Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Буюртмачи махсулотнинг қолган 85 фоиз қисмини тўлаётганда кечиктирилган кунлар учун пеняни хисоблаб ушлаб қолишга хақлими?
Олди-сотди шартномасига кўра сотувчи буюртмачига махсулотни белгиланган муддатдан кечиктириб етказиб берди. Махсулот учун 15 фоиз аванс сумма олдиндан ўтказиб берилган. Шартномада сотувчи махсулот етказиб берилмаган қисмидан кечиктирилган хар бир кун учун 0.4 фоиз миқдорда пеня тўлаши белгиланган.


Ответы экспертов
Ответов: 275
30.04.2017

Сотиб олувчининг харид қилган маҳсулотнинг қолган 85 фоиз қисмини тўлаётганда маҳсулот етказиб беришнинг кечиктирилган кунлар учун пеняни ҳисоблаб ушлаб қолишга хақлилиги ёки ҳақли эмаслиги шартноманинг шу қисмига оид бўлган шартларига боғлиқ.

Мисол тариқасида шартномада шу шарт, айтайлик, қуйидагича кўрсатилган: «Маҳсулотни етказиб бериш муддати кечиктириб юборилган ҳолда, маҳсулот етказиб берувчи сотиб олувчига кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбурият бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеня тўлайди, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган маҳсулот баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим». Бундай шартни шарҳлашда ундаги сўз ва ибораларнинг асл маъносини эътиборга олиш керак (ФКнинг 363-моддаси 1-қисми). Яъни «етказиб берувчи сотиб олувчига ... пеня  тўлайди» деган ибораси «етказиб берувчи сотиб олувчига пеняни ўзи тўлайди» деган маъносини билдиради.

Бундай ҳолатда сотиб олувчи маҳсулот белгиланган муддатдан кечиктириб етказиб берилганлиги учун пеняни ундириш мақсадида етказиб берувчига талабнома билдириши шар бўлади («Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида» ги Қонуннинг 17-моддаси).

Шу билан бирга, тарафлар ушбу материалимизда муҳокама қилинаётган шарт бўйича ўзгача келишишлари мумкин (шартнома тузиш эркинлиги ҳақидаги қоидаларни назарда тутган ФКнинг 354-моддаси доирасида). Яъни агар битта тараф мажбуриятини бузса, бошқа тараф неустойка ҳисобидан шартномага асосан тўланиши лозим бўлган суммани камайтиради. Масалан, харидор маҳсулот учун тўланиши лозим бўлган суммадан ундириладиган пеняни ушлаб қолади. Бу ҳолда харидор етказиб берувчига талабнома (претензия) билдирмасдан, кейинчалик эса унга нисбатан судга даъво аризасини тақдим этмасдан пеня суммасига камайтирилган маҳсулот учун тўловни амалга ошириш йўли билан шу неустойкани ушлаб қолиши мумкин.

Ушбу шарт шартномада баён этилишининг мисоли:

«Маҳсулотни етказиб бериш муддати кечиктириб юборилган ҳолда, сотиб олувчи маҳсулот учун тўланиши лозим бўлган суммадан кечиктирилган ҳар бир кун учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмининг 0,4 фоизи миқдорида пеняни ушлаб қолади, бироқ бунда пенянинг умумий суммаси етказиб берилмаган маҳсулот баҳосининг 50 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим».

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика