Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ўқитувчига хизмат сафари учун ҳозирги кунда қандай тўловлар тўлаб берилади (бориш,келиш,кунлик,меҳмонхона)?
Коллеж ўқитувчиси малака оширишга Тошкент шаҳрига бир ойлик хизмат сафарига юборилди.


Ответы экспертов
Ответов: 294
04.05.2017

Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим (ЎМКҲТ) муассасаларининг педагог кадрларининг малакасини ошириш ВМнинг 10.08.2012й. 242-сонли қарори билан тасдиқланган Низомга мувофиқ амалга оширилади.

Ушбу Низомга асосан ҳар йили (ноябрь ойининг биринчи ўн кунлигида) ЎМКҲТ ҳудудий бошқармаси касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларнинг буюртманомалари асосида келгуси йилда малака ошириш ва қайта тайёрлашга юбориладиган раҳбар ва педагог кадрлари контингентининг шакллантиради.

Агар сизнинг коллеж ўқитувчиси юқорида айтилган малака оширишга юбориладиган кадрлар тасдиқланган жадвалга киритилган бўлса, унда ушбу ўқитувчи учун малака ошириш хизмат сафари бўлиб ҳисобланади.

Жорий йилда жадвалга киритилмаган ЎМКҲТ муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш уларнинг ишдан бўш вақтида, пулли асосда амалга оширилади.

ЎМКҲТ муассасаларининг раҳбар ва педагог кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш курсларининг тасдиқланган жадвалига киритилган ва юборилган тингловчиларининг уларни асосий ишдан ажралган ҳолда ўқитишнинг бутун даврида асосий иш жойи бўйича ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади.

Шунингдек бошқа ҳудудлардан юборилган тингловчиларнинг ўқиш жойига келиш ва у ердан қайтиш бўйича бир марталик йўл харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда уларни юборган томон ҳисобига қопланиши лозим.

Бундан ташқари хизмат сафарига юборилган ходимга Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги Йўриқномага (АВда 29.08.2003й. 1268-сон билан руйхатга олинган) асосан турар жой ижараси харажатлари ҳамда суткалик харажатлар тўланади. Ушбу харажатлар Йўриқномада кўрсатилган меъёрларда хизмат сафарига юборилган ходимга иш берувчи томонидан қоплаб берилади.

Ходимга хизмат сафарига кетишдан олдин белгиланган миқдорларда суткалик, йўл харажатлари, турар жой хонасини ижарага олиш харажатлари чегарасида пул кўринишидаги аванс (бўнак) тўланади.

Ишчи хизмат сафаридан қайтган кундан эътиборан уч кун мобайнида аванс (бўнак) ҳисоботини тақдим қилиши шарт. Ушбу ҳисоботга белгиланган тартибда расмийлаштирилган хизмат сафари гувоҳномаси ва хизмат сафарида ҳақиқатда қилинган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинади.

Шундай қилиб, малака оширишга хизмат сафарига юборилган ишчига хизмат сафарида бўлган муддатида ўртача иш ҳақи, ҳамда турар жой ижараси бўйича, хизмат сафари жойига бориш ва иш жойига қайтиш харажатлари қопланади, шунингдек суткалик харажатлар тўланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика