Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ПФ-3594га мувофиқ корхонанинг кайта Давлат рўйхатидан ўтказилган санадан бошлаб яна уч йилга (2012-йил декабрдан-2015-йил декабргача)солик ва ажратмалар бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми?
Чет эл инвестицияси иштирокидаги корхона -чет эллик иштирокчининг улуши 33 фоиздан ошади. Унинг 2010-йилда устав фондига 3 млн АҚШ доллари миқдорида асбоб-ускуна киритгани учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 11 апрелдаги ПФ-3594 Фармони 1-банди талабидан келиб чиқиб, белгиланган солиқ ва ажратмалардан 3 йил муддатда озод этилган. 2012-йилнинг октябрь, ноябрь, декабрь ойларида чет эллик мулкдор ҳисобидан чет элдан 2.5 млн.доллор микдорида асбоб-ускуна олиб кирилган ва шу суммада, яъни 2012 йил 15 декабрда унинг улуши оширилиб, Устав фонди қайта давлат рўйхатидан ўтказилган.


Ответы экспертов
Ответов: 326
21.04.2017

Қонунчиликда белгиланган шартларга риоя қилган ҳолда имтиёздан фойдаланишни бошлаганингиздан кейин 5 йил давомида имтиёзни қўллаш  ҳуқуқига эгасиз.

11.04.2005 й. ПФ-3594 Фармонига мувофиқ қуйидаги шартларга риоя қилинса имтиёзларни қўллаш мумкин:

  • мазкур корхоналарни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятини истисно қилган ҳолда, республиканинг барча шаҳарлари ва қишлоқ аҳоли пунктларида жойлаштириш;
  • хорижий инвесторлар томонидан тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни Ўзбекистон Республикасининг кафолати берилмаган ҳолда амалга ошириш;
  • корхонанинг устав капиталида хорижий иштирокчиларнинг улуши камида 33 фоизни, акциядорлик жамиятлари учун эса - камида 15 фоизни ташкил этиши лозим;
  • хорижий инвестицияларни эркин алмаштириладиган валюта ёки янги замонавий технологик ускуна тарзида қўйиш;
  • мазкур имтиёзларни қўлланиш муддати давомида имтиёзлардан олинган даромаднинг камида 50 фоизини корхонани янада ривожлантириш мақсадида қайта инвестициялашга йўналтириш.

Имтиёзларни қўллаш тартиби Тўғридан-тўғри хусусий хорижий инвестицияларни жалб қилувчи корхоналар учун солиқ имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 26.08.2016 й. 2822-сон билан рўйхатга олинган) билан тартибга солинади.

Агар корхона ташкил этилгандан (давлат рўйхатидан ўтказилганидан) кейинги даврларда солиқ имтиёзларини тақдим этиш учун белгиланган мезонларга мувофиқ келса ёхуд хорижий инвестициялар суммасини оширишса (қўшимча киритишса), улар имтиёзларни тақдим этиш учун белгиланган мезонларга мувофиқлигини тасдиқловчи ҳолатлар юзага келган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб, бироқ имтиёзларни қўллаш бошланган кундан бошлаб етти йилдан кўп бўлмаган муддатга имтиёзни қўллаш ҳуқуқига эга бўлади (АВ 26.08.2016 й. 2822-сон 8-банди)

Сизнинг ҳолатингизда имтиёз амал қилиб турган даврда устав фонди оширилганлиги, жами киритилган инвестициялар суммаси эса – 5,5 млн. АҚШ долларига (3+2,5) тенг бўлганлиги сабабли корхона имтиёздан фойдаланишни бошлагандан кейин 5 йил давомидагина имтиёзни қўллашга ҳақли. Мос равишда, имтиёз муддати 2015 йилда тугайди.

Бизнинг хулосамизнинг тасдиғи сифатида юқоридаги Низом (АВ 26.08.2016 й. 2822-сон) га 2-иловада сизникига ўхшаш ҳолат мисол сифатида келтирилган:

Мисол.

Устав капиталида (фондида) 300 минг АҚШ долларини ташкил этадиган хорижий инвестиция иштирокидаги корхона 2012 йилнинг 16 январида рўйхатдан ўтган ҳамда солиқ имтиёзларини тақдим этилиши учун белгиланган мезонларга мувофиқ келгани учун давлат рўйхатидан ўтган санадан бошлаб 3 йил ичида солиқ имтиёзларини қўллайди. 2015 йилнинг 10 январида у устав капиталини (фондини) 3,1 миллион АҚШ долларигача оширди, яъни устав капиталини (фондини) ошириш имтиёз даври ичида юз берди, бу унга солиқ имтиёзларини қўллаш муддатини яна 2 йилга узайтиришга имконият беради. Шундай қилиб, мазкур корхона учун солиқ имтиёзларини қўллашнинг умумий муддати 5 йилни 2012 йилнинг 16 январидан бошлаб 2017 йилнинг 1 февралигача ташкил этади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика