Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Биз юк ташкувчи курилиш машиналаримизни ижара шартномаси асосида бошка корхонага беришимиз мумкинми? 2. Бунинг учун кандай хужжатларни расмийлаштириш керак? 3. Корхонамиз юкларни ташиш учун лицензия олиши шарт эмасми? 4. Солиқ солиш ставкаси неча фоиз ҳисобланади?
Корхонамиз курилиш ташкилоти сифатида руйхатдан утган. (ОКОНХ:61110). Солик солиш тартиби соддалаштирилган. Корхонамиз балансида курилиш техникалари бор, шу жумладан юкларни ташиш учун юк ташувчи МАН автомашиналари хам мавжуд. Ушбу юк машиналарини корхонамизга тегишли булган курилиш материалларини бир жойдан иккинчи жойга ташиш учун хизмат килади. якинда йигирилган ип (пряжа) ишлаб чикариш корхонаси узининг юк (пахта тола)ларини ташиб бериш учун автомашиналарни ижара олиш буйича шартнома тузишни таклиф килишди. Юкларни Тошкент, Сурхандарё вилоятларидан Фарғона вилоятигача олиб келиш керак булади.


Ответы экспертов
Ответов: 213
27.03.2017

1. Транспорт воситаларини ижарага бериш тартиби Фуқаролик кодексининг (кейинги ўринларда ФК деб юритилади) 34-боби 3-§ (транспорт воситалари ижараси) ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 7 мартдаги 38-сон қарори билан тасдиқланган “Автомототранспорт воситалари билан боғлиқ битимларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида низом”га асосан амалга оширилади.

Кўрсатилган қонун ҳужжатларида мазкур масалада таъқиқловчи нормалар мавжуд эмаслигидан келиб чиқиб, бир юридик шахс ўзига тегишли бўлган транспорт воситаларини бошқа юридик шахсга ижарага бериши мумкин деб ҳисоблаймиз.

2. Авваламбор таъкидлаш жоизки қонун ҳужжатларида транспорт воситасини ижарага беришнинг икки тури назарда тутилган, улар:

а) транспорт воситасини экипажи билан ижарага бериш, унга кўра ижарага берувчи транспорт воситасини вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ҳақ эвазига ижарага олувчига беради ва ўз кучи билан уни бошқариш ҳамда техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатади;

б) транспорт воситасини экипажсиз ижарага бериш, унга кўра ижарага берувчи транспорт воситасини бошқариш ва техник фойдаланиш бўйича хизмат кўрсатмаган ҳолда вақтинча эгалик қилиш ва фойдаланиш учун ижарага олувчига ҳақ эвазига беради.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Сиз транспорт воситасини экипаж ёки экипажсиз ижарага бериш масаласига аниқлик киритишингиз жоиз.

Транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси, унинг муддатидан қатъи назар, ёзма шаклда тузилиши шарт. Сизнинг ҳолатингизда транспорт воситасини ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши жоиз (ФКнинг 565-моддаси 2-қисми).

3. Саволингизда акс эттирилган маълумотга кўра Сизнинг корхонангиз транспорт воситасини ижарага беришни режалаштирган, юк ташиш хизматини амалга оширишни эмас, лицензия эса тижорат асосида амалга ошириладиган юкларни ташиш фаолияти учун талаб этилади (ВМнинг 2006 йил 14 июлдаги 138-сон қарори 1-иловасининг 2-банди, ЎР Олий Мажлисининг2001 йил 12 майдаги 222-II-сон қарори 1-иловаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 294
29.03.2017

4. Агар корхонангиз ижара шартномаси асосида юк машиналарини бошқа корхонага фойдаланишга берса, ва бунда юк ташиш ишларини ижарага олган корхонанинг ўзи ташкиллаштирса, сизда шартномада белгиланган ижара тўлови суммаси ЯСТ бўйича солиққа тортиладиган даромад сифатида қаралади.

Ушбу даромадни солиққа тортиш корхонангизнинг фаолият туридан келиб чиқиб амалга оширилади. Агар ҳисобот даври (чорак) якунига кўра мулкни ижарага бериш корхонангизнинг асосий фаолият тури бўлиб чиқса, шартномада белгиланган ижара тўлови суммаси хизматлар реализациясидан тушган тушум сифатида қаралади. 2017 йил учун хизмат кўрсатувчи корхоналарга ЯСТ ставкаси 5% миқдорда белгиланган (27.12.2017й. ПФ-2699-сон Фармонга 10-1-илова).

Акс ҳолда, мулкни ижарага беришдан олинган даромад ижарага берувчининг бошқа даромадлари сифатида қаралади (СКнинг 355-моддаси 2-қисми 2-банди, СКнинг 132-моддаси)  ва ушбу даромад корхонанинг асосий фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкасида солиққа тортилиши керак (СКнинг 353-моддаси).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика