Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Бизнинг корхона АО "Узбекэнерго" билан икки томонлама тузилган шартномага асосан VI гурух хисобланса хам корхона балансидаги 8 дона хаво совуткичлари (кондиционер) га учун VIII гурухига асосланиб тўланиши керакми? 2. Худудимизда ижара шартномага эга булиб фаолият юритаетган хар бир ижарачи уз эхтиёжи учун ишлатаётган хаво совуткичлари (кондиционер) дан ишлатаётган электр куввати учун VIII гурухи таснифида тўлаши тўғрими?
Корхонамиз асоссий фаолият тури (нотурар жони ижарага бериш) хисобланади. Фаолият турига караб АО "Узбекэнерго" истемолчиларни тофиларига булиб куйган. Биз VI гурух таснифидамиз хозирги кунда (194,85 тийин), шунга асосан ўзаро хисоб китоблар тарифга асосан тўланиб келади. Корхона балансида 8 дона хаво совуткичлари (кондиционер) мавжуд. Худудимизда ижара шарномага эга булиб фаолият юритаетган хар бир ижарачи, узнинг хаво совуткичлари (кондиционер) га эга. АО "Узбекэнерго" нинг амалдаги VIII гурхи яъни электир тармогидан иситиш ва совутиш максадида ишлатиладиган булса 201.50 тийин дан тўланиши курсатилган.


Ответы экспертов
Ответов: 294
27.04.2017

1. Электр энергиясининг барча истеъмолчилари, уларнинг идоравий тегишлилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, ўнта тариф гуруҳига бўлинади (АВ да  10.08.2000 й. №955-сон б-н рўйх. ол. 2-б.).

VI тариф гуруҳига жумладан:

- озиқ-овқат, саноат товарлари, тижорат дўконлари, супермаркетлар, барча ихтисослаштирилган, универсал, воситачилик ва сотиб олиш, китоб, оптика дўконлари, дорихоналар, кичик дўконлар; корхона ва ташкилотларнинг фирма дўконлари, ҳарбий савдо дўконлари, уларнинг омбор ва базалари;

- бозорлар, ярмаркалар, сотиш жойлари ва улгуржи-чакана савдо қилишнинг бошқа корхоналари, чодирлар, автодўконлар, мавсумий савдо павильонлари;

- барча савдо ва савдо-воситачилик ташкилотлари ҳамда фирмаларнинг маъмурий бинолари ва офислари, шунингдек, уларнинг бирлашмалари, уюшмалари, таъминот-сотиш ташкилотлари, савдо омборлари, китоб билан савдо қилувчи ташкилотлар ва дорихона бошқармаларининг омбор ва улгуржи базалари, ёғоч-тахта, ёқилғи, қурилиш материаллари чакана савдоси бўйича омборлар, майда чакана базалари, савдо ташкилотларининг улгуржи базалари, савдони амалга оширадиган кўргазма заллари киради (АВ да  10.08.2000 й. №955-сон б-н рўйх. ол. 7, 2-б.).

Ушбу истеъмолчилар электр энергиясидан иситиш, иссиқ сув билан таъминлаш ва совутиш (кондиционер ускуналаридан фойдаланиш) мақсадларида фойдаланганида VIII тариф гуруҳи ҳисобланади ва шунга мувофиқ тўловни амалга оширади (АВ да  10.08.2000 й. №955-сон б-н рўйх. ол. 9.1, 9,2-б.).

Шуни ҳам эслатиш лозимки, электр билан иситиш ёки совутиш қурилмаларидан фойдаланувчи истеъмолчилар, истеъмол қилинаётган қувватдан қатъи назар, белгиланган тартибда энергия билан таъминловчи ташкилотдан рухсат олишлари шарт (АВ да  10.08.2000 й. №955-сон б-н рўйх. ол. 9,3-б.).

Юқоридагиларга асосан, кўриб чиқилаётган ҳолатда хат муаллифига электр таъминоти корхонаси билан келишган ҳолда иситиш ёки совутиш қурилмаларидан фойдаланишга сарфланаётган электр энергияси ҳамда бошқа мақсадларга сарфланаётган электр энергияси ҳисобини алоҳида олиб бориш масаласини ҳал этиш тавсия этилади.

2. Шуни қайд этиш лозимки, ижарачилар - юридик шахслар ёки юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслар турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси билан шартнома тузилгандан кейин уч кун муддатда ижарага олинган бинода электр энергиясидан фойдаланиш билан боғлиқ масалаларни ҳал этиш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасига мурожаат қилиши шарт (22.08.2009 й. № 245 ВМҚ 1-ил. 100-б.).

Ижарачи бинодан кўчиб кетадиган бўлса, турар жой ва нотурар жой фонди биносининг эгаси ижарачидан ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг у кўчиб кетиш кунигача электр энергияси учун ҳисоб-китобни амалга оширганлиги ҳақидаги маълумотномани талаб қилиши шарт. Кўчиб кетган ижарачиларнинг электр энергияси учун қарзлари бўйича жавобгарлик ижарага берувчи зиммасида бўлади.  

Юқоридагиларга кўра, мазкур ҳолатда ҳар бир ижарачи билан боғлиқ электр энергияси учун ҳисоб-китоб масалалари, электр тармоқлари корхонаси билан келишган ҳолда, ҳар бир алоҳида ҳолатда, уларнинг қайси истеъмолчи тариф гуруҳига мансублигидан келиб чиққан индивидуал ҳал этилмоғи лозим деган хулоса келиб чиқади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика