Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Карздорнинг барча хисоб рақамлари арестда турган холда ва суд ижрочиси томонидан инкассо талабномаси қўйилган холда мулкий кафилдан кредит қарзини ундириш мумкинми? 2. Агар банк кредитини ундириб олса, Адлия вазирлигидан 2342-сон билан рўйхатга олинган Низом талаблари бузилиб, банкка нисбатан чора кўрилмайдими ? 3. Бу кайси меъёрий хужжатлар билан тартибга солинади ?
Банк карздорга кредит берган. Таъминотга учинчи шахс кафиллиги кабул килинган. Кейинчалик карздор кредит шартномаси буйича уз мажбуриятларини муддатида бажара олмаган. Шунингдек, унга нисбатан судда бошка кредиторлари бўйича иш очилиб, суд ижрочиси томонидан унинг барча хисоб рақамларига арест ва инкассо талабномаси қўйилган.


Ответы экспертов
Ответов: 272
25.04.2017

1. Кафиллик билан таъминланган мажбурият қарздор томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда кредитор олдида кафил ва қарздор солидар жавоб берадилар, башарти қонунда ёки кафиллик шартномасида кафилнинг субсидиар жавобгар бўлиши назарда тутилган бўлмаса.

Агар кўриб чиқилаётган ҳолатда банк, қарздор ва кафил ўртасида тузилган кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги ёки лозим даражада бажармаганлиги туфайли кредитор кўрган бошқа зарарларни тўлайди (ФК 293-м.).

Кафил томонидан ушбу ҳаракатлар ихтиёрий равишда амалга оширилмаган тақдирда, мазкур низо бўйича судга мурожаат қилиниши лозим ва унинг тегишли қарори асосида чиқариладиган ижро ҳужжати воситасида ундирув жараёнини амалга ошириш талаб этилади.

Бунда, яъни кафилга нисбатан даъво қўзғатилган бўлса, у қарздорни ишда иштирок этиш учун жалб қилиши шарт (ФК 294-м.).

2,3. Кўриб чиқилаётган ҳолатда, агар суд томонидан кредиторнинг даъвоси қаноатлантирилиб, унинг қарори асосида ундирувни кафилнинг ҳисобидан амалга ошириш борасида ижро ҳужжати чиқариладиган тақдирда, мазкур ижро ишининг ундирувни асосий қарздордан амалга ошириш борасидаги ижро ишига мутлақо алоқаси бўлмайди. Ўз-ўзидан, агар бевосита кафилнинг ўзига нисбатан бошқа ундирувлар бўйича ижро ишлари бўлмаса, ундан пул маблағларини тўлиқ ундиришга тўсқинлик қилувчи бирор-бир ҳолат мавжуд бўлмайди.

Маълумот ўрнида шуни ҳам қайд этиш лозимки, ижро ҳужжати бўйича ундирув пул маблағларига қаратилган тақдирда, тўловлар қатъий равишда, адолат принципи асосида қонунчиликда белгиланган тартибга кўра, тегишли навбат ҳамда мутаносибликка оид талабларга сўзсиз риоя қилган ҳолатда (АВ том. 15.03.2012 й. 2342-сон рўйх. ол. ил. 5-б.) амалга оширилиши шарт.

Ушбу тартибга риоя қилмаслик иш ҳолатларига кўра турлича ҳуқуқий баҳоланиши ва нохуш оқибатларга олиб келиши мумкин.

Жумладан, бу қилмиш ижро ҳужжатларини ижро этиш тартибини бузувчи  маъмурий ҳуқуқбузарлик деб баҳоланиши ва айбдор мансабдор шахсларга нисбатан – энг кам иш ҳақининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши мумкин (МЖтК 198-2-м.).

Мабодо, ушбу қилмиш ижро ишларида иштирок этаётган бошқа тарафларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига кўп миқдорда[1] зарар ёхуд жиддий зиён етказилишига сабаб бўлса, унда у иш ҳолатларига кўра, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш жинояти деб ҳам топилиши ҳам (ЖК 205-м.).

 


[1] энг кам ойлик иш ҳақининг уч юз бараваридан беш юз бараваригача бўлган миқдордаги зарар

 

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика