Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиб кетган ходимага 2017 йил март ойидан бошлаб 2017 йилнинг сўнггигача ҳар ойда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи шкала бўйича қайта ҳисобланиб қайтариб берилиши керакми?
Ходимага 2017 йил январь ва февраль ойларида жами 13039410 сўм иш ҳақи ҳисобланди, шундан 8347436 сўми ҳомиладорлик ва туғиш таътили суммасидир. Шу даврда 734672 сўм жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва 43924 сўм шахсий жамғариб бориладиган пенсия бадали ҳисобланган. Ходима 22.02.2017й дан 27.06.2017й гача бўлган давр учун ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича меҳнатга лаёқатсизлик варақасини олиб келган. Мазкур давр тугаганидан сўнг ходима 2 ёшгача болани парваришлаш бўйича таътилга чиқиб кетмоқчи.


Ответы экспертов
Ответов: 429
14.03.2017

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича амалга оширилади (СКнинг 186-мод.).

Сизнинг ҳолатингизда, ходима ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан сўнг бола парвариши учун нафақа тайинлаш тўғрисида ариза билан мурожаат этса, корхона ушбу нафақани (ойига ЭКИҲ 2-баравари миқдорида) ходимага тўлаб бориши керак. Ушбу нафақа пули ходиманинг бошқа даромадлари сифатида қаралиб, у солиққа тортилмайди (СКнинг 178-мод. 1-банд., 179-мод. 20-банд.).

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи икки ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилиши ходимага берилган қонунчилик билан белгиланган кафолат бўлиб, ходима ундан фойдаланиши ёки воз кечиши мумкин (МКнинг 234-мод.). Шунингдек, ходима ушбу таътилдан фойдаланган ҳолда тўлиқ бўлмаган иш кунида ишлаши мумкин. Агар ходима тўлиқ бўлмаган иш кунида ишласа, унга нафақа пули билан бир қаторда ишлаган вақтига пропорционал тарзда иш ҳақи тўланади (АВ рўй. 14.03.2002й. №1113). Йил давомида солиққа тортилувчи даромад олса, ходиманинг январь – февраль ойидаги даромадларидан ушлаб қолинган солиқ суммаси кейинги даромад ҳисобланган ойдаги шкалага мувофиқ қайта ҳисоб-китоб қилинади. 

Демак, солиққа тортилувчи даромадга эга бўлмаса, ходиманинг январь-февраль ойида олгин даромадлари декабрь шкаласи бўйича қайта ҳисоб-китоб қилинмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика