Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Агар Жами ишловчи ходимлар сони 103 кишига етган бўлса, асосий фаолияти ички кийим ишлаб чиқариш бўлган корхона йирик корхона бўлиб қолмайдими? 2.Агар тикувчилик маҳсулотларини етиштириш ҳажми ўз кучи билан етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажмидан кўп бўлса, корхона қандай солиқларни тўлайди? 3.Корхона ягона ер солиғини тўлашда давом этадими? 4. ПФ-1050 билан белгиланган имтиёзлар корхонага тадбиқ этиладими?
Маъсулияти чекланган жамият туман Ҳокимлиги томонидан қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсади учун ажратилган ер майдонида қишлоқ хўжалик маҳсулоти - буғдой, пахта, сабзавот маҳсулотлари етиштириш фаолияти билан, шунингдек, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти билан ҳам шуғулланган. Асосий фаолият тури-қишлоқ хўжалик маҳсулоти етиштириш бўлганлиги сабабли ягона ер солиғи тўловчиси бўлиб, хизмат кўрсатиш фаолиятидан ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлган. Жамият қўшимча равишда инвестиция жалб қилган ҳолда енгил саноат маҳсулотлари - болалар, аёллар ички кийимлари ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қўйган. Жами ишловчи ходимлар сони 103 кишига етган. Жамиятда 2017 йил якуни бўйича жами ишлаб чиқариш ҳажмида енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш улуши кўп бўлиши кутилмоқда.


Ответы экспертов
Ответов: 299
24.04.2017

1. Асосий фаолияти ички кийим ишлаб чиқариш  (ИФУТ коди - 14.14.0) бўлган корхоналар 200 тагача ходим ёллаган ҳолда кичик бизнес субъектига кирадилар (ВМҚ 24.08.2016й. 275-сон).

2. Корхона 2018 йилдан эътиборан солиққа тортиш тизимини танлаш имкониятига эга бўлади, башарти 2016 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчилар талабларига жавоб берган бўлса ва 2017 йилда кичик корхоналар учун белгиланган ўртача йиллик ходимлар сонига риоя қилса.

Юридик шахсни қишлоқ хўжалиги товарлари ишлаб чиқарувчилар деб тан олиш талаблари қуйидагича: (СКнинг 362-моддаси):

  • ер участкаларидан фойдаланган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш ёхуд ер участкаларидан фойдаланган ҳолда фақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш асосий фаолият тури бўлган юридик шахслар;
  • қишлоқ хўжалигини юритиш учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан ўзларига белгиланган тартибда берилган ер участкаларига эга бўлган юридик шахслар;
  • қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва ўзи етиштирган мазкур маҳсулотни қайта ишлаш улуши реализация қилиш ёки қайта ишлаш учун олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ўз ичига олувчи қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш ва қайта ишлаш умумий ҳажмида камида 50 фоизни ташкил этадиган юридик шахслар.

Агар ўтган солиқ даври якунлари бўйича ягона ер солиғи тўловчи ушбу шартларга жавоб бермаса, солиқ тўловчи жорий солиқ даврининг бошидан бошлаб умумбелгиланган солиқларни ёки ягона солиқ тўловини тўлашга ўтиши керак (СКнинг 363-моддаси 3-қисми).

Микрофирмалар ва кичик корхоналар тоифасига кирадиган солиқ тўловчи ушбу шартларга жавоб бермай қўйган солиқ давридан кейинги йилнинг 1 февралидан кечиктирмай давлат солиқ хизмати органига солиқ солиш тартибини танлаш тўғрисида ёзма билдириш тақдим этади. Солиқ тўловчининг ёзма билдиришни белгиланган муддатда тақдим этмаганлиги унинг умумбелгиланган солиқларни тўлашга розилиги деб ҳисобланади.

Шундай қилиб, корхона 2017 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш  фаолияти бўйича ягона ер солиғини, қолган фаолият турлари бўйича ЯСТни тўлаши керак.

3. Агар 2016 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштирувчи корхоналар учун белгиланган шартларга жавоб берган бўлса, корхонангиз 2017 йилда ягона ер солиғини тўлаши керак. 2018 йилдан бошлаб корхонангиз ЯЕСни тўламайди.

4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2009 й. ПҚ-1050-сон "Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш кенгайтирилишини рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарорига мувофиқ ЯСТ бўйича имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин, агарда сотув умумий ҳажмида ушбу товарларни ишлаб чиқаришдан тушум улуши ҳисобот даври якунлари бўйича камида 60 фоизини ташкил этса. Ишлаб чиқаришда солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференциялар бериладиган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари рўйхати “Ноозик-овқат истеъмол товарларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар томонидан солиқ ва божхона имтиёзларини қўллаш тартиби тўғрисида Низом” (АВ томонидан 31.03.2009 й. 1932-сон билан рўйхатга олинган) билан белгиланган.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика