Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Нефтебаза негизида ташкил этилган корхонамиз "давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари"нинг кайси бирига тааллукли?
Бугунги кунда республикамизнинг конун-хужжатларида "давлат органлари, хўжалик бошқаруви органлари, давлат корхоналари, муассасалари ва ташкилотлари" деган атамалар кенг ишлатилмокда. Аксарият холда корхоналарнинг ушбу турининг кайси бирига таълуклилигини аниклаш зарур булиб колмокда. Корхонамиз ЎзР Вазирлар Махкамасининг 19 май 2003 йилги 225-сон «Нефть махсулотлари билан таъминлаш тизимини ва уларни сотишда хисоб-китоб килиш механизимини янада такомиллаштириш тугрисида»ги Қарори асосида ташкил этилган хамда шу кунгача фаолият юритиб келмокда. Юридик шахсларни давлат руйхатидан ўтганлиги ҳақидаги Гувохномага кура корхонамизнинг ташкилий-хукукий шакли коди-1200, мулкчилик шакли коди-135, юридик шахс коди-19032043, асосий фаолият тури коди-71150, СТИР коди-204592009.


Ответы экспертов
Ответов: 14
19.04.2017

Ҳеч бирига тааллуқли эмас.

Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 19 майдаги 225-сон Қарорига асосан корхонангиз унитар корхона шаклида ташкил этилиб, тегишинча, “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компаниясининг тасарруфига киритилган.

Давлат бошқарув органларига вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар ҳузурида ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари киради (2003 йил 9 декабрдаги ПФ-3358-сон Фармоннинг 1-банди). Шунинг учун унитар корхона бу турдаги ташкилотлар қаторига кирмайди.

Таркибига кирувчи корхоналарнинг хўжалик бирлашмасига тегишли бўлган акция пакетлари орқали ана шу корхоналарнинг хўжалик бошқарувини амалга оширувчи акциядорлик компаниялари, шу жумладан давлат-акциядорлик компаниялари хўжалик бошқаруви органлари ҳисобланади (2003 йил 22 декабрдаги ПФ-3366-сон Фармоннинг 1-банди, 1, 2-хатбошилари). Хусусан, корхонангиз бевосита тасарруфида бўлган “Ўзнефтмаҳсулот” акциядорлик компанияси ҳам хўжалик бошқаруви органи ҳисобланади.

Шу тариқа, унитар корхонангиз хўжалик бошқарув органлари ҳисобланган ташкилотлар қаторига ҳам кирмайди.

Саволингизда корхонанинг ташкилий-ҳуқуқий шакли коди – 1200 ва мулкчилик шакли кодини – 135 деб кўрсатгансиз. Хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий-ҳуқуқий шакллари таснифлагичига кўра бу код унитар корхоналарга тегишлидир. Давлат корхоналарининг коди 1110 бўлиб, булар турли хил шаклдаги корхоналар ҳисобланади.

Фуқаролик кодексининг 70-моддасида унитар корхонанинг таърифи баён қилинган бўлиб, унга биноан ўзига бириктириб қўйилган мол-мулкка нисбатан мулкдор томонидан мулк ҳуқуқи берилмаган тижоратчи ташкилот унитар корхона ҳисобланади.

Давлат корхонаси эса давлат мулкидаги, ўзига тезкорлик билан бошқариш учун берилган мулк негизида ташкил этилган давлат унитар корхонаси шаклидаги тижорат ташкилотидир, у ўзига бириктирилган мулкдан қонунда белгиланган доирада, ўз фаолияти мақсадларига, мулкдорнинг (ёки унинг топшириғига кўра у ваколат берган давлат органи - муассиснинг) топшириқларига ҳамда эгалик қилиш ҳуқуқидаги мулкнинг мақсадига мувофиқ мулкдан фойдаланишни ва уни тасарруф этишни амалга оширади. Бунда давлат бошқарув органи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари давлат корхонасининг муассиси бўлиши керак (ВМнинг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сон қарорига 1-илованинг 2-банди 1, 2-хатбошилари).

Агар юқорида келтириб ўтилган органлардан бири унитар корхонанинг муассиси бўлмаса, корхона давлат корхонаси деб топилмайди.

Шунингдек, давлат муассасалари ва ташкилотлари бюджет ва бюджетдан ташқари ташкилотларга ажратилиб, барчаси нотижорат ташкилотлар ҳисобланади. Унитар корхона эса, тижорат ташкилоти бўлганлиги боис, уни давлат муассасаси ёки ташкилоти деб эътироф этиб бўлмайди.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика