Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Меҳнат шартномасининг қандай асосга кўра бекор қилинганлиги (ўз хоҳишига кўра, ходимнинг вафоти билан, штат қисқариши сабабли) ортиқча тўланган меҳнат таътили суммасини ундириш ёки ундирмаслик масаласига таъсир қиладими? 2. Ходимга ортиқча ҳисобланган меҳнат таътили суммаси қай тартибда аниқланади? Яъни бунда ортиқча ҳисобланган меҳнат таътили суммаси ҳисобланган суммани ортиқча кунларга нисбатан қисмини аниқлаш орқали ҳисоблаб чиқариладими ёки ўртача ойлик иш ҳақи меҳнат шартномаси бекор қилинган санага қайта ҳисоб-китоб қилиниб, шу асосда аниқланадими? 3. Агар ходимга бошқа ҳисобланадиган иш ҳақи бўлмаса, ходимдан ундирилиши керак бўлган ортиқча меҳнат таътили суммаси қай тартибда аниқланади? Яъни бунда меҳнат таътилининг ортиқча суммасига нисбатан ҳисобланган ва бюджетга тўлаб берилган солиқлар суммасини ҳисобга олиш тартиби қандай бўлади?
Ходимга 2016 йил 1 декабрдан 2017 йил 1 декабргача бўлган давр учун 2017 йил 16 январдан 11 февралгача 24 кундан иборат меҳнат таътили берилди. Мазкур ходимга жамоа шартномасига кўра йиллик 24 кундан иборат меҳнат таътили назарда тутилган. 2017 йил 4 мартдан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Бу вақтга келиб 2017 йил февраль ойи учун ҳисобланган иш ҳақи ходимга тўлиқ тўлаб берилганди. Ходимнинг оклади 1 200 000 сўмни ташкил этади.


Ответы экспертов
Ответов: 429
31.03.2017

1.Ҳа, меҳнат шартномаси бекор қилинишига сабаб бўлган ҳолат ортиқча тўланган меҳнат таътили суммасини ундириш ёки ундирилмаслигига таъсир қилади.

Агар ходим меҳнат таътилидан олдиндан фойдаланган бўлсаю, аммо меҳнат йили тугамасдан ишдан бўшаса, у иш берувчига таътилнинг ишланмаган даврга тегишли кунлари учун таътил суммасини қайтариши керак (МКнинг 164-моддаси 2-қисми 4-банди).

Аммо ана шу ишланмаган кунлар учун тўланган меҳнат таътили учун ҳақ меҳнат шартномаси қуйидаги сабабларга кўра бекор қилинганда ундирилмайди:

-         ходим янги меҳнат шартлари асосида ишлашни давом эттиришни рад этганлиги сабабли ( МКнинг 89-моддаси 4-қисми);

-         технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги (МКнинг 100-модда иккинчи қисмининг 1-банди) сабабли;

-         ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги ёки соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқлиги сабабли (МКнинг 100-модда иккинчи қисмининг 2-банди);

-         шу ишни илгари бажариб келган ходим ишга қайта тикланиши сабабли (МКнинг 106-модданинг 2-банди);

-         ходим ҳарбий ёки муқобил хизматга чақирилган тақдирда (МКнинг106-моддасининг 1-банди);

-         ўқишга кирганлиги ёки пенсияга чиққанлиги муносабати билан бекор қилинганда (МКнинг 164-моддаси 2-қисми 4-банди).

2.Меҳнат шартномасини бекор қилишда ходимга ишланмаган вақт учун тақдим этилган меҳнат таътили суммаси ортиқча берилган таътил кунларига мос равишда аниқланади. Бунда ўртача иш ҳақи қайта ҳисоб – китоб қилинмайди.

Ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳисоблаб чиқарилган таътил муддати, ҳар бир тўлиқ таътил миқдорини ўн иккига бўлиб, сўнг тўлиқ ишланган ойлар сонига кўпайтириш йўли билан аниқланади. Бунда ўн беш тақвимий кунга тенг ва ундан кўп бўлган кунлар бир ой деб яхлитланади, ўн беш тақвимий кундан ками эса чиқариб ташланади (МКнинг 141 – моддаси).

Сизнинг ҳолатингизда ходимга 2016 йил 1 декабрдан 2017 йил 1 декабргача бўлган давр учун 24 кундан иборат меҳнат таътили берилган. Ушбу ҳолатда 2016 йил декабрь, 2017 йил январь ва февраль ойларида ишлаган кунлари 15 тақвим кунидан кам бўлмаганлиги учун шу 3 ойга 6 кун (24 таътил куни / 12 ой х 3 ишланган ой) меҳнат таътили берилиши керак бўлган давр, қолган 9 ой учун берилган 18 кунлик (24 / 12 х 9) меҳнат таътили ишланмаган даврга тегишли кунларидир.

3.Ишланмаган давр учун тўланган меҳнат таътили суммасини корхона МКнинг 164-моддасига мувофиқ ундиришга ҳақли (сиз келтирган мисолда бу 18 кун учун тўланган суммани ташкил этади).

Агар ходимга бошқа ҳисобланадиган иш ҳақи бўлмаса иш берувчи ишланмаган давр учун меҳнат таътили берилиши муносабати билан етган моддий зарарни ходимнинг ўзига ихтиёрий равишда қоплашни таклиф этиши лозим. Ходим зарарни қоплашга рози бўлмаса судга мурожаат қилишга ҳақлисиз.

Бухгалтерия ҳисобида ходимга ортиқча тўланган ва ундирилиши керак бўлган суммани аниқлаш ҳамда ҳисобда акс эттириш учун сторно проводкалар бериш керак бўлади. Сторно проводкалар қандай берилишини қуйидаги мисолда акс эттирилган.

Мисол. Ходимга 2016 йил 1 декабрдан 2017 йил 1 декабргача бўлган давр учун 2017 йил 16 январдан 11 февралгача 24 кундан иборат меҳнат таътили берилди. 2017 йил 4 мартдан ходим билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди.

Ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи 1 200 000 сўмни ташкил этиб, январь ойи учун унга 514 286 сўм иш ҳақи ва 1 133 858 сўм таътил пули жами 1 648 144 сўм ҳисобланди. Ушбу суммадан 2017 йил январь учун белгиланган шкала бўйича 206 832 сўм ЖШДС ва 131 851,50 сўм суғурта бадаллари ушлаб қолинди.

Ишдан бўшаётганда ходим фойдаланилган 24 кунлик меҳнат таътилидан 18 кунлик таътил учун олинган тўловни иш берувчига қайтариши лозим. Бунда ходимга ҳисобланган 1 кунлик таътил суммаси 47 244,10 (1 200 000 / 25.4) сўмга тенг. 18 кунлик таътил учун ходимга 850 393,8 (18 х 47 244) сўм ҳисобланган.

Ушбу сумма ходимга январь ойида тўланган жами даромаддан чегирилса, ходимнинг январда солиққа тортиладиган даромади 797 750 (1 648 144 – 850 394) сўм, унга ҳисобланадиган ЖШДС суммаси 53 241,3 сўмга, суғурта бадаллари эса 63 820 (797 750 х 8%) сўмга тенг бўлади.

Тўланган ва қайта ҳисоб – китоб натижасида тўланиши лозим бўлган ЖШДС ва суғурта бадаллари ўртасидаги фарқни қопланиши лозим бўлган меҳнат таътилидан айирмаси – ходим корхонага қайтариши лозим бўлган суммани беради.

Яни, ЖШДС суммаси минус 153 590,6 (206 832 - 53 241,3) сўмга, суғурта бадаллари минус 68 031,5 (131 851,50 - 63 820) сўмга тенг. Демак, ходим корхонага қоплаши лозим бўлган сумма  628  772  (850 394 – 153590,6 – 68 031,5) сўмга тенг бўлади.

Сторно проводкалари қизил ёзув билан худди ҳисобланган ойлик ва ундан ушлаб қолинган суммаларга берилган ўтказмалар асосида, суммалар эса минус белгиси билан акс эттирилади:

Хўжалик операциясининг мазмуни

           Счетлар корреспонденцияси

      Суммаси, сўмда

         Дебет

        Кредит

 Қопланиши лозим бўлган меҳнат таътили суммаси акс эттирилмоқда

Харажатларни ҳисобга олувчи счетлар

(2010

9420;

9410 )

         6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар”

-          850 394

Бюджетга тўланиши керак бўлган ЖШДС суммасини камайтирилишини акс эттириш

         6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар”

6410 “Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)”

-         153 590,6

Бюджетга тўланиши керак бўлган суғурта бадаллари суммасини камайтирилишини акс эттириш

         6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар”

          6510 “Суғурта бўйича тўловлар”

-         68 031,5

Ходим корхона кассасига нақд (ёки пластик картаси воситасида ҳисобрақамга) қайтарган сумма

5010 “Миллий валютадаги пул маблағлари”

5110 “Ҳисоб-китоб счёти”

         6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар”

-         628  772 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика