Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Агар устав капитали қиймати соф активлар қийматидан кам бўлса, нима ҳисобига устав капиталини таъсисчи чиқиши муносабати билан камайтириш мумкин? Бухгалтерия ўтказмаларида қандай акс эттириш керак?
Корхонанинг устав капитали – 378800. Қўшилган капитал - 709.71. Резерв капитали – 4035. Қопланмаган зарар ( -64619.09). Жами соф активлар– 318925.62. Улгуржи фаолиятини амалга оширувчи корхонадан чиқиб кетаётган таъсисчининг ҳақиқий улуши жамият соф активлари ва устав капитали орасидаги фарқдан ортиқ бўлса, устав капитали шу фарққа камайтирилиши керак ("Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонунининг 22-моддаси). Агар биз устав капиталини камайтирсак, улгуржи фаолиятини амалга ошириш учун берилган лицензия бекор килинади.


Ответы экспертов
Ответов: 290
13.04.2017

Корхонанинг устав жамғармасини қопланмаган зарарни қисқартириш ҳисобига камайтириш мумкин.

Ҳақиқаттан, таъсисчи чиқиб кетаётганда, унга улушининг ҳақиқий қиймати тўлаб берилиши керак. Жамият иштирокчиси улушининг ҳақиқий қиймати жамият соф активлари қийматининг унинг улуши миқдорига мутаносиб бўлган бир қисмига мос бўлади. Ушбу қиймат таъсисчи муассислар таркибидан чиқиб кетаётган давридан олдинги ҳисобот даври учун тузилган бухгалтерия ҳисоботлари асосида аниқланади (Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги Қонунининг 14 ва 22-моддалари, кейинги ўринларда Қонун деб юритилади).

Агар соф активларининг қиймати билан унинг устав фонди миқдори ўртасидаги фарқ етарли бўлмаса, жамият ўзининг устав фондини етишмаётган суммага камайтириши шарт. Шундан сўнггина таъсисчига улушининг ҳақиқий қийматини тўлаб бериши мумкин (Қонуннинг 22-моддаси).

Сизнинг корхонангиз мисолида кўрсак.

Корхонанинг соф активлари318 925,62 минг сўм (378 800 + 709,71+4 035–64 619,09).

Соф активларининг қиймати билан унинг устав фонди миқдори ўртасидаги фарқ 59 874,38 минг сўмга тенг. Жамият устав фондини йиғилган қопланмаган зарар ҳисобига камайтириши керак. Устав фондини камайтириш бўйича ўтказмалар:

Дт 8330 " Пай ва улушлар"

Кт 8700 " Тақсимланмаган фойда (қопланмаган зарар)" -  59 874,38 минг  сўм.

Ундан сўнг чиқиб кетаётган таъсисчи олдидаги қарздорлик ва устав фондининг унинг улуши суммасига камайиши акс эттирилади:

Дт 8630 " Жамиятга тегишли сотиб олинган улушлар"

Кт 6620 " Чиқиб кетаётган таъсисчиларга улушлари бўйича қарз"

Дт 8330 " Пай ва улушлар"

Кт 8630 " Жамиятга тегишли сотиб олинган улушлар".

Эътиборга олиш керакки, агар жамиятнинг заҳира фонди фойдадан ажратмалар ҳисобига шакллантирилган бўлса, у жамиятнинг зарарларини қоплашга йўналтирилиши мумкин (Қонуннинг 27-моддаси).

Бунда ўтказмалар қуйидагича бўлади:

Дебет 8520 «Резерв капитали (фонди)»

Кредит 8710 «Қопланмаган зарар».

Агар таъсисчи чиқиб кетиши натижасида устав капитали қиймати улгуржи савдо корхоналари учун белгиланган минимал қийматдан кам бўлса, лицензиянинг амал қилиши лицензияловчи орган қарорига кўра 10  иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб турилиши мумкин (“Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддаси).

Ушбу муддат давомида корхонангиз таъсисчиларнинг қўшимча киритган улушлари ҳисобига Устав фондини ошириши мумкин. Бунда устав капитали оширилишини таъсисчилар қўшимча улушларини киритиб бўлгач рўйхатдан ўтказилади (Қонуннинг 18-моддаси).

Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилган лицензияловчи орган кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганлиги тўғрисидаги тасдиқномани олган кундан эътиборан лицензиянинг амал қилишини тиклаш тўғрисида уч кун муддат ичида қарор қабул қилиши шарт(“Алоҳида фаолият турларини лицензиялаш тўғрисида”ги Қонуннинг 22-моддаси).

Шундай қилиб, корхонангиз таъсисчи чиқиб кетиши билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаши билан бир қаторда устав фондининг минимал қийматига амал қилиниши бўйича чора-тадбирларни ҳам назарда тутиши керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика