Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Агар “Она ва бола” санаторияси корхона қошида фаолият юрита бошласа қандай солиқлар тўланади? 2. Агар 1,5 гектар мевали боғ ичида асаларичилик фаолиятини юритса, қандай солиқлар тўлайди?
Кичик бизнес субъекти бўлган ишлаб чиқариш тижорат фирмаси (МЧЖ – ЯСТ тўловчиси) қошида вақтинчалик фаолият юритмаётган Бойсун тумани тоғли ҳудудида 15 гектар “Она ва бола” санаторияси бўлиб, шундан 1,5 гектар жойига кўчатлар экилиб, мевали боғ ташкил этилган.


Ответы экспертов
Ответов: 356
29.03.2017

1.Корхона санатория хизматини кўрсатишни бошласа, ва бунда кичик бизнес субъектига тегишлилик мақомини сақлаб қолса, у ЯСТ тўловчисилигича қолади. Санатория хизматини кўрсатувчи кичик бизнес субъектлари ушбу фаолият туридан тушган тушум доирасида ЯСТдан озод этилганлар.

Корхона томонидан даромад олиш мақсадида санатория хизматини кўрсатиш йўлга қўйилса, бу  корхона шуғулланувчи яна бир фаолият тури сифатида қаралади.

Бир неча фаолият турлари билан шуғулланадиган ягона солиқ тўловини тўловчилар шу фаолият турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ҳамда солиқ тўловчиларнинг тегишли тоифалари учун белгиланган ставкалар бўйича ягона солиқ тўловини тўлашлари керак.

ЯСТ тўловчилари учун санатория хизматларини реализация қилишдан тушган тушум солиққа тортилувчи даромад сифатида қаралади (СКнинг  355-моддаси).

Санатория хизматларини кўрсатувчи микрофирма ва кичик корхоналар 2020 йил 1 январга қадар ЯСТ ва фойда солиғидан озод этилганлар (17.04.2006й. ПФ-325-сон, 10.05.2012й. ПФ-1754-сон Фармонга 5-илова, 27.12.2016й. ПФ-2699-сон Фармоннинг 26-банди). Агар ушбу фаолиятдан тушган тушум умумий тушумнинг 80%ини ёки ундан ортиғини ташкил этса, бу имтиёз микрофирма ва кичик корхоналарнинг барча даромадларига нисбатан тадбиқ этилади (27.12.2016й. ПФ-2699-сон Фармонга 35-илова).

Шуни инобатга олиш керакки, корхона кичик бизнес субъектига тегишлилигини аниқлаш мақсадида ҳисобланадиган ўртача йиллик ходимлар сонига санаторияда фаолият кўрсатаётган ходимлар сони ҳам киритилади. Агар йил якуни бўйича корхона кичик бизнес субъекти мақомини йўқотса, у ЯСТ тўловчиси бўла олмайди. Бунда у умумбелгиланган солиқ тўловига ўтишига тўғри келади (СКнинг 351-моддаси) ҳамда микрофирма ва кичик корхоналар учун белгиланган солиқ бўйича имтиёздан фойдалана олмайди.

2. Асаларичилик фаолияти корхонанинг яна бир фаолият тури ҳисобланади. Ушбу фаолиятдан тушган тушум ЯСТнинг солиқ солиш базасига киритилади.

Шунингдек, санатория ҳудудида жойлашган мевали боғ ҳосиллари реализация қилинса, ундан олинган даромад корхонанинг яна бир фаолият тури сифатида солиққа тортилади. Бунда солиқ солиш базаси бўлиб реализациядан тушган тушум ҳисобланади.

2017 йил учун ушбу фаолият турлари учун ЯСТ ставкаси 5% миқдорида белгиланган (27.12.2017й. ПФ-2699-сон Фармонга 10-1-илова).

Агарда ҳисобот даври якунлари бўйича мевали боғдан олинган қишлоқ хўжалиги махсулотларини реализация қилишдан тушган тушум улуши умумий реализация қилиш ҳажмидаги соф тушумда устунлик қиладиган бўлса, унда корхона ушбу фаолияти бўйича ягона ер солиғини тўлаши лозим бўлади (СКнинг 362-моддаси).  

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика