Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Биз ягона солиқ тўловини энг кам миқдорини аниқлашда қайси санадан ер майдонини камайишини ҳисобга олишимиз керак? Ҳисоботни тўлдириш тартибини кўрсатиб беринг. 2. Фукаролик кодексининг 185 ва 481 моддалариги мулк хукукини сотиб олучига утганлигини давлат руйхатидан утказилишида кайси давлат органи назарда тутилади?
МЧЖдан таъсисчи уз хохишига кура ва жамият таъсисчиларининг баённомасига асосан 23.02.2017 йилда хакикий улуши (300 метр квадратли бино) олган холда чикди ва жамиятда 12 метр квадратли арендага олинган офис колди. Таъсис хужжатлари 28.02.2017 йилда Туман хокимлиги хузуридаги Ягона дарча марказида кайта руйхатга олинган, лекин бино 23.03.2017 йилда Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат кумитаси томонидан давлат руйхатидан таъсисчининг номига утганлиги тугрисида гувохнома берилди.


Ответы экспертов
Ответов: 14
28.04.2017

2. Аввало саволингизда айнан қандай турдаги мол-мулк ҳақида сўз бораётганлигини аниқлаб олсак.

ФКнинг 83-моддасига мувофиқ мол-мулк фуқаролик ҳуқуқлари объекти сифатида кўчмас мулкка ва кўчар мулкка бўлинади.

ФКнинг 185-моддаси биринчи қисмида сўз кетаётган мол-мулк икки турдаги (кўчар ва кўчмас) мулкни ҳам ўз ичига олади.

Модданинг иккинчи қисмида агар мол-мулкни бошқа шахсга бериш ҳақидаги шартнома давлат рўйхатидан ўтказилиши ёки нотариал тасдиқланиши керак бўлса, мол-мулкни олувчида мулк ҳуқуқи шартнома рўйхатдан ўтказилган ёки тасдиқланган пайтдан бошлаб, шартномани ҳам нотариал тасдиқлаш, ҳам давлат рўйхатидан ўтказиш зарур бўлганида эса - рўйхатдан ўтказилган пайтдан бошлаб вужудга келиши белгиланган.

Ушбу қоида асосан кўчмас мулкка ва транспорт воситаларига нисбатан қўлланилади.

ФКнинг 481-моддасида эса кўчмас мулкни сотиш билан боғлиқ битимларда мулк ҳуқуқининг бошқа шахсга ўтиши тўғрисида сўз боради.

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишга оид муносабатлар Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ва у ҳақда тузилган битимларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга (кейинги ўринларда - Низом) (ВМнинг 2014 йил 7 январдаги 1-сон қарорига 1-илова) мувофиқ тартибга солинади.

Низомнинг 7-бандига мувофиқ, юридик ва жисмоний шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари ва у ҳақда тузилган битимлари “Ергеодезкадастр” давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Ответов: 227
06.05.2017

1. Сизнинг ҳолатда ер участкаси майдонининг камайтирилиши март ойидан эътиборан ҳисобга олиниши лозим. Чунки ер участкасига бўлган мулк ҳуқуқи юридик шахс номидан янги мулкдор – жисмоний шахс (таъсисчи) номига айнан март ойида (23.03.2017й.) давлат рўйхатидан ўтказилган.

2011 йилнинг 1 июлидан бошлаб ЯСТ тўловчилари ЯСТни энг кам миқдордан – эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлашлари керак (Президентнинг 24.12.2010й. ПҚ-1449-сонли қарори 5-банди).

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш АВда 03.03.2011й. 2203-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ амалга оширилади. ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда юридик шахслар томонидан мулк ҳуқуқи, эгалик қилиш ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ёки ижара ҳуқуқи асосида фойдаланиладиган ер участкалари ҳисобга олинади  (Низомнинг 3-банди).

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришда ер участкаси майдонининг камайтирилиши ер участкаси майдони камайтирилган ойдан эътиборан ҳисобга олинади. Бунда ер участкаларига бўлган мулк ҳуқуқи янги мулкдор номига давлат рўйхатидан ўтказилган ой ҳисобга олиниши лозим. Чунки Фуқаролик кодексининг 84-моддасига асосан кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқи, бу ҳуқуқларнинг вужудга келиши, бошқа шахсларга ўтиши давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.

Ҳисобот йили мобайнида ер участкаси майдони катталашган ёки камайтирилган ҳолларда юридик шахслар ҳисобот даври учун ЯСТ ҳисоб-китобини тақдим этиш муддатларидан кечиктирмай солиқ идорасига аниқлаштирилган Маълумотномани тақдим этиши зарур (Низомнинг 5-банди).

Ер участкаси майдони камайишини инобатга олган ҳолда ЯСТни энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқаришни шартли мисолда кўриб чиқамиз.

Масалан корхона балансидаги 300 кв.метр ер майдонида жойлашган бино ҳамда ижарага олинган 12 кв.метрли офис Тошкент шаҳрида жойлашган бўлса, ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун Тошкент шаҳрининг 5-зонаси учун белгиланган ер солиғи ставкаси олинади 1 га учун – 22 813 125 сўм (ПҚ-2699-сонли қарорнинг 20-иловаси).

Бунда 2017 йил 1 январ ҳолатига ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоб-китоби қуйидагича бўлади (пасайтирувчи коэффициентларни инобатга олмаган ҳолда):

3*0,0312*22 813 125 сўм = 2 135 308,5 сўм – бир йил учун;

2 135 308,5 сўм / 4 = 533 827,13 сўм – бир чорак учун.

23.03.2017й. ер участкаси майдони 300 кв. метрга камайтирилганлиги муносабати билан 1-чорак учун ЯСТ бўйича солиқ ҳисоботи билан биргаликда аниқлаштирилган Маълумотнома тақдим этилади ва унда ЯСТнинг энг кам миқдори 3*0,0012*22 813 125 сўм = 82 127,25 сўм – бир йил учун акс эттирилади.

Аниқлаштирилган маълумотноманинг 5-бандида тақдим этилган аниқлаштирувлар 01.03.2017 йилдан қўлланилади деган ёзув киритилади.

Йил бошида тақдим этилган ҳамда аниқлаштирилган маълумотномадаги ҳисоб китобларни инобатга олган холда 2017 йилнинг 1-чораги учун ЯСТнинг энг кам миқдори:

533 827,13 сўм/3*2 + 82127,25 сўм/12 = 362 728,68 сўмни ташкил этади.

2-чорак ва кейинги чораклар учун ЯСТнинг энг кам миқдори: 82127,25/4=20 531,81 сўмни ташкил этади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика