Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Шартномага асосан маҳсулотни етказиб бериш муддати бир кун кечиктирилганда пеня хисобланадими?
Олди-сотди шартномасида махсулот учун олдиндан аванс сумма тўлангандан сўнг 10 календарь кун ичида махсулот етказиб бериш белгиланган. Масалан: Махсулот учун олдиндан тўлов 2017 йил 6 мартда амалга оширилган. Махсулот етказиб бериш 2017 йил 17 мартда тугайди. Етказиб берувчи 18 март куни етказиб берилди.


Ответы экспертов
Ответов: 254
06.04.2017

Ҳа, пеня ҳисобланади. Бироқ, 1 кун учун эмас, 2 кун учун ҳисобланади.

Пеня неустойка шаклларидан бири ҳисобланиб, қарздор ўз мажбуриятларини бажаришни кечиктириб юборганида тўланади ва кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоизда ҳисоблаб чиқарилади (ФКнинг 261-моддаси 1 ва 3-қисмлари).

Қонун ҳужжатларида ёки битимда белгиланган, шунингдек суд томонидан тайинланадиган муддат календарь сана билан ёхуд йиллар, ойлар, ҳафталар, кунлар ёки соатлар билан ўлчанадиган вақт даврининг ўтиши билан белгиланади. Муддат муқаррар юз бериши керак бўлган воқеани кўрсатиш билан ҳам белгиланиши мумкин (ФКнинг 145-моддаси). Вақт даври билан белгиланган муддат календарь санадан кейинги ёки унинг бошланиш куни деб белгиланган воқеа юз берганидан кейинги кундан ўта бошлайди(ФКнинг 146-моддаси). Фикримизча, ушбу нормаларга асосланиб, ОХС Пленуми ҳам ўз тушунтиришларида мажбуриятни бажармаганлик ёки лозим даражада бажармаганлик учун пенянинг ҳисобланиши мажбуриятни бажариш муддати тугаган куннинг эртасидан бошланишини кўрсатган (15.06.2007 йилдаги 163-сонли қарорнинг 16-банди).

Шу боис сиз баён қилган ҳолатда маҳсулот етказиб беришнинг муддати 2017 йил мартнинг 17 кунида эмас, балки 16 кунида тугайди ва, бинобарин, пеня кечиктирилган 2 кун учун ҳисобланади.

Пеняни ҳисобланиши қуйидаги формула бўйича амалга оширилади: қарз суммаси х пеня миқдори х кечиктириб юборилган кунлар сони = пеня суммаси.

МИСОЛ. 50 млн сўмлик товарларни етказиб бериш шартномаси тузилди. Унда товарларни етказиб бериш муддати улар ҳақи олдиндан тўлангандан кейин 10 календарь кундан кечиктирилмаслиги кўрсатилган. Аванс 2017 йил 6 мартда тўланган. Белгиланган муддатнинг сўнгги куни шу ойнинг 16 кунига тўғри келган. Товарлар эса сотиб олувчига 18 мартда етказиб берилган.

Тарафлар шартномада «товарларни етказиб бериш муддатлари кечиктириб юборилган ҳолларда, товар етказиб берувчи сотиб олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,5 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган товарлар баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим» деб келишганлар.

Шу сабабли етказиб бериш муддати 2 кунга кечиктириб юборилди. Бундай ҳолда пеняни ҳисоб-китоби қуйидаги кўринишни олади:

Пеня  = 50 млн сўм х 0,5% х 2 кун = 500 минг сўм.

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика