Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ВМ 2016 йил 05 ноябрдаги №10-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ тўланган даромадларига ягона ижтимоий тўлов ва мажбурий суғурта бадали ҳисобланадими?
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 05 ноябрдаги №10-сонли йиғилиш баёнига мувофиқ “Мамлакатимизда умумдавлат аҳамиятига эга бўлган сиёсий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказишда кўмаклашаётган бир гуруҳ ходимларни рағбатлантириш тўғрисида” қарор қабул қилинган. Мазкур йиғилиш баёнини 3 бандига асосан Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Республика бошқарувига фонднинг республика бошқарувига тушган қўшимча ҳомийлик маблағлари ҳисобидан ҳудудий сайлов округидаги, Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Соғликни сақлаш вазирликлари томонидан рағбатлантириш учун тавсия этилган ходимларга белгиланган миқдорда пул маблағлари ажратилиши ва ушбу маблағларни “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг туман, шаҳар бўлимлари орқали вазирлик, ташкилот тизимидаги ходимларнинг пластик карточкаларига белгиланган тартибда банк харажатлар, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар ушлаб қолган ҳолда ўтказиш чоралари белгиланиши кўзда тутилган. Ушбу пул мукофотлари бўйича “Маҳалла” хайрия жамоат фонди ҳудудий бўлинмалари томонидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи энг юқори ставка қўлланилган ҳолда ушлаб қолинган.


Ответы экспертов
Ответов: 247
21.04.2017

Солиққа тортиш тартибини аниқлаш учун кўрсатилган тўлофларни қандай даромад эканлигини аниқ ажратиб олиш керак.

Агар ушбу тўловлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида бир йўла бериладиган пул мукофоти ва совғалар бўлса, у ҳолда улар бошқа даромадлар сифатида қаралиб (СКнинг 178-моддаси 13-банди), улар ЖШДСдан озод қилинган (СКнинг 179-моддаси 7-банди), ЯСТ ва суғурта бадалларига тортилмайди (СКнинг 306-моддаси).

Акс ҳолда, ушбу тўловларни юридик шахснинг (“Маҳалла” фондининг) харажатлари, жисмоний шахснинг эса даромадлари ҳисобланади. Бундай тўловлар моддий наф тарзидаги даромадлар бўлиб, улардан ЖШДС ушланади (СКнинг 177-моддаси), аммо ЯСТ ва суғурта бадалларига тортилмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика