Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ажратилган ер майдони (карьер)дан керакли хом-ашё маҳсулотлари қазиб олиб клинец, шагал, қум маҳсулотларини ишлаб чиқаришда солиқ солиш қанақа тартибда амалга оширилади? Ушбу фаолиятни амалга оширишда корхонамиз Солиқ кодексининг 348-моддасига асосан ягона солиқ тўловини тўласа бўладими?
МЧЖнинг асосий фаолияти транспорт хизматларини кўрсатиш. Солиқ кодексининг 348-моддасига асосан ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳисобланади. МЧЖга 1 гектар ер майдони ажратилган бўлиб, қурилиш маҳсулотлари (клинец, шағал, қум) ишлаб чиқариш ва уларни сотишни учун кичик цех (дробилка) ташкил қилинган. Шу билан биргаликда қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун, ушбу худуддан кўшимча 2 гектар ер майдони (карьер) ажратишни сўраб мурожаат қилганмиз. Ушбу ер майдони (карьер) ажратилгандан сўнг, корхонамиз томонидан қурилиш маҳсулотлари (клинец, шағал, қум) ишлаб чиқариш учун, керакли хом-ашё маҳсулотлари қазиб олинади ва МЧЖ балансидаги ишлаб чиқариш цехи (дробилка)да клинец, шагал, қум маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб юридик ва жисмоний шахсларга сотилади.


Ответы экспертов
Ответов: 208
24.03.2017

Қурилиш қумлари, тош-шағал аралашмаси, шағал аралашмаси, майда тошлар, шағал махсулотлари Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ бўйича солиқ солиш объектлари ҳисобланади (Президентнинг 27.12.2016й. ПҚ-2699-сонли қарорига 15-илова).

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқни солиқ солинадиган базаси бўлиб кавлаб олинган (ажратиб олинган) тайёр маҳсулот ҳажмининг ҳисобот даври учун ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилган қиймати ҳисобланади (СКнинг 245-мод.).

Яъни, сизнинг холатда ажратилган ер майдони (карьер)дан МЧЖ томонидан қазиб олинган ва ўз кичик цехи (дробилка)да ишлаб чиқарилган клинец, шагал, қум маҳсулотларини ўртача олинган реализация қилиш баҳосида ҳисоблаб чиқилган қийматидан 5% ставкада Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўланиши лозим.

Ушбу солиқни ҳисоблаб чиқариш тартибини мисолда кўриб чиқамиз:

Масалан, ҳисобот даврида корхона жами 100 тонна фойдали қазилмаларни кавлаб олган, улардан 50 тоннасини реализация қилган:

-          10 тонна клинецни – 450,0 минг сўмга (ҚҚС сиз);

-          30 тонна шағални – 750,0 минг сўмга (ҚҚС сиз);

-          10 тонна қумни – 400,0 минг сўмга (ҚҚС сиз).

Биринчи босқичта реализация қилинган маҳсулотлар хажмининг ўртача олинган баҳосини аниқлаймиз: (450+750+400)/50тонна = 32,0 минг сўм.

Солиқ солиш базаси эса жами кавлаб олинган фойдали қазилмаларнинг хажмини ушбу ўртача олинган баҳога кўпайтириш йўли билан аниқланади: 100тонна*32=3 200,0 минг сўм.

Бизнинг мисолимизда Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ суммаси 3200*5%=160,0 минг сўмни ташкил этади.

Ушбу солиқ тури бўйича солиқ ҳисоботи ҳар чорак якуни бўйича кейинги ойнинг 25 санасидан кечиктирмай рўйхатдан ўтган солиқ идорасига тақдим этилади ва ушбу санадан кечиктирмай ҳисобланган солиқ суммаси бюджетга тўланади (СКнинг 247-мод.).

Ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ солинадиган фойдали қазилмаларни қазиб олишни амалга оширувчи микрофирмалар ва кичик корхоналарга ягона солиқ тўлови татбиқ этилмайди (СКнинг 350-мод. 2-қисми).

Яъни, агар сизнинг МЧЖ ажратилган ер майдони (карьер)дан керакли хом-ашё маҳсулотлари қазиб олиб клинец, шагал, қум маҳсулотларини ишлаб чиқариш фаолиятини амалга оширса, унда ходимларнинг сонидан қатъи назар корхонангиз умумбелгиланган солиқларни тўлаши лозим бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика