Забыли пароль?
Регистрация
Вопрос
Дастурларни яратишда, хизмат кўрсатишда бухгалтерия ҳисобида 9100 счетида таннарх шакллантириш керакми?
Корхонамиз (ЯСТ тўловчиси) фаолияти – дастурий воситани ишлаб чиқиш. Менгача ишлаган бош бухгалтер дастурий таъминотларни ишлаб чиқишда таннархини бухгалтерия ҳисобида шакллантирмаган ва йиллик ҳисоботларда уни акс эттирмаган. Шу тўғрими?


Ответы экспертов
Ответов: 266
22.05.2017

Хизматлар таннархини юритиш нафақат бухгалтерия ҳисобини тўғри олиб бориш мақсадида, балки унинг солиқ оқибатлари мавжудлиги нуқтаи назаридан ҳам зарурдир.

Таннархнинг бухгалтерия ҳисоби

Хизматлар таннархининг ҳисобини Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ юритиш керак (ВМнинг 05.02.1999 й. 54-сонли қарорига илова, кейинги ўринларда - Низом).

Низомда корхонанинг молия-хўжалик фаолияти билан боғлиқ харажатлар рўйхати, ҳамда молиявий натижани шакллантиришда уларни гуруҳлаш, жумладан, таннарх харажатлари гуруҳига кирувчи харажатлар рўйхати ҳам келтирилган (Низомнинг 1-бўлими).

Маҳсулот (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш таннархига бевосита маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш билан боғлиқ бўлган, ишлаб чиқариш технологияси ва уни ташкил этиш билан шартланган харажатлар киритилади. Уларга қуйидагилар тегишли бўлади: бевосита ва билвосита моддий харажатлар, бевосита ва билвосита меҳнат харажатлари, бошқа бевосита ва билвосита харажатлар, шу жумладан, ишлаб чиқариш хусусиятига эга бўлган устама харажатлар.

Хизматларнинг таннархи 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ёки 2310 «Ёрдамчи ишлаб чиқариш» счётларда шаклланади ва хизматлар реализация қилингандан сўнг 9130 «Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматларнинг таннархи» счетнинг дебетига ўтказилади.

Ҳисобот даврининг охирида 9130 счёт 9910 ”Якуний молиявий натижа” счётига ҳисобдан чиқарилади.

Солиқ оқибати

2017 йил 1 январдан эътиборан киритилган ўзгаришларга кўра, товарлар билан бир қаторда ишлар, хизматлар таннархидан ёки олиш баҳосидан паст баҳоларда реализация қилинса, ёки текинга берилса, ЯСТ учун солиқ солиш объекти сифатида товарларнинг, ишларнинг, хизматларнинг таннархи ёки уларни олиш баҳоси (товарни олиш билан боғлиқ харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қаралади (СК 355-моддаси).

Шунинг учун солиқ солиш мақсадида хизматларнинг реализация қилиш қиймати унинг ҳақиқий таннархи билан солиштирилади. Қайси сумма катта бўлса, ўша суммадан ЯСТ тўланади.

Ответы экспертов отражают их мнение и создают информационную основу для принятия Вами самостоятельных решений. Пользование этим сервисом осуществляется по правилам, с которыми Вы согласились, задавая вопрос на сайте. Просмотр всех вопросов и ответов открыт в свободном доступе.
Ответы актуальны на дату публикации.

Сайт разработан в ООО «NORMA ONLINE», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 26.02.2016г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
Все товары, подлежащие обязательной сертификации, сертифицированы; лицензируемые услуги – лицензированы.
© ООО «NORMA ONLINE», 2007-2017 г. Все права защищены.
Яндекс.Метрика