Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Бизнинг корхона 2016 йил хисобидан дивиденд (масалан 55 000 000 сўм (8710 счети якуний сальдоси)) олишни режалаштиряпти. Банкдаги хисоб рақамда бундан кам сумма бўлиши мумкин (масалан 20 000 000 сўм). Бунда дивиденд олиш учун баённома ва буйруқ чиқараётганда қайси сумма кўрсатилади, 55 миллионми ёки 20 миллионми? Ёки биргина баённома ва буйруқ билан йил давомида ушбу суммани олиб юриши мумкинми. 2. Корхона 55 миллионми суммани 2017 йил охирига қадар барибир дивиденд тарзида олади. Баъзи банк муассасалари бўлиб олишни талаб қиляпти, аммо хеч қандай қонуний асос кўрсатишмаяпти. Банк муассаларининг талаби қонунийми ва корхонанинг ички ишларига аралашишига ҳаққи борми?
Сизнинг қонуний асос билан жавоб беришингиздан умид қиламиз. Бизнинг корхона 2016 йил хисобидан дивиденд (масалан 55 000 000 сўм (8710 счети якуний сальдоси)) олишни режалаштиряпти. Дивиденд олиш тартиби қандай?


Ответы экспертов
Ответов: 275
21.04.2017

1. МЧЖнинг соф фойдасини унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилиш улар умумий йиғилишининг мутлақ ваколатлари жумласига киради («Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонуннинг 30-моддаси 2-қисми 9-хатбошиси, кейинги ўринларда – Қонун).

Дивиденд олиш учун МЧЖ иштирокчилари ўзларининг умумий йиғилишида  МЧЖнинг соф фойдасини улар ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қиладилар. Иштирокчилар қарорда фойданинг улар ўртасида МЧЖ устав фондидаги улушларига мутаносиб равишда тақсимланадиган қисмини белгилаб қўядилар. Бу каби тақсимлаш ҳар чоракда, ярим йилда бир марта ёки бир йилда бир марта амалга оширилиши мумкин (Қонуннинг 25-моддаси).

МЧЖнинг соф фойдасини унинг иштирокчилари ўртасида тақсимлаш (яъни дивидендлар тўлаш) масаласи юзасидан қарор, агар бундай қарорни қабул қилиш учун МЧЖнинг уставида кўпроқ овозлар сони зарурлиги назарда тутилган бўлмаса, иштирокчилар умумий овозлар сонининг кўпчилик овозлари билан қабул қилинади (Қонуннинг 34-моддаси 10-қисми).

Шу ўринда эътиборинггизни соф фойдани иштирокчилар ўртасида тақсимлашдаги ва уни дивиденд сифатида тўлашдаги чеклашларга қаратамиз. Қонуннинг 26-моддасига кўра, жамият иштирокчилари айрим ҳолларда фойдани улар ўртасида тақсимлаш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақли эмас. Хусусан:

агар жамиятда банкротлик белгилари шундай қарор қабул қилиниши натижасида ёки унга асосан тўлов натижасида пайдо бўлса;

агар шундай қарорни қабул қилиниши натижасида ёки унга асосан дивидендларни тўлаш пайтида жамият соф активларининг қиймати унинг устав фондидан ва захира фондидан камроқ бўлиб қолса.

Жамиятингиз бир иштирокчидан таркиб топганлигини ҳисобга олсак, корхонангизда жамият иштирокчиларининг умумий йиғилиши ваколатлари жумласига кирувчи масалалар юзасидан қарорлар корхонангизнинг ягона иштирокчиси томонидан якка тартибда қабул қилиниши ва ёзма равишда расмийлаштирилиши шарт (Қонуннинг 37-моддаси). Демак, унинг қарорлари «баённома» эмас, балки «карор» шаклида расмийлаштирилади.

Агар фирмангизнинг 2016 йилдаги соф фойдаси 55 млн сўмни ташкил қилган бўлса, у ҳолда унинг ягона иштирокчиси ушбу фойдани ўзига бутунлай ёки бир қисмини қолдириши мумкин. Бу унинг ҳуқуқидир. Шундай экан, фирмангизнинг банк ҳисобварағида бундан кам сумма бўлса-да (масалан, сиз айтганингиздек, 20 млн сўм), у қарорда  дивиденд сифатида тўланиши лозим бўлган 55 млн сўмлик суммасининг барчасини кўрсатиши мумкин. Бу ҳолатда фирма пул маблағлари тарзидаги дивидендни унинг ҳисобварағида мавжуд бўлган сумма доирасида тўлаши мумкин. 55 млн. сўм кўрсатилган қарорга асосан унга қолган суммаларни қисмларга бўлиб (фирма ҳисобварағига маблағларнинг келиб тушишига қараб) фирма устави ёки қарорда белгиланган муддат ичида тўлаш мумкин. Агар уставда ёки қарорда дивидендни тўлаш муддати кўрсатилмаган бўлса, дивиденд оқилона муддат давомида тўланиши керак.

2. Хулоса шуки,  банкнинг юқорида кўрсатилган талаблари ноқонунийдир. Банк ўз мижозларининг,  яъни корхонангизнинг ички ишларига аралашишга,  шу жумладан 55 млн сўмлик дивидендни бўлиб-бўлиб тўлаш ва ҳар бир бўлинган суммага алоҳида қарор расмийлаштириш ҳамда ҳар бир қароринг нусхасини тақдим этиш тўғрисида талаб қўйишга  ҳақли эмас.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика