Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Қайтиб келган контракт суммасига нисбатан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи 2016 йил шкаласи бўйича ҳисоблаб чиқариладими ёки 2017 йил? 2.Қайтариб берилган сумма жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоботида қай тартибда кўрсатилади?
2016 йил сентбярь ойида ходимнинг иш ҳақидан 26 ёшга тўлмаган фарзандининг олий ўқув юртида ўқиши учун контракт тўлови ўтказиб берилди ва Солиқ кодексига асосан мазкур ушланмага жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёз ҳам берилди. Лекин 2017 йил апрель ойида олийгоҳ томонидан ўказиб берилган сумманинг бир қисми ортиқча тўланган контракт тўлови сифатида ходимга тўлаш учун ташкилотга қайтариб берилди.


Ответы экспертов
Ответов: 367
10.05.2017

1.Солиқ тўловчиларнинг даромадлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун улар бўйича тегишли чегирмалар тўлов тўланган вақт ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида акс эттирилади (ҳисоблаб ёзиш усули) (СКнинг 39-моддаси).

Ҳисоблаб ёзиш усулига мувофиқлиги жиҳатидан қараганда, сизнинг ҳолатингизда, ходимга иш ҳақи 2016 йилда ҳисоблаб ёзилган. Солиқ бўйича чегирмалар (имтиёзлар) ҳам 2016 йилда қўлланилган. Мос равишда, 2017 йилда ОЎЮ томонидан қайтарилган сумма ходимга 2016 йилда ҳисобланган даромаддир. Демакки, ушбу суммани ходимга тўлашда 2016 йилги солиқ ставкаларини қўллаган ҳолда солиққа тортиб, ходимга тўлаб берилиши лозим.

2.Давлат солиқ хизмати органларига солиқ ҳисоботи тақдим этилган даврга тааллуқли хатоларни ўзи мустақил равишда аниқлаган солиқ тўловчи солиқ мажбурияти бўйича даъво қилиш муддати (5 йил) ичида ўша давр юзасидан аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқига эга (СКнинг 46-моддаси). Мазкур норма давлат солиқ хизмати органлари томонидан молия-хўжалик фаолияти текшируви (тафтиши) доирасида текшириш ўтказилган давр учун солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар суммасининг камайишини назарда тутувчи аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи тақдим этиладиган ҳолларда қўлланилмайди.

Ушбу нормадан келиб чиққан ҳолда, имтиёзни қўллаш, ва имтиёз қўлланган маблағлар ОЎЮ томонидан қайтарилиши муносабати билан қўшимча солиқ ҳисобланиши натижасида  2016 йилда ҳисобланган солиқ суммасида ўзгаришлар юзага келади. Мос равишда корхона ЖШДС бўйича 2016 йил учун аниқлаштирилган ҳисоботни топшириши зарур.

Солиқ ҳисоботи умумбелгиланган тартибда ўсиб борувчи якун билан тўлдирилади. ОЎЮ томонидан қайтарилган, илгари имтиёз қўлланган суммалар аниқлаштирилган ҳисоботда солиққа тортиладиган суммалар таркибида кўрсатилади. Даромадлар 2016 йилда солиққа тортилиб, амалда 2017 йилда тўлаб берилганлиги сабабли, аниқлаштирилган ҳисоботда тўланадиган маблағлар “Чорак охирига қолдиқ” сатрида кўрсатилиши керак.

Демак,  ходимга 2016 йилда ҳисобланган ва 2017 йилда ОЎЮ томонидан қайтарилган даромадга қўшимча ҳисобланган солиқ суммаси 2016 йил учун аниқлаштирилган солиқ ҳисоботида акс эттирилиш керак.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика