Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Ойликни ходимларнинг пластик карталарига ўтказишда бухгалтерия проводкалари қандай акс эттирилади? Биз келтирган ўтказмалар билан бухгалтерияда иш ҳақининг ходимлар пластик картасига ўтказилишини акс эттириш мумкинми?
МЧЖ ташкилотимизда ишчилар ойлик иш ҳақининг 60%-дан кўпроғи пластик карталарига ўтказилади. Ташкилотда шундай проводкалардан фойдаланилган: Д-т 56.11 К-т 51.10 (выписка бўйича ўтказилди); Д-т 67.10 К-т 56.11 (бангкдан пул тушди).


Ответы экспертов
Ответов: 367
15.05.2017

Ответ

Корхона ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг барча турлари, мукофотлар, нафақалар, ишлайдиган пенсионерларга ҳисобланган пенсия ва бошқа шулар каби тўловлар бўйича жорий қарзлар 21-сон БҲМСга асосан (АВда 23.10.2012 й. 1181-сон б-н рўйхатга олинган) 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар” да ҳисобга олинади.

Маълумки, меҳнат ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ходим пластик картасига тўланишида ушбу маблағлар аввал корхонанинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади.

Ўтказилган сумма корхонангиз тақдим этган иш ҳақи ведомости асосида банк томонидан ходимларнинг пластик карта ҳисобрақамларига тақсимлаб ўтказилади.

Шундан келиб чиқиб, корхонанинг асосий ҳисобрақамидан иш ҳақини ўтказиш учун мўлжалланган махсус ҳисобрақамга ўтказилишини қуйидагича акс эттириш керак:

Дт 5530  “Бошқа махсус счётлар”;

Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”.

Корхонанинг махсус ҳисобрақамидан пул маблағларининг ходимлар пластик картаси ҳисобрақамига ведомость асосида ўтказилишини эса қуйидагича акс эттирилади:

Дт 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар"

Кт 5530 “Бошқа махсус счётлар”.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика