ойдаги иш кунлари сони. Ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунларига, шунингдек йиллик меҳнат таътилларига ва иш ҳақи сақланган ҳолда бериладиган таътилларга тўғри келадиган кунлар ҳам тааллуқлидир;

N - бир ходим учун бир ойда белгиланган ЯИТ нормативи. Яъни:

фермер хўжаликлари ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;

микрофирмалар ва кичик корхоналар ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 65 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда;

қолган тўловчилар ҳар бир ходим учун ойига бир минимал иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ЯИТ ҳисоблашади.

ЯИТнинг энг кам миқдорини ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТнинг миқдори билан солиштирилади. Агар ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТ суммаси энг кам миқдордан оз бўлса, корхона ЯИТни энг кам миқдоригача қўшимча ҳисоблайди. Қўшимча ҳисобланган ЯИТ суммаси  Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобида акс эттирилади, ушбу сумма шунингдек Ҳисоб-китобнинг 060 сатрида ҳам кўрсатилади.

Агар ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТ суммаси унинг энг кам миқдоридан кўп бўлса, бюджетга ҳақиқатда ҳисобланган ЯИТ тўланади. Ушбу ҳолатда Ҳисоб-китобнинг 060 сатри тўлдирилмайди, Маълумотнома-ЯИТнинг энг кам миқдори ҳисоб-китобининг 070 сатрида эса “0” сони кўрсатилади.

Мисол:

Корхонада 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган, ходимлар сони - 18 киши. Иш вақтини ҳисобга олиш табелига мувофиқ март ойида:

16 ходим ойда тўлиқ ишлаган;

1 ходим бутун ҳисобот ойида иш ҳақи сақланмайдиган таътилда бўлган;

1 ходим вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақасини тақдим этган, унга кўра касаллиги туфайли 5 кун ишга келмаган.

Март ойида иш кунлари сони - 21 кун.

Март ойида барча ходимларнинг ҳақиқатда ишлаган кунлари сонини аниқлашда иш ҳақи сақланмайдиган таътил ва вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик кунлари ҳисобга олинмайди. Шундай қилиб, март ойида ҳақиқатда 352 кун (16 х 21 + (21 - 5)) ишланган, ЯИТнинг энг кам миқдори 2 510 514,28 сўмни (352 / 21 х 149 775) ташкил қилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика