Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Реабилитация марказига даволанишга келган хорижлик фуқаролардан туристик йиғими ундириш керакми ёки йўқми?
Бизнинг реабилитация марказимизнинг асосий фаолияти қуйидагилардан иборат: - геология сохаси ходимларига ва ахолига замонавий тиббий даволаш методларидан фойдаланиб ва замонавий тиббий ускуналарни қўллаган ҳолда малакали ва сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ҳамда уларнинг дам олишларини ташкиллаштириш; - геология сохаси ходимлари ва ахолининг соғлиғини тиклаш мақсадида дам олишларини ташкиллаштириш ва касалликнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилишдан иборат. Ўз соғлиқларини тиклаш максадида ребилиатация марказига қушни давлатлар фуқаролари ҳам келиб дам олиб даволаниб кетадилар. Президентнинг 02.12.2016й. ПФ-4861-сонли фармонига мувофиқ қабул қилинган ВМнинг 15.03.2017й. 137-сонли қарори 1-иловаси «Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги бюджетдан ташқари Туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида»ги Низомининг 3-бандида жамғарма жойлаштириш воситаларидан (меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари — вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлар) ундириладиган туристик (меҳмонхона) йиғимдан тушумлар хисобидан шакллантирилиши белгиланган. Ушбу қарорнинг 2-иловаси «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида»ги Низомнинг 2-бандига асосан жойлаштириш воситалари томонидан хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахслардан 2 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида уларнинг жойлаштириш воситаларида яшаган ҳар бир куни учун йиғим ундирилиши белгилаб қуйилган.


Ответы экспертов
Ответов: 208
18.05.2017

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида туристик (меҳмонхона) йиғимни ундириш тартиби тўғрисида Низомга асосан (ВМнинг 15.03.2017й. 137-қарори 2-иловаси) туристик (меҳмонхона) йиғими жойлаштириш воситалари томонидан хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон Республикасида доимий турар жойига эга бўлмаган, фуқаролиги бўлмаган шахслардан 2 АҚШ доллари эквиваленти миқдорида уларнинг жойлаштириш воситаларида яшаган ҳар бир куни учун ундирилади. Жойлаштириш воситалари жумласига: меҳмонхоналар, туризм базалари ва мажмуалари, дам олиш уйлари ва зоналари, пансионатлар, кемпинглар, мотеллар, миллий меҳмон уйлари, ўтовли оромгоҳлар, санаторийлар ва бошқа меҳмонхона хизматлари - вақтинча яшаш хизматлари кўрсатувчи объектлари киради.

Меҳмонхона хизматлари туристик фаолиятининг, яъни саёҳатларни ва улар билан боғлиқ хизматларни ташкил этиш борасидаги фаолиятнинг жумласига киради. Туристик фаолиятни амалга ошириш учун эса лицензия талаб этилади («Туризм туғрисида»ги Қонуннинг 8-моддаси).

Агар сизларнинг Реабилитация маркази ўз фаолиятини туризм сохасида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан берилган лицензия асосида амалга ошираётган бўлса, унда марказга даволанишга келган хорижлик фуқаролардан туристик йиғимини ундиришингиз керак бўлади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика