Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1.Ўқув таътилига юборилган ходимга ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисобланади? 2.Агар нотўғри ҳисобланган бўлса, 2016 йил учун қайта ҳисоб-китоб қилиниши ҳамда солиқ бўйича ҳисоботлар қайта топширилиши керакми? 3.Ходимга кўп ўртача ойлик иш ҳақи ҳисобланган бўлса, ортиқча ҳисобланган иш ҳақи қай тартибда қайтарилади?
2016 йил январида корхона ходими Корпоратив бошқарув марказига магистратурага ўқишга юборилди. Унга ўқув таътили даврида Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1997й. 133-сонли қарорининг 6-иловаси “Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби”нинг 5-бандига асосан иш ҳақи ҳисобланди. Иш ҳақини ҳисоблашда ходимнинг ўқув таътилдан охирги икки ойи ноябрь, декабрь ойларидаги иш ҳақи, устама ҳақи, рағбатлантириш, меҳнат таътили ва бошқа тўловлари олинган, яъни - лавозим маоши 1 503 686 сўм; - устама ҳақи 1 127 765 (ноябрь) ва 717 668 (декабрь) = 1 845 433 сўм; - рағбатлантириш (декабрь) = 3 007 372 сўм; - меҳнат таътили (декабрь) = ((1 503 686 оклад+35 671 028/12ой) /25,4х24 таътил куни) =4 229 544 сўм; - меҳнат таътилида бериладиган моддий ёрдам (декабрь) = 1 503 686 сўм; - овқат пули 100 000 (ноябрь) ва 63 636 (декабрь) = 163 636 сўм.


Ответы экспертов
Ответов: 332
15.05.2017

Сиз юқорида келтирган ҳолатни ўқув таътили деб ҳисоблаб бўлмайди. Ўқув таътили ўқишга киришга тайёргарлик учун ва олий ўқув юртида кечки шаклида ёки сиртдан таълим олаётганларга ўқув юртларидаги сессиялар учун тақдим этилади (МКнинг 256-м.).

Келтирилган ҳолатда ходим малака оширишга юборилган деб ҳисобланади.

Малака ошириш мақсадида ходимни ишдан озод этиш шартлари, шунингдек ана шу давр учун тўланадиган кафолатли тўловлар миқдори жамоа шартномаларида белгилаб қўйилади, лекин бу тўлов миқдори ўртача иш ҳақидан кам бўлмаслиги керак (МКнинг 166-м.). Малака оширишга юборилган ходимга ушбу кафолатлар қўлланиши учун корхона раҳбари ходимни малака оширишга юбориш тўғрисида буйруқ чиқарган бўлиши керак.

Ўртача ойлик иш ҳақини ҳисоблаб чиқариш тартиби ВМнинг 11.03.1997й. 133-сонли қарорининг 6-иловасида келтирилган. Унга мувофиқ малака ошириш даври учун ўртача ойлик иш ҳақи кейинги икки календар ойидаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиқиб белгиланади. Агар малака ошириш даврида ходимга белгиланган тариф ставкалари, лавозим маошлари миқдорлари оширилса меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги шартларидаги корхонанинг ишлаган кунларига тўғри келган иш кунларининг амалдаги сони учун тўловлар қайта ҳисобланади.

Сиз келтирган маълумотлар асосида сўнгги 2 ой (2016 йил ноябрь ва декабрь ойлари) учун ўртача иш ҳақи ((1 503 686 + (1 845 433 + 3 007 372+35 671 028/12ой) /25,4х24 +1 503 686 +163 636)/2) тенг бўлади.

Ушбу ҳолатда жами тўловлар суммани йиғиндисини икки (ой)га бўлганда ҳам айнан шу натижага келинади.

2. Ҳисоб-китобларда хатоликларга йўл қўйилган бўлса, сиз даъво қилиш муддати ичида (5 йил) аниқлаштирилган солиқ ҳисоботини тақдим этиш ҳуқуқига эгасиз (СКнинг 46-м.). Агар хатоликлар бўйича аниқлаштирилган солиқ ҳисоботи мустақил равишда тақдим этилмаса, бюджетга ва бюджетдан ташқари мақсадли жамғармаларга қўшимча тўладиган солиқлар солиқ текшируви натижалари бўйича мажбурий равишда ундирилади.

3. Қонунчиликда ходимнинг розилигисиз иш ҳақидан ушлаб қолиш мумкин бўлган ҳолатлар рўйхати белгиланган бўлиб (МКнинг 164-м.), улардан бири ҳисоб-китобдаги хатолар натижасида ортиқча тўланган суммани қайтариб олиш учун ушлаб қолишдир. Бундай ҳолларда иш берувчи ҳақ тўлаш нотўғри ҳисоблаб чиқарилган кундан бошлаб бир ойдан кечиктирмасдан ушлаб қолиш ҳақида фармойиш беришга ҳақлидир. Агар бу муддат ўтиб кетган бўлса, у ҳолда қарз суд тартибида ундирилади. Иш ҳақини ҳар гал тўлаш вақтида ушлаб қолинадиган ҳақнинг умумий миқдори ходимга тегишли бўлган меҳнат ҳақининг эллик фоизидан ортиб кетмаслиги лозим.

Ёки умумий қоидага кўра, ходимнинг ёзма розилиги билан ортиқча тўланган суммалар у аризасида кўрсатган миқдорда ушлаб қолиниши мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика