Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Пайпок ишлаб чикарувчи корхоналар учун кандай штатлар жадвали тузилади?
Республикамизда куплаб корхоналар пайпок-чулки махсулотлари ишлаб чикармокда, Биз якинда пайпок ишлаб чикариш корхонаси ташкил килганмиз. Пайпок ишлаб чикарувчи корхоналар учун кандай штатлар жадвали тузилади, Бу хакда хеч каердан маълумот топа олмаяпмиз, Сизлардан илтимос Пайпок ишлаб чикарувчи корхоанлар штатлар жадвалини тузишда ёрдам берсангизлар, хурсанд булар эдик.


Ответы экспертов
Ответов: 213
11.05.2017

Қонун ҳужжатларида фақатгина Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилоти ва бюджет маблағлари олувчиларнинг штат жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби белгиланган (рўйхат рақами 2634, 2014 йил 15 декабрь). Юқорида қайд этилган тоифага кирмайдиган ташкилотларнинг штат жадвалини тасдиқлаш тартиби қонун ҳужжатларида белгиланмаган.

Шундай бўлсада, қоида тариқасида нобюджет ташкилотларнинг штат жадвали ташкилот раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади. Бунинг учун алоҳида устунда буйруқ санаси ва рақами, штат бирликлари сони ва иш ҳақининг ойлик фонди ёзиб қўйилади.

Штат жадвалида қуйидаги устунлар бўлиши керак:

1) Таркибий бўлинма номи

2)  Касб (лавозим)

3) Штат бирликлари сони

Қолган устунларни иш берувчи штат жадвалига ўз хоҳишига кўра киритиши мумкин.

4)  Маош (тариф ставкаси)

5)  Устама

6)  Иш ҳақининг ойлик фонди

7)  Изоҳ

Штат жадвали — шахсга эга бўлмаган ҳужжат, яъни унда аниқ ишчилар шахси эмас, балки ташкилотдаги ишчилар сони ҳамда уларнинг иш ҳақлари кўрсатилади. Ходимлар эса жадвал тасдиқланганидан кейин раҳбарнинг буйруқлари асосида лавозимларга тайинланади. Шунингдек, муайян ташкилотда мавжуд лавозимларга нисбатан қўшимча ва устама ҳақлар штат жадвалида акс этиши мумкин.

Ташкилотнинг штат жадвали одатда битта бўлади. Аммо юридик шахснинг филиал ва ваколатхоналари бўлса, жадвалнинг ягона бўлиши ёки бўлинмаларнинг ўз штат жадваллари бўлиши масаласини ташкилотнинг ўзи ҳал этади. Филиал ва ваколатхоналар ўз навбатида юқори ташкилот томонидан улар учун тасдиқланган штат жадвалига амал қилишлари шарт.

Ташкилотнинг мулкчилик шаклини билиш ҳам муҳим саналади.

Штат жадвалини тузишга киришишдан олдин ташкилотнинг ташкилий тузилмасига аниқлик киритиб олиш даркор.

Ташкилий тузилма — бу тузилмавий бўлимларнинг схематик кўринишда акс эттирилишидир. Мазкур ҳужжатда ташкилотнинг барча бўлимлари акс этади, уларнинг бўйсуниш тартиби схематик равишда чизиб берилади. Ташкилий тузилмада, шунингдек, бўлинмалар орасидаги алоқаларни ҳам горизонтал, ҳам вертикал ҳолатда акс эттириш мумкин.

а) Штат жадвали ташкилотнинг ички ҳужжати бўлгани боис у муайян ташкилотнинг ўзи учунгина тасдиқланади, штат жадвалида кўрсатиб ўтилган лавозимларнинг ташкилотда ҳақиқатан ҳам фаолият юритиши мажбурий қилиб белгиланган.

б) Штат жадвалида кўрсатилган ишчи ҳақиқатда лавозимда фаолият юритмаган тақдирда иш берувчи вакант иш ўрнини тўлдириш учун Иш билан таъминлаш марказига мурожаат этиши, ОАВда ишчи изланаётгани ҳақида эълон жойлаштириши ёки ўз заҳирасидаги ходимлардан бирининг номзодини кўриб чиқиши мумкин. Имкониятлар жуда кўп.

Ходимларни турли вазифаларга ишга қабул қилиш уларнинг маълумоти, малакаси ва ўрганиш имкониятларига қўйиладиган талаблар асосида индивидуал равишда амалга оширилади. Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари Классификаторига таяниб иш кўриш мажбурийдир. Унда вазифанинг аниқ номланиши, ишчининг маълумоти даражаси аниқлаб берилган.

Юқорида қайд этилган тавсияларга асосланган ҳолда ташкилотингизнинг тегишли ходимлари бўйича штат жадвалини тузишингиз мумкин.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика