Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Навоий вилоятидаги хусусий корхонанинг юридик шахс номига Тошкент шаҳридан турар жой биноси сотиб олиши тартиби қандай? 2. ЯСТ тўловчи юридик шахснинг номига олинган турар жой биносидан қанақа солиқлар тўланади? Ундан хизмат сафарига юборилган ходимлар фойдаланса солиқ оқибатлари келиб чиқадими?
Ягона солиқ тўловчиси бўлган хусусий корхонанинг юридик манзили ва фаолият кўрсатиш жойи Навоий вилоятида. Хусусий корхона эгаси ходимларнинг хизмат сафари даврида фойдаланиши учун юридик шахс номига Тошкент шаҳридан турар жой харид қилишни режалаштиряпти.


Ответы экспертов
Ответов: 300
30.03.2017

Турар жой объекти олди-сотди битимини амалга ошириш учун авваломбор сотувчи ва харидор ўртасида нотариал тарзда расмийлаштириладиган (Уй-жой кодекси 14-м.), ёзма шаклдаги олди-сотди шартномаси тузилиши лозим (ФК 480-м.) ва унинг асосида вужудга келган мулк ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилиши керак (ФК 111-м.).

Яъни, оддий қилиб айтганда нотариал идорада шартнома тузилганидан кейин бир ойлик муддатдан кечиктирмасдан, кадастр ишини илова қилган ҳолда мулк ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ариза билан ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри корхонасининг «ягона дарча» бўлимига мурожаат қилиш лозим (07.01.2014 й. 1-сонли ВМҚ 1-сонли ил. 8-б.). Ариза ҳамда кадастр ишини, шунингдек, электрон документ шаклида телекоммуникация каналлари орқали жўнатиш ҳам мумкин (07.01.2014 й. 1-сонли ВМҚ 1-сонли ил. 2-бўл.).

Давлат рўйхатидан ўтказиш учун керак бўладиган бошқа ҳужжатлар, рўйхатдан ўтказувчи корхона томонидан мустақил равишда, ариза берувчини жалб этмаган ҳолда йиғилади (07.01.2014 й. 1-сонли ВМҚ 1-сонли ил. 8-1-б.)

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 261
29.03.2017

2. Ягона солиқ тўлови жами умумбелгиланган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ўрнига тўланади (СКнинг 348-моддаси 3-қисми). ЯСТ тўловчи юридик шахснинг номига олинган турар жой биносидан мол-мулк солиғи тўланмайди.

ЯСТ тўловчилари ЯСТни Солиқ кодексида белгиланган тартибда ва тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан - эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар (АВ рўй. №2203 03.03.2011й.). Шунинг учун корхона номига олинган турар жой биноси эгаллаб турган ер майдони ЯСТнинг энг кам миқдорини аниқлашда инобатга олиниши керак.

Агар юридик шахснинг номига олинган турар жой биносидан ушбу юридик шахснинг хизмат сафарига юборилган ходимлари фойдаланса, унда юридик шахсда ва унинг ходимларида солиқ мажбуриятлари келиб чиқмайди.

Агарда юридик шахс ўз номидаги турар жой биносини бошқа шахсларга ижарага берса, унда ижара тўловлари суммаси корхонанинг бошқа даромадлари сифатида ялпи тушум таркибига қўшилган ҳолда асосий (соҳа) фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкалари бўйича солиққа тортилиши лозим (СКнинг 132, 353-моддалари).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика