Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
1. Нафакага чикканидан кейин бизнинг жамиятда директор уриндош сифатида ишлашни давом эттириши мумкинми, кандай хужжатлар расмийлаштирилади ва жамият томонидан пенсия жамгармасига бирор хужжат ёки маълумот такдим этиладими? 2. Пенсия тўлиқ миқдорда олиши учун Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ (2011 йил 30 апрелда 2222-сон)нинг 2-1 бандига асосан фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги таъсисчи (100% улуш) билан шартнома тузиб (устав ёки таъсис шартномасига узгартириш киритиб) қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдори тулашимиз мумкинми? 3. Апрел ва май ойлари учун нафакага чикиш олди ва кейинги жараёнлар буйича иш хаки хисоб-китобларини тушунтириб берсангиз? 4. Уриндош директор нафакага чикканидан сунг ойлигини 700'000 сумдан 150'000 сумга туширса кандай хужжатлар расмийлаштирилади?
Бизнинг жамиятимизда директор уриндошлик асосида 01.01.2009 йилдан рахбарлик лавозимида ишлайди. 28.04.2017 йилда у асосий иш жойидан нафакага чикди.


Ответы экспертов
Ответов: 22
22.05.2017

1. Пенсияга чиққан фуқаро ўриндошлик асосида жамият директори бўлиб ишлаш учун чекловлар мавжуд эмас.

Таъкидлаш жоизки, Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (АВ рўйхат рақами 2222, 2011 йил 30 апрель) 4-бандига асосан ўриндошлик асосида ишловчи пенсионерларга пенсия асосий иш жойидан тўланади.

Шу сабабли, Пенсия жамғармасига ишловчи пенсионер ҳақида маълумотларни ва ҳужжатларни асосий иш жойи беради.

2. Дарҳақиқат, 2014 йил 1 январидан бошлаб фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишлайдиган ва қонун ҳужжатлари билан белгиланган ёшга доир пенсияларнинг минимал миқдоридан паст даромад (гонорар, мукофот ва бошқалар) оладиган пенсионерларга пенсия тўлиқ миқдорда тўланади.

Минимал пенсия билан чегараланган даромад олинган ҳолатларда пенсияларни тўлиқ миқдорда тўлаш фақат агар даромадлар фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича олинган тақдирда амалга оширилади.

Фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар предмети бўлиб бир марталик, доимий бўлмаган ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш ҳисобланади. Фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича муносабатлар буюртмачи ва бажарувчи ўртасида амалга оширилиб, Фуқаролик кодекси билан тартибга солинади. Фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар бўйича ишловчи шахслар корхонанинг штат жадвалида турмайдилар ва уларга Меҳнат кодексида назарда тутилган талаблар, нормалар ва имтиёзлар (ҳақ тўланадиган меҳнат таътили, 40 соатли хафталик иш вақти, меҳнатга ҳақ тўлашнинг минимал миқдори ва ҳоказо) тадбиқ этилмайди.

Иш берувчи ва ишловчи ўртасида расмийлаштирилган меҳнат шартномасининг предмети бўлиб Меҳнат кодекси билан тартибга солинадиган, шунингдек штатлар жадвалига мувофиқ амалга ошириладиган доимий тусдаги функционал мажбуриятларни бажариш ҳисобланади.

Меҳнат шартномаси бўйича ишловчи шахларга пенсиялар 50% миқдорда тўланади (пенсияни тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга бўлган пенсионерлардан ташқари).

Меҳнат кодексининг 155-моддасига асосан муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан яъни энг кам иш ҳақининг 2,476 баробаридан оз бўлиши мумкин эмас яъни 370 842,9 сўм.

Ташкилот раҳбари билан фақат меҳнат шартномаси тузилиши мумкин ва пенсия унинг 50% миқдорида тўланиши лозим.

Ишловчи пенсионерларга пенсия тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг (рўйхат рақами 2222, 2011 йил 30 апрел) 24-бандига асосан пенсионер тўлиқ ёки тўлиқсиз иш кунида банд бўлишидан қатъи назар, пенсия 50 фоиз миқдорида тўланади (пенсияларини тўлиқ миқдорда олиш ҳуқуқига эга пенсионерлардан ташқари).

3. Пенсияга чиқишдан олдин ва пенсияга чиққандан кейин иш ҳақи миқдори ўзгариши юзасидан чекловлар ёки бошқа бир ҳуқуқий асослар мавжуд эмас. Яъни пенсияга чиққанлиги учун фуқаронинг иш ҳақисини чеклаш ёки ошириш лозимлиги тўғрисида ҳеч қандай ҳуқуқий нормалар мавжуд эмас.

Чеклов фақатгина пенсия миқдорига нисбатан мавжуд. Юқорида айтилганидек, меҳнат шартномаси асосида ишловчиларга нисбатан пенсияни тўлиқ олишда даромаднинг ёшга доир минимал пенсия билан чекланганлиги нормаси таалуқли эмас. Бу норма фақат фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар билан ишловчи шахсларга тегишли.

Яна бир холатга алоҳида эътибор қаратиш лозим, агар фуқаро бир нечта фуқаролик-ҳуқуқий тарзидаги шартномалар асосида бир нечта ташкилотда ишлаётган бўлса, унга пенсияни тўлиқ ёки 50% тўлашда барча даромадлар инобатга олинади.

4. Юқорида айтилганидек, ташкилот раҳбари билан фақат меҳнат шартномаси тузилиши мумкин.

Меҳнат кодексининг 155-моддасига асосан муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан яъни энг кам иш ҳақининг 2,476 баробаридан оз бўлиши мумкин эмас яъни 370 842,9 сўм.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика