Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Деҳқон хўжалиги 2016 йил июнь ойида ташкил этилса, унинг бошлиғи 2016 йилда қанча миқдорда суғурта бадали тўлаши мажбурий аҳамиятга эга? Агар бу ҳолатда ҳам ЭКИҲнинг тўрт ярим бараваридан кам бўлмаган миқдорда суғурта бадали тўланишлиги керак бўлса, 2016 йилнинг неча ойи пенсияга чиқишда стаж сифатида ҳисобга олинади? 2. Деҳқон хўжалиги 2016 йил 2 октябрда ташкил этилди, деҳқон хўжалиги раҳбарида 2016 йил учун суғурта бадали тўлашлиги бўйича мажбурият юзага келадими? Агар мажбурият юзага келмаса, бу давр пенсияга чиқишда иш стажи сифатида инобатга олиниши учун нима қилиш керак бўлади? 3. Деҳқон хўжалиги раҳбари 2017 йил январь ойида 2017 йил учун ЭКИҲнинг тўрт ярим баравари миқдорида суғурта бадалини тўлади. 2017 йил февраль ойида у ёшга доир пенсия тайинлаш бўйича Пенсия жамғармасига мурожаат қилса, 2017 йилнинг неча ойи стаж сифатида ҳисобга олинади?
2016 йилдан деҳқон хўжалигининг бошлиғи томонидан суғурта бадалларининг тўланиши мажбурий бўлди. Фақат деҳқон хўжалигида банд бўлган жисмоний шахсда қуйидаги ҳолатларда суғурта бадалларининг тўланиш тартиби ва пенсияга чиқишда инобатга олинадиган иш стажининг аниқлаш юзасидан маълумот берсангизлар.


Ответы экспертов
Ответов: 21
05.04.2017

1. Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 311-моддасида деҳқон хўжаликлари учун назарда тутилган энг кам иш ҳақининг 4,5 баробари миқдоридаги суғурта бадаллари бир йил учун назарда тутилган. Шу сабабли агар дехқон хўжалиги июнь ойида ташкил этилган бўлса, унда деҳқон хўжалиги раҳбари белгиланган бадал суммасини ярмини тўлайдилар яъни энг кам иш ҳақининг 2,25 баробарини. Ўз навбатида иш стажини ҳисоблашда деҳқон хўжалиги ташкил этилган кун ҳисобга олинади. Яъни деҳқон хўжалиги 2016 йил июндан ташкил этган бўлса ва деҳқон хўжалиги раҳбари томонидан 2016 йилда энг кам иш ҳақининг 2,25 баробари миқдорида суғурта бадаллари тўланган тақдирда иш стажига 2016 йилнинг июнь-декабрь ойлари ҳисобга олинади.

2. Юқорида айтилганидек, деҳқон хўжалиги раҳбарининг суғурта бадалларини тўлаш бўйича мажбурияти 2016 йилнинг 3 ойи учун юзага келади яъни 2016 йилнинг октябрь-декабрь ойлари учун. Таъкидлаш жоизки, иш стажига фақат суғурта бадаллари тўланган давр инобатга олинади.

3. Агар деҳқон хўжалиги раҳбари пенсия ёшига февраль ойида тўлиб, унга пенсия 2017 йилнинг февраль ойидан бошлаб тайинланса, унда иш стажига фақат 2017 йилнинг январь ойи ҳисобга олинади, суғурта бадали 2017 йилга тўлиқ тўланганлигидан қатъий назар.

Сабаби, Ўзбекистон Республикаси “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида” Қонунининг 37-моддаси бешинчи қисмига асосан ёшга доир пенсия тайинланганидан кейинги ишланган вақт пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун стажга қўшиб ҳисобланмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика