Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
ЯТТ билан шуғулланувчи шахс Давлат солиқ инспекциясига декларация топширса, солиқ муносабатлари келиб чиқмайдими (иш ҳақидан даромад солиғи ва ҳоказо)? Декларацияда қайси манбадан келиб чиқиб даромад белгиланади, ёки қонунда бошқача тартиб борми?
Ҳозирги кунда ЯТТ (якка тартибдаги тадбиркорлик) билан шуғулланаман. Ҳукуматимиз томонидан уй-жой олиш учун ипотека кредити бериляпти. Мен банк томонидан кредит олишим учун талаб қилинган хужжатлар ичида бир йиллик ойлик иш ҳақи ёки даромадимни тасдиқловчи ҳужжат топширишим керак экан.


Ответы экспертов
Ответов: 394
16.05.2017

Декларация асосида солиқ солинадиган жисмоний шахслар даромади рўйхати СКнинг 189-моддасида келтирилган. Якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар ушбу рўйхатга киритилмаган. Яъни, ушбу даромад юзасидан сиз солиқ органларига декларация топширишингиз керак эмас.

Аммо, декларация қилиниши шарт бўлмаган даромадларни олган солиқ тўловчилар доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин (СКнинг 192-моддаси). Шунга кўра, сиз якка тартибдаги тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадларингиз бўйича декларация топширишингиз мумкин. Агар фаолиятингиз давомида белгиланган қатъий солиқ ва суғурта бадалини тўлаб келган бўлсангиз, ушбу фаолият бўйича даромад суммаси қандай бўлмасин, бошқа солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Корхоналар жисмоний шахснинг талабига биноан унга даромадларининг суммалари ва турлари ҳақида, шунингдек жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммаси тўғрисида белгиланган шаклда маълумотнома беришлари шарт. ЯТТ эса ўз фаолиятидан олинган даромадлар, ҳар ойда ҳисобланган ва тўланган қатъий белгиланган солиқ суммаси ва суғурта бадалларини кўрсатган ҳолда бундай маълумотномани ўз муҳри ва имзоси билан тасдиқлаши мумкин.

Шундай қилиб, ЯТТ ўз фаолиятидан олинган даромадлари тўғрисидаги декларацияни ихтиёрий равишда топширганда ҳеч қандай солиқ оқибатлари юзага келмайди. Ушбу фаолият бўйича декларация топшириш мажбурий эмас.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика