Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Юк хатида товарнинг фақатгина миқдорини кўрсатиб, нархини «келишилган нархда» деб кўрсатиш мумкинми?
Жамиятимизнинг асосий фаолияти - қорамол тери маҳсулотлари тайёрлаш ва бирламчи ишлов бериш. Тери маҳсулотлари ностандарт товар ҳисобланади ва ҳар бир тери маҳсулотининг нархи ҳар хил бўлади. Жамиятимизда тайёрланган тери маҳсулотларини терини қайта ишлаш заводига юборишда юк хати (счет-фактура) расмийлаштирилади. Ушбу счет-фактурада маҳсулот нархини ўртача ҳисобда белгилаб, умумий маҳсулотни шу нархдан ёзиб райсмийлаштирамиз. Аммо тери заводга етиб борганида заводнинг мутахассислари томонидан ҳар бир тери кўриб чиқилиб, ҳар бирига алоҳида нарх белгиланади ва завод томонидан белгиланган нарх якуний нарх ҳисобланади. Баъзида биз томонимиздан расмийлаштирилган юк хатидаги нарх билан завод мутахасислари томонидан белгиланган нарх ўртасида тафовут келиб чиқади. Бундай ҳолатларда юк хатидаги нархни ўзгартириб қайта расмийлаштиришга тўғри келади.


Ответы экспертов
Ответов: 265
12.05.2017

Аввало, юк хати (товарная накладная) ва ҳисобварақ-фактура (счет-фактура) бу бошқа-бошқа ҳужжатлар эканлигига тўхталиб ўтсак.

Ҳисобварақ-фактура 

Ҳисобварақ-фактура қатъий ҳисобот ҳужжати ҳисобланади. Ҳисобварақ-фактураларни ҳисобга олиш ва расмийлаштириш тартиби Қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ ҳисоботи шаклларида келтирилган (АВ 22.03.2013й. 2439-сон билан рўй.олинган, 3-илова).

Ҳисобварақ-фактура товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилиш обороти содир этилган санада ёзилади. Яъни товар (маҳсулот)ни юклаб жўнатиш пайтида ҳисобварақ – фактурани белгиланган тартибда расмийлаштиш мажбурий ҳисобланади. Ҳисобварақ фактурада кўрсатилиши шарт бўлган реквизитлардан бири – бу реализация қилинган товарлар номи, миқдори, нархи, акциз ва ҚҚС ставкаси ҳамда суммалари, ва жами қийматидир (Тартибнинг 14-банди).

Ушбу талабдан келиб чиққан ҳолда, жамиятингиз терини қайта ишлаш заводига юборишда ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириши шарт. Унда товар нархи ва қиймати устунларида “келишилган нархда” деб белгилаш мумкин эмас. Ҳисобварақ-фактурада товарларнинг нархи ва қиймати кўрсатилиши шартдир.

Агар тери маҳсулотларини юборишда унинг ҳисобварақ-фактурадаги нархи ва завод мутахасислари томонидан белгиланган нарх ўртасида тафовут чиққан ҳолатда қўшимча ҳисобварақ-фактура тузилади. У маҳсулотингиз харидори томонидан тасдиқланиши керак. Қўшимча ҳисобварақ-фактура солиқ солинадиган базани  кўпайтиришга ёки камайтиришга асос бўлади.

Юк хати

Ҳужжат шакли корхона томонидан тузилиб, корхона раҳбари томонидан тасдиқланиши мумкин. Тасдиқланган юкхати шакли корхонанинг ҳисоб сиёсатига ёки корхонада ҳужжат айланмаси тўғрисидаги низомига илова қилинади. Аммо корхонада намунавий тармоқлараро шаклдан ҳам фойдаланиш мумкин (М-15-сон шакл).

Юкхати шаклида корхона товар-моддий қимматликлар (ТМҚ) номи ва миқдорини кўрсатиб, нархи ва жами қийматини кўрсатмаслиги ҳам мумкин.

Юкхати (қабул қилиш-топшириш далолатномаси ёки шунга ўхшаш бошқа ҳужжат) моддий шаклга эга ҳар қандай ТМҚларни жўнатишда расмийлаштирилади, унда ишончнома рақами ва у берилган сана кўрсатилади (АВ 27.05.2003й. 1245-сон Низомнинг  9-банди). Бундай ҳолларда юкхатнинг (ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг) бир нусхаси ТМҚ олувчига берилади, бошқаси - етказиб берувчида қолади ҳамда ишончномага кўра бойликларни бериш устидан кузатув ва назорат учун қўлланилади.

Одатда ТМҚ юклаб жўнатиш қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:

  • Тузилган олди-сотди шартномаси ва харидор тақдим этган ишончнома асосида таъминот ёки сотиш бўлими, омбор мудири ёки аналогик функцияларни бажарувчи бошқа мансабдор шахс ТМҚни четга беришга юкхати ёзиб беради (М-15-сон шакл);
  • Юкхатига асосан бухгалтерия ҳисобварақ-фактура расмийлаштиради;
  • Агар корхона омбори ва маъмурияти бир бинода ёки яқин масофада жойлашган бўлса, икки ҳужжат – юкхат ва ҳисобварақ-фактура ўрнига битта ҳужжат –юкхат-ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилиши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, корхона тери маҳсулотларини заводга жўнатишда ҳисобварақ–фактура ва юкхати ёки юкхати-ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириши керак. Ҳисобварақ-фактурада жўнатилаётган маҳсулотлар нархи ва қиймати кўрсатилиши шарт, юкхатида эса мажбурий тартибда эмас. Агар ушбу икки ҳужжат ўрнига юкхат-ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилса, унга нисбатан ҳисобварақ-фактурага қўйилган талаблар тадбиқ этилади, шунинг учун унда ТМҚ нархлари ва қиймати кўрсатилиши шарт бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика