Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Махсулот етказиб беришнинг охирги муддатидан эртаси куни етказиб берилган махсулот учун пеня ҳисобланадими ёки йўқми?
НОРМА МАСЛАХАТЧИ газетасининг 2017 йил 25 апрелдаги № 17 (614) сонида “ЕТКАЗИБ БЕРИШ КЕЧИКТИРЛГАНИ УЧУН ПЕНЯ” сарловҳасидаги саволга берилган жавобдан махсулот етказиб бериш муддатидан эртаси куни бажарилган мажбурият учун 1 кунга пеня ҳисобланиши юзасидан тушунтириш берилган. Масалан: Махсулот етказиб бериш муддати 2017 йил 16 мартда белгиланган, лекин махсулот 17 мартда етказиб берилса 1 кун кечиктилгани учун пеня ҳисобланади дейилган. ФКнинг 261-моддаси 3-қисмида “Қарздор мажбуриятларнинг бажарилишини кечиктириб юборганида тўлайдиган ва ўтказиб юборилган муддатнинг ҲАР БИР КУНИ учун мажбуриятнинг бажарилмаган қисмига нисбатан фоиз билан ҳисобланадиган неустойка пеня ҳисобланади” деб белгиланган. Юқоридаги ҳолатда махсулот етказиб бериш муддати 2017 йил 16 мартда белгиланган, лекин махсулот 17 мартда етказиб берилган бўлса, айтайлик 17 март куни соат тахминан 12.00 да ёки 15.00 да ва ҳ.к. махсулот етказиб берилган, яъни махсулот 12 соат ёки 15 соат ва ҳ.к соат кечиккан ҳисобланади. 261-моддада эса “ўтказиб юборилган муддатнинг ҲАР БИР КУНИ” учун дейилмоқда. Демак “БИР КУН” бўлиш учун 24 соатдан ортиқ кечикиши керак. Бизнинг фикримизча махсулот белгиланган муддатнинг эртаси куни етказиб берилса 24 соатдан ортиқ бўлмаганлиги, яъни “БИР КУН” ўтмаганлиги учун пеня ҳисобланишини нотўғри деб ҳисоблаймиз. Мазкур ҳолат бўйича “ЖАВОБ БЕРАМИЗ” хизмати 200-00-59 рақамига 2017 йил феврал ойида оғзаки сўровимизга бизнинг фикримизга ўхшаш жавоб берилган эди. Ёзма равишда берилган саволга эса оғзаки жавобнинг акси бўйича жавоб берилган.


Ответы экспертов
Ответов: 277
14.05.2017

Ҳа, маҳсулот етказиб бериш муддатидан (тарафлар томонидан белгиланган санадан) эртаси куни етказиб берилган маҳсулот суммасига пеня ҳисобланади. Ушбу эртаси куннинг етказиб берилган вақти (соат 12 ми ёки 15 ми ва ҳ.к.) – муҳим эмас.

Амалиётда мажбурият аниқ сана билан тайинланган кунда уни бажарилишини (ФКнинг 145‑моддаси 1‑қисми) назарда тутиш ҳоллари учраб туради. Айтайлик, товарни етказиб бериш юзасидан мажбурият муайян куни (у аниқ белгиланмоғи керак, масалан, сиз ёзганингиздек,  «2017 йил 16 март») товарни олиб бориб беришни назарда тутади.

Бажарилиши учун муайян кун (сана) белгиланган ҳаракат айнан шу куни соат 24.00.гача бажарилиши керак (ФКнинг 148-моддаси 1-қисми).

Ҳаракат иш куни муайян соат билан чегараланган ташкилотда бажарилган ҳоллар учун мазкур қоидадан истисно назарда тутилган (ФКнинг 148-моддаси 2‑қисми). Масалан, сотиб олувчи бўлмиш ташкилот ҳар куни 09.00 дан 18.00 гача ишлайди. Маҳсулотни етказиб бериш (албатта, агар уни олиб бориб бериш мажбурияти шартнома билан етказиб берувчи зиммасига юклатилган бўлса) ушбу ҳаракатни бажариш куни (сизнинг ҳолатингизда жорий йилнинг 16 марти) 18.00 дан кечиктирмай амалга оширилиши шарт.

ФКда бир кунлик муддат кечиктириб юборилганлиги ҳақида хулоса қилиш учун қанча вақт (1, 2, 3, 4 ёки 24 соат) ўтиш кераклиги кўрсатилмаган. Лекин муҳими шуки, бажарилиши учун муайян кун белгиланган мажбурият (такроран айтайлик, товарни етказиб бериш билан боғлиқ мажбурият) айнан шу куни мобайнида, бироқ ундан кечиктирмай (албатта, харидор бўлмиш хўжалик юритувчи субъектнинг иш вақти режими ҳисобга олинган ҳолда) бажарилиши шарт. Шу боис, ФКнинг мазмунига кўра, маҳсулотни етказиб бериш учун аниқ белгиланган кун тугашидан кейинги 1 сонидан то 24 соатгача бўлган ҳар қандай вақт етказиб бериш муддатининг кечиктириб юборилган бир (биринчи) кунлигини ташкил қилади.

Шундай қилиб, агарда шартнома тегишли мажбуриятни бажариш кунини назарда тутса, ушбу мажбурият айнан шу куннинг ўзидаёк бажарилиши лозим. Сиз келтирган ҳолатда маҳсулот етказиб беришнинг куни 2017 йил 16 мартга белгиланган бўлганлиги учун ушбу мажбурият харидорнинг иш вақти режими ҳисобга олинган ҳолда айнан шу кунда (яъни ундан кейинги кунлардан бирида эмас) бажарилиши лозим эди. Шартнома билан белгиланган муддат тарзидаги сана ўтиб кетгандан кейин бажарилган мажбурият «лозим даражада бажарилмади» деб эътироф этилади. Шу боис маҳсулотни олиб бориб бериш куни – 2017 йил 17 март – етказиб бериш муддатини кечиктириш даврига киради. Кечиктириб юборилган давр учун (хатто 1 кунга бўлсада) пеня ҳисобланиши шарт.

Умуман олганда, кунлар билан ҳисобланадиган муддат юзасидан вужудга келаётган низоли масалаларни (саволларни) олдини олиш мақсадида ФКда тегишли қўшимчалар киритиш зарур деб ўйлаймиз.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика