Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ёш бўйича нафақага чиққан ишловчи пенсионерга иш ҳақи қандай ҳисобланади? Ундан солиқ ва ажратмалар (шу жумладан ШЖБПХ) қандай тартибда ушланади? Иш ҳақи суммаси унинг нафақасининг ўзгаришига олиб келадими?


Ответы экспертов
Ответов: 419
31.03.2017

Ёш бўйича нафақа олувчи шахслар ишга қабул қилинганида ёки улар билан ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш учун фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар тузилганда, уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоиз миқдорида пенсия тўланади, пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари (АВ рўй. №2222 30.04.2011й.).

Пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлар қуйидагилардир:

-       уруш ногиронлари ва қатнашчиларига, шунингдек уларга тенглаштирилган шахслар;

-       иккинчи жаҳон уруши йилларида ҳарбий хизматни ўтаган ёки фронт орқасида ишлаган шахслар;

-       I ва II гуруҳ ногиронлари;

-       Чернобиль ҳалокатидан зиён кўрган фуқаролар;

-       фуқаролар йиғинлари ва маҳаллаларнинг раислари;

-       фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида диний маърифат ва маънавий-ахлоқий тарбия бўйича маслаҳатчи лавозимларида ишловчи пенсионер аёллар.

Шунингдек, 2014 йил 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

Қолган барча ишловчи пенсионерларга, улар тўлиқ ёки тўлиқсиз иш кунида банд бўлишидан қатъи назар, уларга тайинланган пенсиянинг 50 фоиз миқдорида пенсиялар тўланади.

Эслатиб ўтамиз, ташкилот раҳбарлари пенсионер ишга қабул қилинганлигини (фуқаролик-ҳуқуқий шартнома тузилганлигини), пенсионернинг яшаш жойидаги Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига 5 кунлик муддатда хабар беришлари ва ишга қабул қилинганлик тўғрисида буйруқ кўчирмасини (фуқаролик-ҳуқуқий шартноманинг нусхасини) тақдим этишлари шарт.

Ишловчи пенсионерларга пенсиялар иш жойидан, ЎзР Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Ўриндошлик асосида ишловчи пенсионерларга пенсия асосий иш жойидан тўланади. Иш жойидан пенсия тўлови ўтган ой учун ойлик иш ҳақининг иккинчи қисми тўловлари билан бир вақтда амалга оширилади. Пенсиялар алоҳида ведомостлар орқали тўланади ва пенсия суммалари солиққа тортилмайди.

Ишловчи пенсионерларга меҳнат шартномасида келишилган иш ҳақидан келиб чиқиб амалда ишланган вақтга мутаносиб равишда иш ҳақи ҳисобланади. Иш ҳақидан ЖШДС ва суғурта бадаллари Солиқ кодексида (186 ва 306-моддаларида) белгиланган тартибда ушлаб қолинади. Яъни, ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун солиқ ставкасини қўллаш мақсадида энг кам иш ҳақи миқдори йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича (йил бошидан тегишли даврнинг ҳар бир ойи учун энг кам иш ҳақларининг суммаси) ҳисобга олинади. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаб чиқариш ва ушлаб қолиш ушбу бўлимда белгиланган солиқ солинадиган база ҳамда ставкалардан келиб чиққан ҳолда даромад ҳисобланишига қараб, йил бошидан ортиб борувчи якун бўйича ҳар ойда жисмоний шахснинг асосий иш жойи бўйича солиқ агенти томонидан амалга оширилади.

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ҳисоблаб чиқарилган суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жисмоний шахсларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига ўтказиладиган ҳар ойлик мажбурий бадаллар суммасига камайтирилади.

Мисол.

Ишловчи пенсионер – ходимнинг январь ойидаги меҳнатига 1 610 000 сўм ҳақ ҳисобланган, 50% миқдоридаги пенсияси 340 000 сўмга тенг.

Меҳнат ҳақи тарзидаги даромадни шкала бўйича ЖШДСга тортамиз, бунда 23%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромад суммасини ҳисоб-китоб қиламиз ва январь ойи учун ЖШДСни ҳисоблаймиз:

172 241,25 + (1 610 000 - 1 497 750) х 23% = 198 058,75 сўм.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси 14 602,25 сўмга ((1 610 000 - 149 775) х 1%) тенг.

Январь ойи учун бюджетга 183 456,5 сўм (198 058,75 - 14 602,25) ЖШДС ўтказилади.

Январь ойи учун мажбурий суғурта бадаллари 128 800 сўмни (1 610 000 х 8%) ташкил этади.

Ходим қўлига 1 283 141,25 сўм (1 610 000 - 198 058,75 - 128 800) иш ҳақи олади.

Алоҳида ведомость асосида эса 340 000 сўм миқдорида пенсиясини олади

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика