Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар корхона таъсисчининг тураржойи манзили бўйича рўйхатдан ўтган бўлса, ЯСТ минимал миқдори қандай аниқланади?
Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатига олиш ва ҳисобга қўйишнинг хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (357-сон) мувофиқ тадбиркорлик субъектлари - юридик шахсларни рўйхатдан ўтказишнинг мажбурий шарти сифатида уларда почта манзили сифатида нотурар жойнинг мавжуд бўлиши назарда тутилмайди. Ушбу хужжатларнинг маъносига кўра уларни муассислардан бири - жисмоний шахснинг яшаш жойи бўйича рўйхатдан ўтказишга йўл қўйилади.


Ответы экспертов
Ответов: 55
17.04.2017

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 20 августдаги 357-сон қарори “Тадбиркорлик субъектларини

давлат рўйхатидан ўтказиш, ҳисобга қўйиш ва рухсат берувчи ҳужжатларни

расмийлаштириш тартиби тўғрисида Низом” 2017 йил 01 апрелдан ўз кучини йўқотди (ВМҚ 09.02.2017й. 66-сон Қарорга 5-Илова, кейинги ўринларда 66-сон Қарор).

 66-сон Қарорга мувофиқ янги Тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низом тасдиқланиб, унга кўра корхонани давлат рўйхатидан ўтказиш тўғгисидаги аризада таъсисчининг манзили кўрсатилиши мумкинлиги назарда тутилган (66-сон Қарорга 1-Илова).

Агар ЯСТ минимал миқдорини ҳисоблашда ўз фаолиятингиз туридан келиб чиқиб “Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом”дан (АВ 03.03.2011 й. 2203-сон билан рўйхатга олинган)  фойдаланаётган бўлсангиз, ЯСТнинг энг кам миқдори 3 карра ер солиғидан келиб чиқиб ҳисобланади.

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади. Яъни, таъсисчининг кўчмас мулкидан фойдаланиш юридик жиҳатдан расмийлаштирилиши керак.

Корхона томонидан фойдаланилаётган майдонни ижара шартномаси ёки беғараз фойдаланиш тўғрисидаги шартнома билан расмийлаштириш мумкин. Шартномада фойдаланилаётган майдон кўрсатилиши керак. Айнан ўша майдон ЯСТ энг кам миқдорини аниқлашда ҳисобга олинади.

Агар корхона ижара шартномаси тузадиган бўлса, таъсисчига ижара ҳақини тўлаши лозим. Тўланадиган ижара ҳақидан ЖШДС энг паст ставкада ушлаб қолинади (СКнинг 181-моддаси). 2017 йил учун ЖШДС энг паст ставкаси – 7,5% этиб белгиланган (27.12.2017й. ПҚ-2699 9-илова). Ушлаб қолинган ЖШДС суммасини корхона тўлов манбаи сифатида бюджетга ўтказиши керак.

Солиққа тортиш мақсадида таъсисчи даромади мулкини ижарага берувчи жисмоний шахслар учун белгиланган ижара ҳақининг энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак (27.12.2016й. ПҚ-2699 26-илова).

Беғараз фойдаланиш тўғрисида шартнома тузилса, корхонада бозор қийматида аниқланувчи бошқа даромад юзага келади (СКнинг 135-моддаси). Даромад суммасини аниқлаш мақсадида жисмоний шахслар учун белгиланган энг кам ижара ҳақи ставкалари олиниши мумкин. Корхонанинг бошқа даромади ялпи даромад таркибига киритилиб, асосий фаолият тури учун белгиланган ЯСТ ставкасида солиққа тортилади.

Эътибор беринг:

- Кўп квартирали уйдаги турар жойга бошқа корхоналар, муассасалар ва ташкилотларни ушбу жой яшаш учун мўлжалланмаган жойлар туркумига белгиланган тартибда ўтказилганидан кейингина жойлаштириш мумкин. Кўп квартирали уйлардаги турар жойларни саноат эҳтиёжлари учун ишлатиш, ижара ёки арендага бериш ман этилади (Уй-жой кодекси 9-моддаси);

- жисмоний шахслар ўзларига тегишли бино-иншоотларни корхонага ижарага берсалар, мулк ва ер солиғини юридик шахслар учун белгиланган ставкада тўлайдилар (СКнинг 276,291-моддалари).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика