Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Биринчи разряддан оз иш ҳақи ҳисобланса, бу давр пенсияга чиқишда стаж сифатида ҳисобга олинмаслиги мумкинми ёки бу норма фақатгина иш берувчига нисбатан тегишли жавобгарлик кўриш учун асос бўладими?
Меҳнат кодексининг 155-моддасига кўра муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Лекин бу қоидага амал қилинмайдиган ҳолатлар ҳам учрайди.


Ответы экспертов
Ответов: 16
27.03.2017

“Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Қонуни 37-моддаси биринчи қисми “а” бандига асосан иш стажига фаолият тури, мулк ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, ходим давлат томонидан ижтимоий суғурталанган ҳолда бажарган ҳар қандай иш, агар у Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўлаган бўлса қўшиб ҳисобланади.

Шунингдек, ушбу Қонуннинг 32-моддаси биринчи қисмига асосан пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган иш ҳақига қонун ҳужжатларига мувофиқ суғурта бадаллари ҳисобланадиган меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги барча даромадлар қўшилади.

Мазкур Қонуннинг 31-моддаси еттинчи қисмига асосан эса пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақи энг кам ойлик иш ҳақи миқдоридан оз бўлган ёки иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар умуман мавжуд бўлмаган ҳолларда пенсия энг кам ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, пенсия таъминотига оид қонун ҳужжатларида пенсия тайинлаш ва иш стажини ҳисоблаш учун иш ҳақи миқдорларига доир алоҳида талаблар мавжуд эмас. Саволингизда берилган талаб эса таъкидлаганингиздек, иш берувчининг жавобгарлигини акс эттиради.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика