Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Ўз ҳисобимдан қурган иморатларни розилигимсиз бошқа ташкилот балансига киритиб гаровга қўйганликда қонунбузилиш холатлари борми? 2. Мен савдо комплекс (бозор эмас) худудида узим хисобимдан курган иморатимга мулк хукуки асосида эгалик килишим мумкинми?
Янги ташкил этилган МЧЖ шаклидаги савдо комплекси худудида уз ҳисобимдан дукон иморати ва омборхонани куриб битирдим. Аммо хокимнинг иморатни фойдаланишга топшириш тугрисидаги карорида «савдо комплекснинг уз кучи билан куриб битирган иморатларни фойдаланишга топшириш тугрисида» деб курсатилган (дукон иморатини узим кучим билан уз хисобимдан куриб битирсамда). Мен савдо комплекс худудида иморатни узим ҳисобимдан куриб битирганлигим учун кадастр хужжатларимни узимнинг номимга расмийлаштиришим керак эмасми?. Шунингдек, МЧЖ шаклидаги савдо комплекси рахбари менга узингнинг хисобингдан курган дукон иморатинг билан жамиятга таъсисчилардан бири булиб киришимни айтган эди. Мен иморатимни устав фондига хали киритмасамда дукон иморатим МЧЖ балансига киритиб юборганлиги ва кредит таъминоти учун МЧЖ томонидан гаровга куйиб юборган.


Ответы экспертов
Ответов: 97
21.04.2017

1. Саволингизга аниқ жавоб бериш учун савдо комплекси ва Сиз қурган иморатларга бўлган ҳужжатларни кўриш зарур. Шунинг учун қуйида фикрлар вазиятга таҳминан яқин бўлган қонун нормаларини келтирамиз.

Ўзганинг мулкини унинг розилигисиз тасарруф этиш қонунбузилиш ҳисобланади ва миқдорига қараб маъмурий ёки жиноий ҳуқуқбузарликлар сирасига киради.

Жумладан, фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш -

энг кам ойлик иш ҳақининг (кейинги ўринларда - ЭКОИҲ) эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик:

а) анча миқдорда (ЭКОИҲнинг 100дан 300 бараваригача);

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) компьютер техникаси воситаларидан фойдаланиб содир этилган бўлса,

- ЭКОИҲнинг юз бараваридан уч юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик:

а) кўп миқдорда (ЭКОИҲнинг 300дан 500 бараваригача);

б) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

в) хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса,

- ЭКОИҲнинг уч юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд муайян ҳуқуқдан маҳрум этилган ҳолда беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Фирибгарлик:

а) жуда кўп миқдорда (ЭКОИҲнинг 500 бараваридан юқори);

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса,

ЭКОИҲнинг тўрт юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди (ЖКнинг 168-м.).

Агарда талон-торож қилинган мулкнинг қиймати энг кам иш ҳақининг ўттиз бараваридан ошмаса, бундай талон-торож оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 61-моддаси билан жавобгарликка тортиш учун асос бўлади.

Жумладан, мулкчилик шаклидан қатъи назар корхона, муассаса, ташкилотларнинг мол-мулкини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-торож қилиш -

ЭКОИҲнинг бир бараваридан беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса -

ЭКОИҲнинг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Устав фондида давлат улуши бўлмаган корхоналар, муассасалар, ташкилотларнинг мол-мулкини уларнинг ходими томонидан ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан содир этилган оз миқдорда талон-торож қилиш фақат мазкур корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарининг, мулкдорининг ёки ваколатли бошқарув органининг аризасига кўра жавобгарликка сабаб бўлади (МЖтКнинг 61-м.).

2. Сиз ўзиз хисобиздан қурган иморатга мулк ҳуқуқи асосида эгалик қилишингиз мумкин, бироқ мазкур мулк ҳуқуқини тегишли тартибда рўйхатдан ўтказилиши зарур.

Юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлари ушбу ҳуқуқлар Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга мувофиқ давлат рўйхатидан ўтказилгандан кейин кучга киради.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади (ВМнинг 1-сонли 07.01.2014 йилги қарорига 1-илованинг 3-банди).

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика