Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юридик шахс 2016 йил 20 апрелда “GM Uzbekiston”нинг ҳудудий диллеридан харид қилган, 2014 йилда ишлаб чиқарилган ва суюлтирилган газ баллони ўрнатилган автомашинани жорий йилнинг 20 апрелига қадар мажбурий техник кўрикдан ўтказиши керакми?
Юридик шахс 2016 йил 20 апрелда “GM Uzbekiston”нинг ҳудудий диллеридан 2014 йилда ишлаб чиқарилган енгил автомашина харид қилди ва уни ўз ходимларига хизмат вазифаларини бажариши давомида фойдаланиш учун берди. Автомашинага суюлтирилган газ баллони ўрнатилган. Айтингчи, юридик шахс автомашинани харид қилганига бир йил тўлгани муносабати билан жорий йилнинг 20 апрелига қадар уни мажбурий техник кўрикдан ўтказиши керакми?


Ответы экспертов
Ответов: 300
19.04.2017

Бу автомобилдан қайси мақсадларда фойдаланилишига боғлиқ.

Агар ундан тижорат асосида йўловчилар ташиш учун фойдаланиладиган бўлса, унда автотранспорт воситаси бир йилда икки марта даврийлигида мувофиқ техник кўрикдан ўтказилиши керак (31.01.2003 й. №54 ВМҚ  ил. п. 5 подп. «а»).

Акс ҳолатда, автотранспорт воситаси ишлаб чиқарилганлигига беш йилдан кўп бўлмаган (ишлаб чиқарилган йили ҳам шу жумлага киради)лиги боис, техник кўрик икки йилда бир маротаба даврийликда амалга оширилиши даркор (31.01.2003 й. №54 ВМҚ  ил. п. 5 подп. «б»).

Яъни, кўриб чиқилаётган ҳолат бўйича корхона автомобилдан лицензияланиши талаб этиладиган йўловчиларни ташиш («такси») фаолияти учун фойдаланилган тақдирда, техник кўрик бир йилда икки маротаба, лицензия талаб этилмайдиган фаолият амалга оширилган тақдирда (масалан автомобилдан корхона ички хизматида фойдаланиш) автомобиль ишлаб чиқарилган санасидан 5 йил ўтгунига қадар кўрик 2 йилда бир маротаба амалга оширилиши лозим.

Қонунчиликка кўра, транспорт воситасини техник кўрикдан ўтказиш муддатлари, унинг газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган ёки жиҳозланмаганлиги ҳолатига боғлиқ эмас. Бу ҳолат фақат, қуйида келтирилган тартибда техник кўрик даврида газ жиҳозлари учун қўшимча ҳужжатлар тақдим этишни тақозо этади, холос.

Маълумот ўрнида, юридик шахсларга тегишли транспорт воситаларини техник кўрикдан ўтказиш жадвали, уларнинг буюртманомалари асосида ҳар йили 15 февралгача Тошкент шаҳар ҳокими, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг тегишли тумани (шаҳари) ҳокимларининг қарори билан тасдиқланади.

Ушбу жадвал асосида Давлат йўл ҳаракати хавфсилиги хизмати (матн давомида - ДЙҲХХ)нинг ҳудудий органи юридик шахсга техник кўрик ўтказиладиган муддатлар тўғрисидаги билдиришнома юбориши лозим. Ўз навбатида  техник кўрик бошланишидан камида ўн кун олдин юридик шахс ДЙҲХХнинг ҳудудий органига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиши лозим:

юридик шахснинг раҳбари, бош бухгалтер (бош бухгалтер функциясини бажарувчи шахс) томонидан имзоланган, юридик шахснинг муҳри билан тасдиқланган техник кўрик далолатномасининг бир нусхаси;

техник кўрикдан ўтказганлик учун йиғимнинг белгиланган суммаси тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (тўлов топшириғи, квитанция);

мукаммал таъмирлашда, хизмат сафарида бўлган, ижарага берилган ёки сотишга қўйилган транспорт воситалари сонини тасдиқловчи маълумотлар;

газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларига ўрнатилган газ баллонларининг амалдаги давлат стандартларига мослиги ҳақидаги сертификатлаштириш органи томонидан берилган мувофиқлик сертификати нусхаси;

«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг газ баллонларини синовдан ўтказиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаси мавжуд бўлган ташкилот томонидан газ ёнилғисида ишлаш учун қайта жиҳозланган транспорт воситаларининг газ баллонлари синовдан ўтказилганлиги тўғрисидаги далолатнома нусхаси (31.01.2003 й. №54 ВМҚ  ил. 3-бўл.).

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика