Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1986 йил сентябрдан 1996 йил май ойигача Тожикистонда ишлаганман. Шу йилларни нечанчи йилгача пенсияга хисоблашади?
Пенсия ёшига май ойида туламан. Тожикистонда ишланган нечанчи йиллар хисобланади?


Ответы экспертов
Ответов: 26
22.03.2017

1992 йил 13 мартдаги Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги иштирокчи давлатлари фуқароларининг пенсия таъминоти соҳасида ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида келишувнинг 1-моддасига асосан мазкур келишув иштирокчи давлатлари фуқаролари ва улар оила аъзоларининг пенсия таъминоти улар қайси давлат ҳудудида яшаётган бўлса, ушбу давлат қонунчилиги асосида амалга оширилиши белгиланган.

Мазкур Келишувнинг 6-моддаси 2-қисмига асосан пенсияга, шу жумладан имтиёзли асосларда ва белгили хизмат муддати бўйича пенсияларга ҳуқуқни аниқлаш учун мазкур Келишув амалга киритилгунга қадар (яъни 1992 йил 13 мартга қадар) Келишув иштирокчи исталган давлатларининг ҳудудида, шунингдек собиқ СССР ҳудудида ортирилган стаж қабул қилинади.

1992 йил 13 мартдан кейинги чет элда ишланган давр «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида» ЎзР Қонунининг 40-моддасига асосан тартибга солиниб, унга кўра чет элда ишланган даврлар ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига белгиланган суғурта бадаллари тўланган тақдирда қўшиб ҳисобланади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 22 февралдаги 46-сон қарори билан тасдиқланган Чет элда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда иш вақтини ҳисобга олиб бўлмайдиган шахсларнинг айрим тоифалари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш тартибини, шунингдек уларнинг пенсияни ҳисоблаш учун олинадиган иш стажини ва иш ҳақи миқдорини ҳисобга олиш тартиби тўғрисида Низомга асосан чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс бошқа давлатда ишлаган ҳар бир ойи учун Пенсия жамғармасига суғурта бадалларини ихтиёрий равишда тўлайди.

Чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс пенсия билан таъминланиш миқдоридан келиб чиқиб Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда, бироқ ҳар ой учун Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаш санасида қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробаридан кам бўлмаган миқдорда белгилаши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика