Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Корхона болани парвариш қилиш бўйича нафақа тўлаш учун сарфланган маблағларни давр харажатларига киритиб, даромад солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган базани имтиёз сифатида ушбу суммага камайтириши тўғрими?
"Ишлаётган оналарга болани икки ёшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақа тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида" НИЗОМ (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида 2002 йил 14 мартда 1113-сон билан рўйхатга олинган)нинг 13 банди қуйидагича баён қилинган: "Бола парваришлаш учун нафақа тўлови корхоналарда (ташкилотларда) ишлаётган оналар (она ўрнини босувчи шахслар) учун ушбу корхоналарнинг (ташкилотларнинг) ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Корхоналар (ташкилотлар) томонидан болани парвариш қилиш бўйича нафақа тўлаш учун сарфланган маблағлар шу давр харажатларига киритилади ва даромад солиғини ҳисоблашда солиқ солинадиган база ушбу суммага камайтирилади". Ушбу Низом талабларига асосан бола парвариши бўйича тўловларни давр харажатларига бериб, фойд солиғини хисоблашда солиқ солинадиган базани имтиёз сифатида камайтирмоқдамиз.


Ответы экспертов
Ответов: 392
21.04.2017

Нафақа бўйича харажатлар имтиёз эмас, балки чегириладиган харажатлардир, ва ушбу харажатлар солиққа тортиладиган базадан фақат бир марта чегирилиши керак.

Болани икки ёшга тўлгунига қадар парваришлаш нафақаларини тўлаш харажатлари даврнинг чегириладиган харажатларига киритилади (СКнинг 149-моддаси). Бу шани англатадики, нафақаларни тўлаш бўйича харажатлар солиққа тортиладиган фойдани аниқлашда чегирилади, натижада юридик шахларнинг фойда солиғига тортиладиган базаси ушбу суммага камаяди.

Шундай қилиб, нафақа тўлаш харажатларини солиққа тортиладиган фойдани камайтирган ҳолди чегирилувчи харажатларга киритгач, имтиёз сифатида солиққа тортиладиган базани яна бир марта ушбу суммага камайтириш мумкин эмас.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика